“Баҳорий ранглар”нинг баҳорий туҳфалари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Вақти-вақти билан ҳаёт тарзимизда ниманидир янгилаш истаги бизни безовта қилиб туради. Бу вазиятда биз кўпинча ташқи кўринишимиз, кийиниш услубимизга бироз ўзгариш киритишни истаб қоламиз. Кўпчилигимиз кийим танлашда қийналамиз. Қандай кийинсам экан, қайси урф мос келади, деб ўйланиб қоламиз. Ҳар хил кийимларни, рўмолларни қандай қилиб бир-бирига уйғунлаштириш мумкин? Ҳозир нима урфда?

Мана шундай қизиқишлар, саволлар барча аёлларимизни, опа-сингилларимизни “Алвон” супермаркетида бўлиб ўтадиган миллий либослар кўргазмасига етаклади.

14 март куни Тошкент шаҳри Қоратош даҳасида жойлашган  “Алвон” супермаркетида “Баҳорий ранглар 2020” миллий либослар кўргазмасида “OFS”,  “MMM collection ”, “Rona”, “Fati Nur”, “Al-Kavsar”, “Qamar”, “Dono collection”  ва “Muslimaat” брендлари ўз либослар тўпламини намойиш этишди. Мунира Хоним, Раъно Тўлаганова, Гулшода Тўраева, Арофат Абубакирова, Сурайё Раҳмонова, Дилдора Охунова ва Муаззам Жўраева каби дизейнерларимиз томонидан миллий анъаналаримиз асосида, исломий либос маданиятига монанд бичимда тикилган бир-биридан гўзал, кўркам  либослар ва рўмолларни  танлаб,  ўз ўрнида кийиш ва ўраш  ҳар бир аёлга ўзгача виқор, назокат бахш этади.

Етакчи мутахассислар томонидан шарқона, миллий қадриятларимизга мувофиқ тикилган, юртимизда ишлаб чиқарилган, аёлнинг ибосини, ҳаёсини ифода этган либослар намойиши  иштирокчиларни мана шундай нозик қирралари билан ўзига  жалб этди, десак муболаға қилмаган бўламиз. 

Бир-бирига мос рангдаги кийим-бош танлаш осон иш эмас. Тажрибаси ёки махсус маълумоти бўлмаган киши ўзига ярашмайдиган либосларни танлаб, ноқулай ҳолатга тушиб қолиши мумкин.  “MY IMDJ” мактаби директори, имижмекер Ойдиной Тўхтаеванинг аёлларимизга кийиниш борасидаги  тавсияларини йиғилганлар алоҳида эътибор билан тингладилар. Мутахассиснинг фикрича, ранглар ва уларнинг инсон фаолияти соҳаларига таъсирини ўрганиш билан шуғулланувчи Американинг «Pantone» институти мутахассислари 2020 йилнинг асосий ранги ‒ классик кўк ранг (Pantone 19-4052 Classic Blue) бўлиб, бу ранг жуда гўзал, мовий осмонни эслатади, инсон қалбига хотиржамлик ато этади.

Тадбир давомида “Мuslimaat” ва “Qamar” бренд ташкилотчилари ташкил этган ислом тарихига оид савоб-жавоблар йиғилганларни янада  шодлантириб, ҳаммага кўтаринки руҳ бағишлади. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан совғалар улашилди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга энг гўзал либосларини тақдим этган дизайнерларимиз “Алвон” супермаркети раҳбарияти томонидан махсус дипломлар билан тақдирландилар.

Кўргазмалар намойишига меҳмон сифатида "muslimaat.uz" раҳбари, устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва сайт ходималари ҳам ташриф буюрдилар.  

Айни пайтда, юртимизда олиб борилаётган тарихий, маданий, маърифий ислоҳотларга бош-қош бўлаётган давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёвга, барча мутасаддиларга ва албатта, ушбу тадбирниннг асосий ташкилотчиси бўлган “Алвон” супермаркети директори Икром Ҳамрохўжаевга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Аллоҳ таоло бу ташаббускор инсонларнинг  олий мақсадлари амалга ошишида Ўзи мададкор бўлсин. Фаолиятларига Ўзи баракот берсин.

"muslimaat.uz" таҳририяти

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг 21 ноябрь санасида Пешқадамлар карвониrdquo лойиҳасининг биринчи банди аъзолигига номзодлар билан давоми...

08:49 / 27.11.2022 3929
quotСарҳисоб ndash 1444quot тадбиридан олган таассуротларимМен иштирок этган тадбир жамоаси умуман мен ўрганмаган, давоми...

03:08 / 18.08.2023 1389
Махсус ниқобДунё бўйлаб Covid19 пандемиясига қарши юз ниқобларини тақиб юриш одат тусига айланди. Бу восита давоми...

12:14 / 22.05.2020 3417
13 сентябр куни Халқаро таҳлил маркази Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғанни дунёдаги энг нуфузли давоми...

22:38 / 21.09.2020 4508