Азиз ота-оналар! Фарзандларингизни «Жажжи академик» билан дўстлаштиришда давом этинг
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ажойиб ва ранг-баранг суратларни бизга жўнатиб, «Менинг ҳам суратим ғолиб бўлармикан?» дея танлов натижасини кутиб ўтирган иштирокчилару ота-оналар!

Машҳур хонанда Шаҳзода билан ҳамкорликда ўтказилган «Академик бўламан» танловининг «Энг яхши фотосурат» йўналиши ғолиблари  ҳам, ниҳоят, аниқланди. Таҳририятимизга келган кўплаб фотосуратлар ўқувчиларнинг журналимизга бўлган қизиқиши юқори эканини кўрсатиб турибди. Бизнингча, охирги босқич учун саралаб олинган иштирокчиларнинг ҳар бири ғолиб бўлишга ҳақли эди.

Бизнинг жажжи Марямхон ҳам ушбу танловда иштирок этиб, ғолибаликни қўлга киритди. 

«Жажжи академик» журнали жажжи академик қўлида!»

Тошкент шаҳридаги 134-мактаб ўқувчиси Марямхон Ҳамзабекова журналга бўлган қизиқишини ифодалай олган сурати ҳамда «Эртамиз эгалари» кўрсатувидаги ажойиб иштироки учун «Жажжи академик» журнали таҳририяти томонидан ғолиб деб топилди.

IMG_2360

Марямхон Ҳамзабекова:

«Мен кўплаб чет тилларини ўрганишни хоҳлайман. Ҳозир «Жажжи академик» билан халқаро тил ҳисобланадиган инглиз ва рус тилларини ўрганяпман. «Хадича ва бобоси» саҳифасини эса ҳамма ўртоқларимга тавсия қиламан».

Ғолиблар 2016-йил охиригача «Жажжи академик» журнали обунасига эга бўлишади. Ҳамкоримиз «Академнашр» нашриёти ҳам иштирокчиларга ранг-баранг ва қизиқарли китобларини тақдим этади.

Танлов натижасига бефарқ бўлмаган барча қизиқувчилар қуйида «Энг яхши фотосурат» йўналишининг сўнгги босқичи учун саралаб олинган ҳамда танловдан ташқари юборилган ажойиб суратларни кузатиши мумкин.

Азиз ота-оналар! Фарзандларингизни «Жажжи академик» билан дўстлаштиришда давом этинг. Балки навбатдаги танловларимизнинг ғолиби айнан сиз бўларсиз.

манба :http://akadem.uz/

Мавзуга оид мақолалар
    Жуфтингиз сизни қайтадан севсин Вақт ўтиши билан ҳаётдаги турли босимлар, иш ва фарзандлар тарбияси давоми...

18:46 / 18.02.2017 9806
57масала Бетаҳорат киши мусҳафни ёки унинг жузларини ушлаши жоиз эмас, ўша жой оятлар ёзилган жойми, бошқа давоми...

12:31 / 20.06.2019 3443
embedhttpyoutu.bepme1YQIkmoembed

22:39 / 18.07.2015 7204
gallery linkfile sizemedium ids9598,9599,9600,9601,9602,9603,9604,9605,9606,9607,9608 Муҳтарам ҳожиларимиз Аллоҳ таолонинг паноҳида Мадинадан давоми...

15:06 / 14.02.2017 6122