Москвада Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳга бағишланган ўқув тадбири бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бугун 4 ноябрь куни Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги Мусулмонлар маънавий-маърифий марказида бўлиб ўтган биринчи халқаро диний-маърифий ўқув тадбири  Ислом маданияти, фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш фонди, Россия Федерацияси Мусулмонлари диний бошқармаси, Мусулмонларга психологик кўмак кўрсатиш ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Тадбирнинг асосий мақсади шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий меросига қаратилиб, унда давлат ва диний идора ташкилотларининг саъй-ҳаракатлари ҳамда мигрантлар билан ишлашни ўз ичига олувчи бир неча талаб ва таклифлар, жумладан, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламларига мансуб асарларнинг Россия Федерациясида яшовчи мусулмонлар ҳаётидаги ижтимоий аҳамиятини инобатга олган ҳолда таржима қилишни давом эттириш, мусулмон ва бошқа барча мигрантларнинг янги жойга кўникишларининг психологик жиҳатларини ҳам инобатга олган ҳолда руҳий-маънавий қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мигрантларнинг Россия жамиятига ҳар томонлама мослашишларини таъминлаш чораларини ишлаб чиқиш каби таклифлар кўриб чиқилди.  

Юртимиз вакиллари “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди бош имом-хатиби, “Ҳилол-нашр” матбаа нашриёти ва “ислом.уз” портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Нега айнан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарлари?” мавзусида, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси котибият бўлими мудири Муҳаммадайюб Ҳомидов “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф меросининг Ўзбекистон мусулмонлари диний-маънавий ҳаётидаги ўрни” мавзусида, таржимон ва масъул муҳаррир Алишер Алиев “Тафсири Ҳилол”нинг халқаро муносабатлар мувофиқлашувидаги ижтимоий аҳамияти” мавзусида маърузалар билан иштирок этишди.

Ўқув тадбирида Россия федерациясининг турли ҳудудларидан, хусусан, Москва, Санкт-Петербург, Рязанск, Ярославск, Липецк, Иваново, Тамбовск, Воронеж вилоятлари, Красноярск ўлкаси, Чеченистон, Кабардино-Балкар, Татаристон, Қрим автоном Республикалари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон Республикалари муфтийлари,  идоравий ва жамоат ташкилотлари ходимлари иштирок этишди.

Muslimaat.uz cайти таҳририяти

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Никоҳ кечасидаги ва ундан кейинги жинсий алоқалардан кейин эр ва хотин кечиктирмасдан ғусл қилишлари давоми...

11:23 / 23.02.2017 34720
Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқинлашгани сари соғинчининг кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза давоми...

21:11 / 25-fevral 2115
Ҳозир шамоллашлар мавсуми бошланди. Кўпчилик тумов, томоқдаги оғриқ ва бош оғриғидан ҳамда шу касалликлар давоми...

14:05 / 04.03.2017 23391
 Оила қуришга одатда эркак томон ҳаракат бошлайди ва энг аввал муносиб келин ахтаришга киришилади. Қандоқ давоми...

09:44 / 27.10.2016 4414