Аллоҳни таниш фитрати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

قال الله تعال:  يا موسى لن ترانى إنّه لن يرانى حىّ الاّ مات, ولا يابس الا تدهده, ولا رطب الا تفرّق ,   إنّما يرانى اهل  الجنّة  الّذى  لا تموت  أعينهم  ولا تبلى أخسادهم     (رواه  الحكيم  عن  ابن  عباس  رضى  الله عنه)

Қудсий ҳадислардан бирида Аллоҳ таоло Пайғамбари Мусо алайҳиссаломга буюради: «Эй Мусо! Сен мени кўрмассан, зеро, мени кўрган дарҳол ўлгай. Жонсиз нарсалар кўрса, емирилади, яшнаб турган нарса кўрса, хазон бўлади. Мени фақат кўзлари ўлимни билмайдиган жасадлари чиримайдиган жаннат аҳли кўргай». (Ҳаким Термизий (27)  Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Дарҳақиқат, одам боласи бу дунёда Аллоҳ таолони кўра олмайди. Аммо оқил инсон ўйлаб кўрмоғи лозимки, бу дунёда ҳеч нарса ўз-ўзидан бўлиб қолмаган. Албатта, асар муассирга муҳтождир. Умар Ҳайём ўз байтларидан бирида шундай ёзади:

Дарахтларнинг кўм-кўк япроқлари ҳам Оқилга Худони танитур дафтар.

Аллоҳни икки йўл билан таниш мумкин:

1. Фитрат, яъни қалб туйғуси билан

2. Ақл билан топиш

Биринчи йўл инсоннинг ҳис-туйғуларига асосланади. Бу эса инсондан ҳеч қандай тадқиқотларни талаб этмайди.  Иккинчи йўлда эса ақл ва тафаккур қилинади. Бу йўл билан инсон қолган махлуқотлар ичида ажралиб туради.

Аллоҳ таолони танишликнинг энг афзал  йўли – иккинчи йўлдир. Чунки  ақл доимо ҳис-туйғулардан юқори туради. Ҳар бир инсон фитрат билан туғилади. Масалан, инсон мўъжизаларга, турли янгиликлар ва кашфиётларга мойил бўлади.  Ана шу мойиллик олимларни турли янгиликларни кашф қилишга ундайди. Ижтимоий келиб чиқиши ва иқтидорига қараб ҳар кимни ҳар  хил саволлар қизиқтиради.

Ҳар бир инсон туғилар экан, Ислом фитратида туғилади. Кейин эса унинг ота-онаси яҳудий  бўлса, яҳудий қилиб,  насроний  бўлса насроний қилиб  тарбия беради.

Аллоҳ таоло Рум сураси 30-оятида шундай деб марҳамат қилади: «Бас, (эй Муҳаммад!) юзингизни (Ўзингиз)ни доимо тўғри бўлган динда (Ислом)да тутинг! Инсонларнинг ўша асосда яратган Аллоҳнинг яратувчилигини (англангиз!) Аллоҳнинг яратишига ўзгартириш йўқ. Энг тўғри дин шудир, лекин кўп одамлар (буни) билмаслар».

Динидан қатъи назар, барча мутафаккирлар Аллоҳни фитрат билан, яъни қалб билан танишлик эҳтимолига доимо ишонишарди.  Барчага таниқли мутафаккир Паскал шундай деб ёзади: «Аллоҳни қалб билан танилади, ақл билан эмас. Бу эса иймондир. Аллоҳни борлигини қалб билан сезиш мумкин, ақл билан эмас».

Христианлардан бўлган мутафаккир  А.Мен қуйидаги ғояни илгари сурарди:«Ҳар бир инсон, ҳаттоки у Аллоҳ таоло ҳақида билимга эга бўлмаса ҳам ёки Аллоҳни инкор этса ҳам, қалбининг тубида қандайдир гўзаллика, борлиққа, қийматга эга бўлган, унинг ҳаётига қандайдир маъно берадиган, ҳақиқатда мавжуд ва унга сиғиниш мумкин бўлган нарсага интилади. Инсон учун эътиқод ва эргашишлик худди нафас олиш ва сезиш каби одатдир. Эътиқод бизнинг яшашимизга қандайдир куч беради.».   

Кўп ҳолларда биз ихтиёрсиз равишда Аллоҳнинг борлигига иймон келтириб,   унинг паноҳига ўтамиз. Таажжубки, динсиз атеистлар ҳам «Машаалоҳ», «Худо хоҳласа», «Худо раҳматига олсин» каби ибораларни кўп ишлатадилар.  Муккасидан кетган динсизлар ҳеч қандай чоралари   қолмаганда  илоҳдан паноҳ излашиб, муайян аҳдлар қилишади.

Кунларнинг бирида Имом Жаъфар Содиқдан Аллоҳ ҳақида сўрашди. Имом жавобан деди: «Кемада очиқ денгизга чиққанмисан?» Жавоб  ижобий бўлди. Имом яна сўради: «Денгизда иложсиз ҳолатга тушганмисан? Тўфон сабабли сенинг кемангни ғарқ бўлиш арафасида, сенда эса  қутулиш учун ҳеч қандай имкон йўқ. Шу дақиқада қалбингда сени қутқарувчи куч борлигига  ишончинг комил бўлганми?»  Жавоб яна ижобий бўлди. Имом жавоб берди: «Ана шу куч  Аллоҳдан эди. Аллоҳ таоло шундай Зотки, иложсиз қолганингда, ҳеч  қандай махлуқот ёрдам қўлини чўза олмаганида сенга мадад беради».

Ҳар бир инсон фитратда туғилар экан, кимдир уни чархлайди, кимдир эса барбод қилади. Натижада айрим инсонлар мўмин, айримлари эса кофир бўладилар. Инсоннинг фитратда туғилиши унинг қаерда, қачон, қандай шароитда туғилганига боғлиқ эмас. Барча замонда бу туйғу қалбда сақланган. Шароитга қараб бу туйғу камайиши ёки умуман. тугаши мумкин.

Инсонларнинг   фитратда туғилиши Аллоҳ таоло томонидан берилган катта неъматдир. Аллоҳ бу неъмат сабабидан уни танишимизни осон қилди. Аллоҳ меҳрибон ва  раҳимли Зотдир. Аллоҳни танишликка чақирувчи набийлар, пайғамбарлардан ташқар,и инсоннинг ички дунёси ҳам уни Аллоҳни  танишликка чорлайди.

Бу туйғу гуноҳкорларни қуролсизлантиришга хизмат қилади. Аллоҳни инкор қилувчилар ўзларини оқлай олмайдилар. Чунки уларнинг фитратида Аллоҳга бўлган муҳаббат бор эди, аммо улар уни йўқ қилдилар ва худосиз бўлдилар. Бу билан барча фитратда туғилганлигига ўзи гувоҳлик бермоқда.

Аллоҳ таоло Аъроф сураси 172,173-оятларида шундай марҳамат қилади:« Роббингиз Одам ўғилларининг белларидан (пушти камарларидан) зурриётларини (руҳларни) чиқариб олиб, уларни ўзларига гувоҳ қилиб туриб:«Мен Роббингиз эмасманми?» (деди). (Улар): «Йўғ-е! (Роббимизсан!) Гувоҳлик бердик», дедилар. Қиёмат куни:«Биз ундан ғофил (бехабар ) эдик ёки олдиндан ота-боболаримиз мушрик бўлганлар. Биз улардан кейин келган зурриёт эдик. (Ўша) ноҳақ кишиларнинг феъллари сабабли бизни ҳалок қиласанми?» дейишларини (билганимиз учун шундай қилдик).

Дилором тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум  Муҳтарам сайтимиз фойдаланувчилари диққатига. Сиз, азизлар учун эндиликда давоми...

19:24 / 28.02.2017 5059
embedhttpswww.youtube.comwatchvPMhwJiBglsgembed

12:45 / 13.08.2018 4931
Тўтр девордан иборат, аммо томи ёпилмаган кичик бир кулбада камбағал бева аёл ва фарзанди яшар эди. давоми...

20:01 / 02.01.2017 3125