Насроний аёл мусулмон дугонасига Ҳаж совға қилди.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Карачай-Черкас Республикаси Мусулмонлар диний бошқармаси Ҳаж ва умра учун танлов эълон қилди. Танлов бир неча босқичда бўлиб ўтди. Танлов натижасига кўра биринчи ўринга насроний динига эътиқод қилган Юлия Ереско лойиқ кўрилди.

Кўп сонли иштирокчиларни лол қолдирган ғолиба Юлиянинг айтишича, у бу танловда иштирок этиб, совринни қўлга киритиб, Маккага боришни орзу қилган мусулмон ҳамкасби ва дугонасига совға қилмоқчи бўлган.

Бу ҳақда хабар топган Пятигорск ва Черкас епархиясининг зиёратчилар хизмати ташкилоти Юлия учун ҳам мукофот тайёрлашга қарор қилишди ва совға сифатида унга Псковдаги зиёратгоҳларга бепул саёҳат қилиш таклифини билдиришди. Юлия учун бу кутилмаган совға бўлди ва у мамнуният ила бу таклифни қабул қилди.

Манба: islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Muslimaat.uz сайти қошида аёлқизлар ўртасида гўзал салавоту нашидлар ижро соҳибаларини аниқлаш мақсадида бу йил давоми...

02:11 / 19.06.2020 4979
Қозон шаҳрида Россиянинг кўплаб ҳудудларидан 120 нафар йигитқизни бирлаштирган ХI мусулмон ёшлариrdquo форуми давоми...

23:13 / 24.01.2021 4183
Куни кеча Қозоғистондаги quotИхлосquot мадрасаси талаба қизлари Тошкент шаҳрига зиёратга келишди. Улар билан давоми...

02:20 / 12.06.2023 2981
2023 йил 16 апрельЖанубий Кореяга сафаримиз давом этмоқда.Рамазоннинг 25кунини ҳам шу ерда қаршиладик. давоми...

09:57 / 18.04.2023 3792