Мусулмон ўқувчилари учун янги таътил кунлари белгиланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Американинг йирик шаҳарларидан бирида расмийлар кўплаб мусулмонларнинг истакларини ўрганиб чиқиб, расмий равишда иккита йирик исломий байрамни дам олиш куни сифатида белгилаб, мактабдаги таътил кунлари ҳисобига киритдилар. Бундан буён Мэйн штатининг йирик шаҳарларилдан бири Льюистонда мактаб ўқувчилари Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити кунларида дам олишади.

Мактаб қўмитаси раҳбари Жейк Лангле: “Энди биз болаларни мактаб ва эътиқод ўртасида танлов қилишга мажбурлашимиз шарт эмас”, дея изоҳ берди. Льюистон шаҳрида Сомалидан келган кўплаб мусулмонлар яшайди. Улар болалари билан ҳайит кунлари байрам қилишга жуда қийналишар эди. Мусулмон ота-оналар ўша кунлари болаларини мактабга юбориши ёки ўқитувчиларга қолдирилган кун учун тушунтирув хатлари бериш зарур бўларди.

Манба: amanatinfo

Мавзуга оид мақолалар
Канаданинг Миссиссога штатида мусулмон тадбиркор оила Рамазонга хос безакларни ясаб, аҳолини яқинлашиб давоми...

19:28 / 22.03.2021 7471
Aнглиялик опасингиллар Никки ва Эмининг Исломни қабул қилишларига машҳур футболчи, quotЛиверпулquot давоми...

08:15 / 25.08.2021 14082
Қадим Бухоронинг ЕТТИ ПИР зиёратгоҳларига сафар 26 декабрь 2023 йил muslimaat.uz сайти раҳбари устоз Одинахон давоми...

01:20 / 28.12.2023 1704
13 сентябр куни Халқаро таҳлил маркази Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғанни дунёдаги энг нуфузли давоми...

22:38 / 21.09.2020 5412