Бу умматнинг қизи(10-қисм) Дин йўлида жидду жаҳд қиладиган фарзанд тарбиялашни истайман...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Дин йўлида жидду жаҳд қиладиган фарзанд 

тарбиялашни истайман...

Ҳурматли устоз! Аллоҳ сиздан ва сизни тарбия қилиб, камолга етказганлардан рози бўлсин. Уларга марҳамати ила муомала қилсин.

Устоз, биламизки, тарбия она қорнидаёқ бошланади. Аммо мен ҳомиладорлик давримда боламга нималар қилишим мумкинлигини сўрамоқчи эдим. Мен излаган диний китобларда ҳар доим туғилиш ва туғилишдан кейинги жараёнлар ҳақида гап кетади. Лекин мен, насиб этса, ушбу босқични диққат билан ва тартибли равишда ўтказмоқчиман. Фарзандли бўлишимизни билганимиздан бошлаб, то унинг туғилишигача бўлган даврда уни солиҳ қилиб тарбиялаш борасида бизга нимани тавсия этасиз?

Ҳар намозимда фарзандларим ҳаққига дуолар қиламан. Фарзандларимнинг ҳаёт йўллари гўзал бўлиши илинжида жаннатга элтувчи амаллар қилишга жидду жаҳд қиламан. Иложи борича қўлимдан келганининг энг яхшисини бажаришни хоҳлайман. Мен ҳали ҳомиладор эмасман, лекин бир кун содир бўлса, мен дин йўлида жидду жаҳд қиладиган фарзанд тарбиялашни истайман.

Дуоларингизга муҳтожмиз. Ҳар доим сизнинг ҳаққингизга дуо қиламан. Роббим сиздан рози бўлсин.

* * *

 

Бу уммат қизига

«Раббим мени она бўлишимни ирода этди» десин

Қадрли синглим,

Мўмин имонини нафаслари билан баҳам кўрадиган кишидир. Ҳар бир нафасимиз имонимиз акс этган бир лаҳзадир. Сиз ҳомиладор бўлганингиздан кейин нима қилиш кераклиги ҳақида гапираяпсиз. Мен эса умуман бошқа бир мавзуга эътиборингизни қаратмоқчи эдим: ҳомиладорликдан ҳам олдин фарзанд сўрашга оид таълимни олишга нима дейсиз? Ҳатто фарзандни хоҳлашимиз ҳам бу буюк коинот тартибига мувофиқ бўлиши керак эмасми?

Ҳомиладор аёл қуйидагиларга эътибор берсин:

а) Ҳомиладорликдан олдин, хоссатан, ҳомиладор бўлиш асносидаги муносабатда эркак ва аёл хотиржам, бир-бирларига нисбатан хоҳиш-истакли ва завқли бўлишлари талаб этилади. Хусусан, аёлнинг хоҳишсиз муносабати орқасидан туғилган бола билан аёлнинг хоҳлаб киришган ва илиқ муносабатидан кейинги бола ўртасида фарқ сезилиши мумкин.

Бундай муносабатлар пайтида, эр ва хотиннинг ҳар иккиси ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия этган дуони албатта ўқишлари керак. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар бирларингиз аёли билан қўшилмоқчи бўлганда: «Бисмиллаҳи, аллоҳумма жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона ма розақтана» (яъни, Бисмиллоҳ, эй Аллоҳим! Биздан ва бизга ризқ қилиб берадиганинг (фарзанд)дан шайтонни йироқ қилгин) деса, шунда ўрталарида фарзанд тақдир қилинган бўлса, шайтон унга асло зарар етказолмайди» (Имом Бухорий ривояти).

б) Олдинроқ ва ўша кундан бошлаб еб-ичишига жуда эътиборли бўлсин. Соғлиқ жиҳатидан қайтарилган ва диний тарафдан шубҳали нарсаларни истеъмол қилмасин. Бир луқма бўлса ҳам бу тамойилга амал қилсин.

в) Ҳомиладорлик ҳақидаги маълумотлар билан бир қаторда тиббий заруратни бажарсин. Соғлиқдаги барча имконлар Аллоҳ таолонинг неъматларидир. Неъматларнинг қадрини билиш лозим.

г) Ҳомиладорликни ўз-ўзини намойиш қилиш деб билмасин. Шунингдек, худди яширин ишдек уни сир сақламасин. Аёллар орасида муҳаббат мавзусидаги гап-сўзларнинг олдини олсин. Ахлоқ билан ошкоралик ўртасидаги мўминлик чегарасини сақлаб турсин.

д) Намозларида ва махсус вақтларда кўп-кўп дуолар қилсин. Ўзи ва туғилажак фарзанди ҳаққига дуода бўлсин. Бола туғилишидан олдин, уни самоларга юксалтирадиган дуолари бўлиши керак. Ҳали туғилмаган фарзанди учун кийимчалар тикадиган оналарнинг олдида бу умматнинг оналари дунёга келмаган болалари ҳаққига дуо қилишни бошлашлари керак эмасми? Солиҳ кишиларнинг хайрли дуоларини олсин. Шуни билиши керакки, туғиш ва ундан кейинги ҳаёт фақат сабр-тоқат билан ошиб ўтиш мумкин бўлган тоғдир. Раббисидан кўп, жуда кўп сабр-тоқат сўрасин! Ота-онаси бўлса, давомли равишда кўпроқ улардан дуо сўрасин.

е) Ўзи ва турмуш ўртоғининг руҳий ҳолати жуда муҳим эканини ёдда сақласин. Фарзанди туғилгунча ўзи ҳам, турмуш ўртоғи ҳам шайтон уларнинг орасига фитна солмаслиги учун бир қулоғи ва бир кўзини юмишсин.

ё) Бу даврда Ҳаннонинг «Роббим! Албатта, мен қорнимдагини Ўзингга холис назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. Албатта, Сен эшитувчи, билувчи Зотсан», деганини эсласин. Худди шундай қилиш қийин бўлгани учун, ҳеч бўлмаганда у аёлни ўзига бир тимсол деб билсин. Ундан ўрнак олсин, туғиладиган гўдагини Аллоҳ учун парваришлашни сўрасин.

ж) Ҳомиладорлигини билган пайтдан бошлаб фақат бегона эркаклардан ўзини олиб қочиши етмайди. Фосиқа аёллардан ҳам узоқроқ турсин. Мўмина сингилларини ўзига кифоя деб билсин.

з) Ҳомиладорлик пайтида боласи уни тинглаётганини ҳис қилиб, кўп-кўп Қуръон ўқисин. Зикр қилсин. Қўлидан тасбеҳини ҳеч қачон туширмасин.

«Мен бола туғаяпман» дейишдан уялсин. «Роббим мени она бўлишимни ирода этди» десин. Яна шундай десин: «У учун фарзадимни дунёга келтираман. Унинг Набийсига муносиб умматни тарбиялайман!»

Ва энг буюк ҳақиқатни билиб, бутун оламга ҳайқиради. Овози Аршга юксалгунича, самодаги барча фаришталар эшитгунича ҳайқиради:

«Мен она бўламан.

Ажримни Роббим беради.

Она бўлганим учун менга жаннатни беради.

Мен ҳомиладорман. Учинчи ойдаман. Жаннатнинг хушхабари келишига олти ой қолди. Мен саккизинчи ойдаман. Жаннатга бир ой қолди. Уч кун қолди. Уч кундан кейин жаннатга бир қадам қолади.

Бугун оғриқларим кўпайди, бугун жаннатнинг ҳидини сезяпман. Ва мен она бўлдим: Аллоҳнинг изни ила умматим яна бир мўмин ҳисобига кўпайди. Аллоҳнинг изни ила мен ҳам жанннатга бир қадам ташладим».

***

 

Мавзуга оид мақолалар
Бир аъробий ўғли ёлғон гапираётганини эшитиб, унга Эй болажоним, ёлғончи киши Раббисининг азобига дучор давоми...

22:30 / 24.01.2022 2987
Қизим, фарзандингга Aбу Бакрни танит Молини, жонини фидо қилаётганда, бир лаҳзалик тараддудни муҳаббатга давоми...

08:00 / 12.02.2022 3593
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин... Унинг валийси давоми...

03:01 / 30.07.2020 3078
Султонларга қиз бермаган олимнинг валимага пул тополмаган куёвиҚиз фарзандга жоҳилиятда инсон сифатида давоми...

01:54 / 20.04.2021 5295