Тавба нима?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Набий алайҳиссаломнинг масжидларига кирди-да: «Аллоҳумма, инний астаъийзука ва атубу илайка», деб тез айтиб, сўнг «Аллоҳу акбар», деб (намозга киришди). У намозини ўқиб бўлгач, унга Али розияллоҳу анҳу: «Нима бу? Тил билан тез истиғфор айтиш ёлғончиларнинг тавбаси бўлади. Сенинг тавбанг тавбага муҳтождир», – деди. Аъробий: «Эй мўминлар амири! Тавба нима?» деди. Али розияллоҳу анҳу: «Тавба олтита маънони ўз ичига оладиган исмдир:

1. Ўтган гуноҳларга надомат қилиш.

2. Адо қилинмаган фарзларни қайтадан қилиш.

3. Бировларнинг ҳақини қайтариш.

4. Нафс маъсиятда қандай эриган бўлса, тоатда ҳам шундай эриши.

5. Нафс маъсиятнинг ширин таъмини тотиб кўргани каби, тоатнинг аччиқ таъмини ҳам тотиб кўриши.

6. Барча кулгиларинг эвазига йиғлашинг», дедилар.

Тавба холис бўлиши учун бир нечта нарсалар шарт қилинади:

1. Гуноҳни қилишдан дарҳол тўхташ.

2. Қилган гуноҳига қаттиқ пушаймон бўлиш.

3. Бу гуноҳга асло қайтмасликни ният қилиш.

4. Тавбасини Аллоҳ таоло қабул қилишига ишониш.

5. Аллоҳ таолога истиғфор айтиш.

6. Бу гуноҳга қайтмасликни аъзолари билан амалга ошириш.

7. Бу гуноҳ одамларнинг ҳаққи бўладиган бўлса, улардан узр сўраб, ҳақларини қайтариш.

“Ислом одоблари энциклопедияси” китобидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Қаноатнинг иккинчи маъноси шуки, инсон Аллоҳ таоло берган нарсага, яъни ўзгартиришнинг иложи йўқ бўлган давоми...

22:00 / 05.12.2021 1713
Равзаи муборак аёллар учун ҳам бир мадраса эди. Уларнинг ҳам илм савияси юксалди. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

09:00 / 25.01.2022 3623
Дин йўлида жидду жаҳд қиладиган фарзанд тарбиялашни истайман...Ҳурматли устоз Аллоҳ сиздан ва сизни тарбия давоми...

22:39 / 09.03.2020 5618
Замонамизнинг буюк ҳанафий, мужтаҳид олими Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Муҳаммад Шафиъ Усмонийнинг давоми...

21:29 / 21.04.2020 5254