Шарқлик замонамиз олималари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


    Баъзилар орасида араб диёрларида, умуман олганда Шарқда аёлларни оми ва жамият ишларида қолоқ, барча жабҳаларда эркаклардан ортда қолган деган тушунча кенг тарқалган. 

Лекин, воқелик бунинг аксини намоён қилади. Бугунги кунда шарқлик  аёллар жамият ҳаётида фаол иштирок этмоқдалар ва ижодий-илмий фаолият олиб бормоқдалар. Қуйида улардан бир нечтаси ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз. 

 

1.Доктор Рана Дажоний

    Айова университетида (АҚШ) 2005 йил молекуляр биология бўйича докторлик даражасини қўлга киритган ушбу аёл Иорданиялик Рана Дажонийдир. Ўз тадқиқотларида олима Иорданиядаги турли этник гуруҳлар генлари ва улар  ўртасида саратон ва қандли диабетга боғлиқ алоқаларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратади. Доктор Рана Дажоний Ислом тараққиёт банки* маслаҳатчиси ва “Темпус”нинг** олий маълумотни ривожлантириш бўйича ҳудудий бўлими эксперти ҳисобланади. Шунингдек, олима Иорданиядаги Ҳошимийлар Университетида хизмат кўрсатиш – сервис таълим Марказига асос солган.

2. Доктор Ғазо Муҳаммад Амир

  Бу олима мисрлик бўлиб, электротехника соҳаси экспертидир. Танто университети  электротехника кафедраси мудираси. Фан ва технологиялар Араб фондининг директор ўринбосари вазифасида хизмат қилади.   Фан, технологиялар ва тадбиркорлик соҳасида мусулмон аёлларни қўллаб-қувватлаш муаммоларини ҳал этиш борасида кўп уриниш ва меҳнатлари эътироф этилган. Электротехникага оид кўпгина жиддий илмий ишлар муаллифидир. 

  Ғазо Муҳаммад  ривожланаётган мусулмон давлатларда жамият ҳаёти ва иқтисодини фаровон қилишда таълим ва  илм-фан асосий сабаблари бўлишига жидду жаҳд кўрсатаётган зиёли аёллардан биридир.

3. Профессор Самира Ислом

   Саудия Арабистонидан фармакология профессори унвонига биринчи бўлиб сазовор бўлган  шахс –  Самира Ислом хонимдир. Геномни таснифлаш соҳасида докторлик диссертатсиясини ёқлаб, бу мавзуда илмий ишни амалга оширган араб жамиятидаги биринчи тадқиқотчи бўлди. Бугунги кунда олима қирол Абдул Азиз университети қошидаги қирол Фаҳд номи билан юритилувчи метрология ва дори-дармон  воситалари назорати Бўлимини бошқаради. Самира хоним Қиролича Иффат номидаги Саудия Арабистонидаги биринчи қизлар коллежининг директори бўлган. Олима аёл шунингдек, қирол Абдул Азиз номидаги университетда қизлар учун табиий фанлар мустақил факультетини ташкил этиш борасида кўп заҳмат кўрсатган.

4. Доктор Илҳом Қарзовий

     Қатар университети ядро физикаси профессори Илҳом Қарзовий хонимлари магистр ва фан доктори даражаларини Англияда эгаллаган. Араб аёлининг ядро физикаси соҳасидаги илмий натижаларга бериладиган Аҳмад Бадиб мукофотига сазовор бўлган. Қатар университетидаги илмий гуруҳ олима раҳбарлигида Яқин Шарқда биринчи позитрон (мусбат электрон) нурланиш қурилмаси қуриб, позитронларни тадқиқ қилиш соҳасида иш олиб боришади. 

5. Доктор Ҳаёт Синдий

    Саудиялик  биотехнологиялар соҳасида ишловчи бу олима 1967 йилда туғилган. Айни дамда Буюк Британияда яшайди. Доктор Синдий Жидда (Саудия Арабистони) шаҳридаги ижодиёт ва ихтирочилик Институтининг асосчиси ва президенти саналади. Ушбу нотижорат муассасаси Яқин Шарқда жамиятда ижодий юксалиш тизимини барпо этишга ҳаракат қилади, шу билан бирга, араб диёрларида турли лойиҳаларни амалга оширади. 2011 йилда Ҳаёт хоним  Миллий география жамияти томонидан “йилнинг ёш тадқиқотчиси” мукофотига сазовор бўлди. 2009 йилда  POPTech*** ташкилоти Ҳаёт Синдийни ихтиролари ва тадқиқотлари дунёни ўзгартириши мумкин бўлган илм-фан соҳасининг турли жабҳаларида фаолият кўрсатаётган 15 олимлар сафига қўшган. 2014 йили 24 сентябрда  Clintone Global Initiative ташкилотининг йиллик тақдирлаш маросимида олима “фуқаролик жамиятидаги етакчилик” мукофотига лойиқ деб топилган.     

     Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқароси бўлмиш ушбу мусулмон аёл тез тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасини ўрганиш ва  ривожлантириш ҳамда биотехнологиялар соҳасига салмоқли ҳисса қўшган  олималардан ҳисобланади.  Ҳаёт Синдий нуфузли араб аёллари рўйхатининг 9-қаторида туради. Бир вақтнинг ўзида дунёдаги энг нуфузли араб миллатига мансуб шахслар рўйхатининг 19-қаторига мустаҳкам ўрнашган. Биотехнологиялар йўналишида докторлик унвонига эга бўлгач, олима аёл Кембридж университетида ушбу соҳада таълим олган  Саудия Арабистонилик биринчи аёл бўлди. Шунингдек, олима Форс кўрфазида ҳам фан доктори даражасини олган биринчи аёлдир.

Ҳаёт Синдий хоним шаҳзода Холид ибн Файсал ас-Сауд томонидан  илмий инноватсиялар учун таъсис этилган “Маккаи Мукаррама” мукофотига ҳам мушарраф бўлган. 2012 йил ноябр ойида БМТнинг Юнеско ташкилоти томонидан “Яхши ният элчиси”  унвони ато этилди ва “дунёни титратган 150 аёл” рейтингига кирди. Бир йил ўтиб, 2013 йилда Ҳаёт Синдий хонимлари Саудия Арабистонидаги “Мажлисус Шўро-Подшоҳлик Маслаҳат кенгаши”да ишлайдиган биринчи аёлга айланди.

*Ислом тараққиёт банки – халқаро молиявий ташкилот бўлиб, Саудия Арабистони, Жидда шаҳрида жойлашган. БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақомига эга.

**TEMPUS (Trans-European Mobility Programme for University Studies) –  университет таълими борасидаги трансевропа мобиллиги лойиҳасиЛойиҳанинг асосий вазифаси –   Европа Иттифоқи ва ҳамкор давлатлар ўртасида олий маълумот соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришдан ибратдир

***POPTech — нотижорат ташкилотига 1996 йилда АҚШда асос солинганТашкилот инноватсия ва ихтиролари оламни ўзгартириш мумкин бўлганяъни оламшумул аҳамиятга эга бўлган ихтирочи ва олимларни бирлаштиради. POPTech ўзининг йиллик  эркин конференсиялари билан машҳурҲар йили Камден шаҳарчасининг  опера залида 600 га яқин маърузачи олимлар бутун дунёдан йиғилибэнг қизиқарли технологик  янгилик  ва ҳодисалар ҳақида сўзлаб беришадиЧиқишлар ва маърузалар сўнгиданатижаар сараланиб, 20 кишидан иборат жамоа саралаб олинадиУлар ҳомийлар томонидан берилган маблағлар эвазига ўз нутқлари ва илмий ишларини тақдим этиш мақсадида бутун дунё бўйлаб сафарга йўл олишади.

Манба: http://UMMA.NEWS

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламин, вассолату вассаламу ала Муҳаммадин ва ала давоми...

01:08 / 23.10.2017 4411
forum.muslimaat.uz Бугунги кунда ўзбек халқининг, хусусан, ўзбек аёлларининг қалбидаги турли муаммоларини, давоми...

17:00 / 23.08.2019 4470
21 асрда ҳижобли аёлларни телевизор экранларида, ишбилармонлар даврасида ва ҳукумат органларида учратиш давоми...

11:41 / 27.04.2017 5438
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уч дуо мустажобдир. давоми...

09:36 / 29.11.2016 6763