Учрашув
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куни кеча азим Тошкентнинг сўлим гўшаларидан бирида forum.muslimaat.uz сайтининг аёл-қизлари учрашуви бўлиб ўтди. Ҳилол-нашр матбааси ҳамда muslimaat.uz сайтининг муҳаррири Барно Саидраҳмон, психолог Мадина Жўраева, сурдо-таржимон Зилола Маҳмудоваларнинг ташрифи йиғилганларни ғоятда хурсанд қилди. Уларнинг динимиз ривожи, аёлларимизнинг жамият ва оиладаги ўрни, фарзанд тарбияси, эр-хотин, қайнона-келин муносабатлари тўғрисидаги сермазмун, мулоҳазага бой суҳбатларини муслималаримиз анчагача унутолмасалар керак. Muslimaat.uz сайтининг Қирғизистондаги вакиласи, серғайрат, илмга чанқоқ муслимамиз Бибиражаб эса эришган ютуқлари ва келажакдаги режалари билан ўртоқлашдилар. Меҳмонларни лаззатли таомлар билан меҳмон қилган Гулираъно синглимизга яхши тилакларимизни изҳор қилиб, дуолар қилдик.

Учрашувга ташриф буюрган ҳар бир муслима қалбида олам-олам қувонч, ҳаяжон, унутилмас таассуротлар билан хайрлашгани шубҳасиз... Ният қилдикки, шояд келгуси учрашувларимизда Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳам қатнашсалар, илм чашмаларидан бизларни баҳраманд этсалар!


Муслималар учрашуви... Бу шунчаки учрашув эмас, бу соғинган қалблар учрашуви, бу иймонлашув, бу дардлашув, бу йўқлов -  Аллоҳга, унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат йўқлови!


Дилфуза Саидраҳмон

Мавзуга оид мақолалар
Оммабоп PrettyLittleThing бренди ўз реклама кампанияси учун биринчи марта қора танли ҳижоб ўраган моделни жалб давоми...

00:12 / 25.10.2020 3680
Дунё мамлакатларида COVID19 пандемияси муносабати билан амалдаги чекловлар туфайли Бутунжаҳон ҳижоб кунига давоми...

01:21 / 29.01.2021 4143
Азиз опасингилларquotПешқадам мактабиquot ўқув марказига аёлқизларимизни ишга таклиф этамиз2 йиллик давоми...

10:09 / 26.12.2022 5563
Халқаро Олимпия ўйинларига одатда турли дин ва миллатларга мансуб кўплаб ўйинчилар ташриф буюришади.Бир давоми...

00:26 / 14.02.2020 4217