Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг парҳезкорлиги
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинди: "Бағдодда бир киши Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан қарздор экан. Шогирдлари билан ўша кишининг уйига боришди. Ўша пайтда куннинг ўртаси, иссиқ айни қизиган вақт эди. Қарзи бор кишининг эшигини тақиллатди ва эшикнинг устида иссиқдан сақлайдиган айвон бўлгани туфайли эшикдан узоқлашди. Шу пайт бир шогирди: “Нима учун айвондан узоқлашдик ва қуёшда турибмиз?” деди. Абу Ҳанифа: “Бу айвон эгасининг қарзи бор. Бизнинг айвон остида туришимиз ўша қарздан фойдаланиш бўлиб қолади. Бунда рибо шубҳаси бор!” деб жавоб берди".


Бир бой киши масжиддан тасбеҳ ўгирган ҳолда чиқди. Бир тиланчи ундан садақа сўради. Бой унга эътибор бермади. Озгинадан сўнг тиланчига ҳеч нарса бермаганини эслаб қолди. Тиланчига садақа бериш учун қайтиб уни қидирди. Уни бир бўлак нон еб ўтирган ҳолда топди. Бой ундан узр сўради ва садақа берди. Тиланчи садақани рад этди ва: “Ҳозир Раббим менга берди, агар муҳтож бўлсам сўрайман”, деди.


Халифа Ҳишом ибн Абдулмалик Каъба олдида Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга: “Бирор ҳожатинг бўлса, сўра!” деди. Солим: “Қасамки, Аллоҳнинг байтида Ундан бошқадан бирор нарса сўрашга уяламан”, деди. Масжиддан чиққач Ҳишом: “Энди Аллоҳнинг байтидан чиқдинг, сўра!” деди. Солим: “Дунё ҳожатлариданми ёки охират ҳожатларидан?” деб сўради. Ҳишом: “Дунё ҳожатларидан”, деди. Солим: “Дунё ҳожатини ўз эгасидан сўрамадим, қандай қилиб эгаси бўлмаган кишидан сўрайман”, деди.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Инсонлар орасида шундайлари ҳам борки бу энг юқори даража улар наздида парҳезкорлик шу даражадаки, унга давоми...

22:15 / 24.11.2021 3617
Мўмин кишининг юраги ва бутун оламни сиғдирган қалбидан кенг нарса йўқ. Шунингдек, худосиз, Аллоҳ таоло ва давоми...

23:07 / 04.11.2021 3514
Эй умматнинг қизиСен ҳақингда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дедилар .Икки қизни тарбиялаган киши давоми...

07:00 / 19.03.2020 6910
Қизим, фарзандларингни бири Aбу Бакр розияллоҳу анҳунинг ролини ўйнасин, Aбу Жаҳлларнинг қуллик тузумида давоми...

08:00 / 18.02.2022 5042