Нима учун болалар гаджетларга боғланиб қоладилар?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Гаджетлардан фойдаланиш анчайин оммалашган даврда унинг зарарлари ҳам ҳаётимизга ўз таъсирини кўрсата бошлади. Кўплаб ота-оналар кичик ёшдаги фарзандларини гаджетлардан ажратолмай қийналаётганликларидан шикоят қила бошладилар.

Уларни фойдалироқ ва зарурроқ машғулотларга йўналтира олмаётгани, айниқса, карантин даврида яна ҳам қийинроқ бўлаётгани кўпчилик ота-оналарни ташвишга солмоқда. Фарзандингизга бироз ўйнаб туриши учун телефонингизни берсангиз, қўлидан олиб қўймагунингизга қадар ўзи қайтариб бермайди.

Нима деб ўйлайсиз, виртуал олам унинг учун энг яхши жойми? Балки унинг бу оламга шўнғиб кетиши, фақатгина у ерда унга яхши эканлигидан эмасдир. Балки болангиз у ердан, яшаётган муҳитида етишмаётган оддий нарсаларни излаётгандир...
Ҳолатни назарий таҳлил қилиб кўра бошлайсиз.
Фарзандингиз билан биргаликда ўтириб, масжид суратини бўямоқдасиз. Навбатдаги учинчи масжид... Бармоқларингиз толиқди. Ёки жумбоқларга бой, араб алифбоси ҳарфларини йиғавериб, кўзларингиз тиниб кетди. Шунда унга бошқа тоқатингиз етмаслигини ва чарчаганингизни билдирасиз. У эса жасурлик қилиб, “Чарчамадим, яна ўйнайлик”, деб сўрайверади. Сизни ўзидан узоқлаштиришни истамаслиги туфайли яна ва яна сўрайверади. Кейин эса ака ёки опасига: “Келинг, яна ўйнайлик, энди хўп дейман”, деб ёпишиб олади. Завқ билан ўйинларга берилиб кетганидан: “Биласизми, бугун планшетда ўйин ўйнаш, ҳеч ҳам ёдимга тушмабди”, деб ҳайратланиб айтишидан афсусланмаётгани сезилиб туради. Кўриниб турибдики, тўхтатмасанг, кун бўйи гаджетдан бош кўтармайдиган болакай учун у шунчаки бир овунчоқ. Ёлғиз қолдиришганида, унга вақт ажрата олишмаганида эса йиғлаш орқали унга эришиш қулай. Диққат-эътиборга эришиш учун курашиш керак, гаджет билан эса ҳаммаси осонгина кечади. Шундоқ тугмасни босадию, бироздан сўнг кўнгил очар ўйинлар бошланади.

Ҳеч бир болакай  гаджетларни уни яхши кўрувчи, эътибор билан ғамхўрлик қилувчи кишисидан афзал кўрмайди. Чунки бу ғамхўрлик бола билан бўладиган жонли ва завқли мулоқот, ёқимли ҳислар туйдирувчи ўзаро қизиқарли фаолиятдир. Гаджетлар эса биз йўқлигимизда таскин излаб, интиладиган темир парчаси холос.

"Кел, аввал бироз китоб ўқиймиз", дея уни бағрингизда қучганча, саодат асри ҳикояларидан ўқиб, яхши хулқ эгаси бўлишига тарғиб этинг. Ҳикояни тугатишингиз заҳоти у яна ўқиб беришингизни сўрайди. Кейинги ҳикоя тугаши билан у яна илтимос қилади. Яна ва яна...  Сўнг қизиқтирган саволларини ёғдира бошлайди. Сиз билан кечаётган суҳбатни чўзаверади. Шундан сўнг беихтиёр суҳбат кутилмаган бурилиш олиб,болакай дунёдаги барча нарсалар ҳақида сўрашни бошлайди. Бола у мавзудан бу мавзуга ўтиб, турли саволлар бераверади. Шунда ўзингиз учун ҳар қандай мавзудан кўра, дин ҳақидаги суҳбатнинг афзаллиги, унинг қизиқарли имкониятларини кашф қиласиз. Бу пайтда эса унутилган гаджет диванда ётган бўлади. Гаджетларга бўлган носоғлом қарамлик бу болага етишмаётганлигимиз сабаб умидсизлик бериши билан атрофидаги яқин кишиларига соғлом боғланиш туйғусини енгишга уринишдир.
Англайсизки, яқин кишисига боғланиш майли, бу сиз учун унинг қалбига етиб боришнинг энг табиий калити, бу жажжи юракчани динига муҳаббат билан тўлдиришнинг бебаҳо имкони, унга ҳақиқий тўғри йўлни энг ажойиб, ҳайратланарли рангларда кўрсата олиш имкониятидир. Шундай бўлсинки, дин унда энг ёқимли ҳислар: муҳаббат, илиқлик, қувонч, ғамхўрлик билан уйғонсин. Уни бағрингизга олиб, барча нарсадан улуғ бўлган Аллоҳ таоло бутун борлиқни гўзал қилиб яратгани, Қуръон ўқиётганингизда уни ёнингизда бўлишини ёқтиришингизни, уни яхши кўришингизни ва у билан жаннат деб номланган ажойиб жойда абадий яшашни исташингизни ҳикоя қила бошлайсиз. Ниҳоят тушуниб етасизки, фарзандингиз учун сиз билан қалбан ва жисман яқин бўлишдан бошқаси зарурий эмас. Гаджетлар ҳам…

Maнба: e-minbar.com

Ирода Эргашева таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Қиз боланинг тарбияси билан унинг отаонаси, бувибоболари, акаукалари, опалари, аммаю ҳола, тоғаю амакилари давоми...

03:19 / 25.07.2020 8436
Ғарб тегирмони сизнинг фарзандларингизга, набираларингизга раҳм қилмайди.Шайх Али Тантовийнинг набираси давоми...

19:26 / 02.11.2022 2768
Одоб улуғ фазилатларга эришишга сабаб бўладиган асосий восита ҳисобланади. Шу сабабли ҳар бир замон ва давоми...

02:39 / 31.01.2020 4663
Бир болакайнинг кичкина машина ўйинчоғи бор экан. Бола уни жуда яхши кўрар экан. Бир куни шу машиначаси синиб давоми...

21:13 / 08.08.2020 4226