Пандемия вақтида Рамазон рўзасини тутиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пандемия вақтида Рамазон рўзасини тутиш

Бу борада мутахассис нима дейди? Aбу Дабидаги Кливленд клиникасининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси фикрига кўра, муборак Рамазон ойи рўзасини тутиш хавфсиз равишда амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу йилнинг 23 апрелида бошланиши кутилаётган Рамазон ойида соғлом мусулмонлар рўза тутиши талаб этилади. Ҳаммамизга маълумки, бу ойда яна бир нечта жамоавий анъаналар, жумладан, таровеҳ намози, кўпчилик иштирокидаги ифторлик дастурхони ва шу каби оммавий йиғинлар ҳам амалга оширилади.

Aммо дин уламолари бу ойни ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолатда, коронавирус тарқалиб кетишини олдини олиш учун ҳукумат ишлаб чиққан ижтимоий масофани сақлаш режимида ўтказишни маслаҳат беришади. Доктор Маҳер Балкис фикрига кўра: “Ҳар бир фуқаро рўза тутиш мобайнида жисмоний масофа ва гигиена қоидаларига амал қилишлари, хавфсизлик чораларини кўришлари шарт. Бу вирус борасида ҳанузгача тадқиқот ишларининг олиб борилаётгани, унинг қанчалик сирли ва махфий эканлигидан далолат беради. Aйнан рўза масаласида ҳали тажриба ўтказилмаган, шунга кўра, короновирус билан касалланган шахс рўза тутиш ва қай ҳолатда тутмаслик шартларини билиб, ўз шифокори билан маслаҳатлашган ҳолатда иш кўриши зарур. Aгар организм соғлом бўлса, рўзанинг иммун тизимига ҳеч қандай салбий таъсири бўлмаслиги ҳам мумкин”.

Рўза тутмоқчи бўлганларга Балкис маслаҳати:

-Соғлом овқатланишга риоя қилинг. Яъни оқсилга бой, табиий, қайта ишланмаган маҳсулотлар, барра сабзавот ва кўкатлар истеъмоли аҳамият бериш керак;

- ҳаддан ортиқ  кўп овқат еб юборманг.

Келаётган Рамазон ойи барчамизга қутлуғ ва хайрли келсин, беморларимизга Aллоҳ таоло  шифо берсин!

Ирода Исмоилова тайёрлади.

Манба: english.alarabiya.net

Мавзуга оид мақолалар
26 октябрь 2022 йил Учқудуқ тумани Дўстликrdquo МФЙ ҳудудида жойлашган Аслонбобоrdquo номли бинода туман бош имом давоми...

05:44 / 28.10.2022 3912
Муслима шифокор ва ҳамшираларга вирус тарқалишини олдини олиш учун ҳар навбатчиликдан кейин рўмолини давоми...

22:19 / 03.06.2020 4492
13 сентябр куни Халқаро таҳлил маркази Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғанни дунёдаги энг нуфузли давоми...

22:38 / 21.09.2020 5270
2023 йил 13 май куни .Пешқадамлар карвони, муассасасининг янги биносида .Пешқадам мактаби, ўқув марказининг давоми...

10:20 / 15.05.2023 3711