Лондонда ёш мусулмон ижодкорлар тақдирланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Лондондаги “Сенат Хаус” кутубхонасида Британиянинг "Муслим Ҳендс" хайрия ташкилоти томонидан ташкил этилган ёш мусулмон ёзувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Фарруҳ Юнус.

Ушбу мукофот британиялик ёш мусулмон ижодкорлар асарларининг жамиятда етарлича эътироф этилишини таъминлаш мақсадида таъсис этилган. Бундан ташқари, ёш мусулмон ёзувчилар мукофоти ёшлар учун ўз ижодларини намойиш этишда яхши платформа ҳам ҳисобланади.

“Биз Британиядаги 4000 та мактабга мусулмон болалар орасида адабий фаолиятни рағбатлантириш мақсадида 5-16 ёшдаги ўқувчилардан ҳикоялар, шеърлар ва блогпостлар ёзишларини сўраб мактублар юборамиз. “Мусулмон жамиятидаги учинчи ва тўртинчи авлодларда (муҳожирларда) адабий истеъдодлар борлиги мени руҳлантиради ”, дейди Британия Империяси Ордени офицери ва “Муслим Ҳендс” лойиҳалари директори Мақсуд Aҳмад.

Турли йўналишларда ижод қилувчи ёшлар орасидан ғолиблар танлаб олинади ва совриндор сифатида эълон қилинади. Улар орасидан адабиётга энг кўп ҳисса қўшган муаллифга “Йил ёзувчиси” мукофоти берилади.

2019 йил ғолиби Aмина Дадипател: "Мен жуда хурсандман ва жуда ҳам ҳайратдаман... Мен отасидан айрилган бола ва унинг онаси ҳақида қисқа ҳикоя ёзгандим..." дейди сурур ила.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
   Бидъатхурофот амаллар халқ ичида тeз тарқалади, чунки ҳақ нафсга оғир келади, ботил эса нафсга енгилдир. давоми...

15:06 / 02.06.2018 3977
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Биз сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордикrdquo Анбиё сураси, давоми...

21:48 / 18.10.2023 3638
Шариат сўзи луғатда «изҳор қилмоқ, баён этмоқ, йўл» маъносида бўлиб, «тўғри йўл, илоҳий йўл, қонунчилик»ни давоми...

12:24 / 21.04.2017 6460
Муҳтарам жамоат Аллоҳ таоло томонидан инсонларга ато этилган умр неъмати жуда қадрли ва давоми...

19:45 / 28.04.2017 11736