Хавфсиз маиший кимё воситалари оламида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маиший кимё, шубҳасиз, цивилизация эришган ютуқларидан биридир. Бугунги кунда усиз ҳаётни тасаввур қилиш мушкул. Бироқ тозаликни сақлаймиз, деб биз баъзан унинг соғлигимиз учун хавфли томонларини етарли даражада эътиборга олмаймиз. Биз фойдаланадиган кўпчилик синтетик ювиш воситалари таркибида терини ачитадиган, кўз ва буруннинг шиллиқ пардаларини яллиғлантирадиган, нафас олишни қийинлаштирадиган, йўтал ва астма хуружини қўзғатадиган, аллергия ва ҳаттоки саратон касалликллари хавфини келтириб чиқарадиган хавфли моддалар мавжуддир.

Афсуски, бозор расталарида турган маиший кимё воситаларининг ярмидан кўпи заҳарли моддалардан тайёрланади. Бугунги кунда хонадонимизни улардан тўлиқ халос қилишнинг деярли имкони йўқдай туюлади, аммо ҳақиқатда бундай эмас.

Энг аввало харид қилаётган пайтда, албатта, қутидаги этикатка ва қўлланмада нималар ёзилганлигига эътибор беринг!

Кимёвий терминлар борасида илмга эга бўлмаган киши учун бу ёзувлар биронбир маълумот бериши амри маҳол, шунинг учун қуйида биз сизнинг эътиборингизга фойдали йўлланмаларни ҳавола этамиз.

Хўш, инсон саломатлиги  учун хавфли бўлган кимёвий моддалар қайсилар:

АнионлиПАВ (сирт-актив моддалар ювиш воситалари ва кир ювадиган ювиш воситаларида бўлади). Сирт-актив моддалар идиш-товоқ ва турли юзаларни тозалаш (ювиш воситалари) ҳамда кир ювиш порошокларида бўлади. Уларнинг уч хил тури мавжуд: анионли, катионли ва неионогенли. Шулардан энг хавфлиси анионлиси (анионли-ПАВ) ҳисобланади. Улар инсон организмининг иммун тизимини ишдан чиқариб, аллергияларга олиб келиши ҳамда мия, жигар, буйрак, ўпкага шикаст етказиши мумкин. Шуни эсда сақлангки, сирт-актив моддали ювиш воситаларидан фойдаланганизда идиш-товоқларни ўн марталаб иссиқ сувда чайқасангиз ҳам, улар кетмайди ва албатта, организмингизга тушади. Шунинг учун унинг бир оз бўлса-да, зарарини камайтириш мақсадидасирт-актив моддалар миқдори 5% дан юқори бўлмаган воситалардан фойдаланинг.

Гипохлорит натрия – sodium hypochlorite (оқартиргичлар). Хлор жуда хавфли модда, ушбу кимёвий бирикма эса жуда тез тарқаладиган бўлиб, у осонликча хлорни «озодликка» чиқариб ташлаши мумкин. Ўз навбатида хлор юрак-томир касалликларини, атеросклероз, хафақон, гипертония, аллергик реакциялар каби касалликларни вужудга келтиради, тери ва сочга салбий таъсир кўрсатади ва саратон касалликлари хавфини оширади.

Нефтли дистиллят (металл юзаларни силлиқлаш учун мўлжалланган полиролларда): вақтинчалик таъсири қисқа муддатга кўриш қобилиятининг бузилишга олиб келади; узоқ муддат уни ишлатган тақдирда эса асаб тизими, буйрак, кўриш органлари фаолиятининг бузилишига олиб келади, тери касалликларини вужудга келтиради.

Нашатир спирти (ойнали юзаларни тозаловчи воситаларда): кўз, нафас олиш йўлларни ачитади, бош оғриқларини қўзғатади.

Феноллар и крезоллар (бактерицидли моддаларда) ўта ўткир бўлиб, диария, бош айланиши, ҳушдан кетиш ҳамда буйрак ва жигар фаолиятининг бузилишига олиб келади.

Нитробензол (пол ва мебеллар учун мўлжалланган полиролларда): тери рангини хиралаштиради, нафас қисиш, қусишларга сабаб бўлади, ўта оғир ҳолларда – ўлимга олиб келади; ушбу модданинг таъсири натижасида саратон касалликлари вужудга келади. Бундан ташқари, у балаларнинг туғма нуқсонлар билан туғилишига сабаб бўлади.

Формальдегид (турли маҳсулотларда консервант сифатида ишлатилади): канцероген модда ҳисобланади; кўз, томоқ, тери, ўпка ва нафас олиш йўлларини ўта қўзғатувчи-ачитувчидир.

Бундан ташқари ,қуйидаги белгилар кўрсатилган кимёвий маҳсулотларни ишлатмасликка ҳаракат қилинг:

Ачитувчи

Одатда бу белгини турли хил тозалаш ва ювиш воситаларининг қутиларида учратиш мумкин. Кўзга кирганида бундай маҳсулотлар қичитиш, ачитиш ва яллиғлаш таъсирига эга. Ушбу модданинг кўзга киришидан сақланиш зарур. Ундан фойдаланиб бўлгандан сўнг эса қўлларни яхшилаб ювиш лозим. Шунингдек бундай маҳсулотларни вентиляцияси яхши бўлган хоналарда ишлатишга ҳаракат қилинг, чунки унинг буғлари йўтални қўзғатиши ва нафас олиш йўлларини яллиғлаши мумкин.

Зарарли

Ушбу белги кўпроқ эритгич, лок ва бўёқларнинг қутиларида учрайди. Бу белги маҳсулот таркибида битта ёки бир нечта зарарли ёки токсик моддалар борлигини англатади.

Ўювчи

Канализация қувурларини тозалаш учун мўлжалланган турли хил воситалар ўювчи таъсирга эга бўлиши мумкин. Ушбу огоҳлантирувчи белги маҳсулот таркибида юқори концентрацияда ишқор ва кислота мавжудлигини билдиради. Шунинг учун бундай воситаларни терига сачрашини олдини олиш зарур, чунки улар терини қаттиқ куйдириб, тери, мушак тўқималари ва шиллиқ пардаларга жиддий шикаст етказиши мумкин. Бундай воситалар билан ишлаганда, албатта, қўлқоп кийиш зарур.

Атроф-муҳит учун хавфли

Бу белги маҳсулотнинг табиат учун зарарли эканлиги ҳақида огоҳлантиради. Унинг таркибига ер ва сувдаги тирик организмлар ҳаёти учун хавф туғдирувчи моддалар мавжуд бўлиши мумкин.

Агар имкони бўлса кимёвий моддалар ўрнига уларнинг хавфсиз альтернативасини ишлатинг.

Ахир ҳамма ёқни ёғ томса ялагудек тоза қилишни табиий воситалар ёрдамида, кимёвий заҳарлардан узоқда турган ҳолда эришиш мумкин. Масалан:

Вантуз-помпа тўлиб тиқилиб қолган қувурларни кимёвий воситалар каби яхшилаб тозалаши мумкин.Кимёвий восита билан тозалаш ўрнига яна бир усул — диаметри 22 мм ли қаттиқ резина ташланг ёки эгилувчан темир троссдан фойдаланиш тавсия этилади. Бундай шланглар қувурдан бемалол ўтиб, тиқилиб қолган чиқиндиларни тозалаб кетади. Шланг билан қайноқ сув қуйилиб турилса, тиқилган ёғ ва бошқа нарсалар ювилиб чиқиб кетади.

Истеъмол содаси – идиш-товоқларни ярқирагунча тозалашга ёрдам берувчи табиий восита. Истеъмол содаси сизга доғлар билан самарали курашда, алюминий, кумуш, пўлат, тунука, пластик ва хромланган юзаларни ҳамда қимматбаҳо зийнат буюмларини тозалаш ва сайқаллаш учун ёрдам беради. Совутгичларнинг бадбўй ҳидини кетказиш ва тозалаш, бадбўй ҳидли ва қаттиқ ифлосланган гиламларни, мебеллардаги жилдбопларни тозалаш учун ҳам ундан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, сода матони юмшоқ қилиб, баъзи доғларни кетказади. У сувни юмшатади ва сиз бунда бемалол бўшаштирувчи, ҳордиқ берувчи ванна қабул қилишингиз мумкин. Шунингдек, у бадандаги нохуш ҳидларни йўқотади, тишларни яхши тозалайди, чойнакдаги қастмоқни туширади.

Идиш-товоқларни зангли доғлардан тозалаш ҳамда кумуш идишларни сайқаллаш учун лимон шарбатидан фойдаланиш мумкин. Ойна-шишаларни ювиш, кийим-кечак, алюминий ва чинни буюмлардаги доғларни йўқ қилиш учун ҳам лимон шарбатини ишлатса бўлади. Қуёш нурлари остида лимон шарбати оқартириш таъсирига эга бўлади.

Хушбўй ҳид ишқивозларига уй ҳавосини хушбўй қилувчи кимёвий воситалар ўрнига табиий хушбўй мойлар ва эссенция (лимон, эвкалипт, апельсин, лаванда)лардан фойдаланишни маслаҳат берамиз. Хона ҳавосини янгилатмоқ учун махсус арома лампаларидан фойдаланса бўлади. Ушбу лампага бир неча томчи хушбўй эссенция томизиб, уни энг кўпи билан 20 дақиқага ёқиб қўясиз.

Истеъмол сиркаси мумли ҳамда турли хил елимли доғларни тозалаш учун самарали воситадир. У яхшигина дезинфекция ҳам қилади (сирканинг ўзини қўқрмасдан ҳожатхонани тозалаш учун ишлатсангиз бўлади). Шунингдек, у плитка, кафелларни тозалайди (фақат ишни бўлгандан сўнг хонани шамоллатиш эсингиздан чиқмасин), чойнаклардаги қасмоқни туширади (чойнакка сув билан бирга бир оз сирка солинг, сўнг уни аралаштириб чайқаб ташланг ва ана чойнагингиз топ-тоза!). Бундан ташқари, сиркадан самарали ва хавфсиз «ойнани тозаловчи восита» тайёрлаш мумкин, у ойна ва шишаларни ҳеч из қолдирмасдан ажойиб қилиб тозалайди. Уни тайёрлаш жуда осон: икки чой қошиқ сирка 1 л сувга қўшилади, холос. Сирка ёрдамида ғишт ва тошларни ҳам тозалаш мумкин.

Танакор (бура). Бу табиий минерал сувда тез эрийди. Танакор ун шудринг ва моғорнинг пайдо бўлишини олдини олади, совун ва бошқа тозалаш воситаларининг тозаловчи хусусиятини яхшилайди, доғларни кетказади.Шакар ёки биронбир ширин нарса ва танакор аралашмаси суваракларга қарши курашда жуда қўл келади.

Майцена (маккажўхори крахмали) маккажўхоридан тайёрланади. Ундан деразаларни артишда, мебелларни сайқаллашда, гиламларни тозалашда ва кийим-кечакларни крахмаллашда фойдаланиш мумкин.

Фойдали маслаҳатлар:

— Аэрозол баллонларини ишлатишдан сақланинг, чунки уларнинг таркибида пропеллентлар мавжуд! (Пропеллентлар – инертли  киммёвий моддалар, улар одатда аэрозол баллонларида юқори босимни ҳосил қилиб, баллонлар таркибини ташқарига чиқарилишига ёрдам беради  – тарж.изоҳи)

— маиший кимё восталаридан қолган актив моддалар билан алоқа қилмаслик учун уларни ишлатиб бўлгандан сўнг буюм ва юзаларни яхшилаб чайқаб, ювиб ташланг.

— хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг. Агар имкони бўлса ҳаво тозалагич ўрнатинг.

— хавфли моддалар билан очиқ алоқақилишдан сақланинг, қўлқоп ва ҳимоя кремларидан фойдаланинг.

— Табиий маиший кимё воситаларидан фойдаланишга ҳаракат қилинг.

www.uz.islambio.com

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, Аллоҳ рашк давоми...

06:27 / 26.01.2017 5449
Хўжағат малинадан тайёрланадиган консервалар Ўзбекистонда хўжағат бутаси дастлаб давоми...

13:13 / 29.11.2016 5802
Қиёматдан олдин зоҳир бўладиган кичик аломатлар ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган. Улардан кўпини давоми...

12:22 / 17.11.2016 8149
embedhttpswww.youtube.comwatchvAmDJect5BRAfeatureyoutu.beembed

11:08 / 15.03.2018 3635