11 ёшли Шакира Раҳмон мусулмон ёшлар учун “ишонч тармоғи”ни ишга туширди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Пеннй Эппеал”нинг  кичик раҳбари Шакира Раҳмон мусулмон ёшларга руҳий кўмак берувчи ишонч телефонини ишга туширди, деб хабар беради “Aраб Ньюс”.

“Пеннй Эппеал” жамоасига қўшилганимда менинг илк ғояларимдан бири – ушбу ёшлар учун ишонч тармоғини яратиш ғояси эди", дейди ёрдамчи гуруҳ раҳбари, малакали психолог Хина Зафар.

“Мен ижтимоий тармоқлар орқали номаъқул хабарлар юборишганида, мактабда таҳқирлашганида ёки ташқи кўринишим сабаб устимдан кулишганида ёки шу каби бошқа ҳолатларда онам билан гаплашиб, маслаҳатлаша оламан, – дейди Шакира Раҳмон, – Aммо менинг мактабдаги кўплаб дўстларим, жумладан, мусулмон дўстларим ҳам бундай муаммолари ҳақида ота-оналари билан гаплашишга қўрқишади. Шунинг учун мен дўстларим ва Буюк Британиядаги кўплаб ёш қиз ва ўғил болалар учун бу “ишонч тармоғи” фойдали бўлади деб ўйлайман”.

MY (Мусулмон ёшлар) янги ишонч телефони 11-24 яшар ёшлар учун бепул хизмат қилади. Ёшлар билан ишловчи соҳа мутахассислари қўнғироқ қилувчиларни диққат ва эътибор билан тинглайдилар. Зарур ёрдам ва маслаҳатлари билан уларни қўллаб-қувватлайдилар. Шу билан бирга, бу нодавлат ташкилот мурожаат этувчи барча ёшларнинг маълумотлари қаттиқ сир тутилишини кафолатлайди.

МY хизмати исломий илмга эга бўлган маслаҳатчилар билан 48 соат ичида электрон почта орқали боғланиш имкониятини ҳам беради.

“Пеннй Эппеал” ҳақида қисқача маълумот:

Тадбиркор Aдим Ёунис 2009 йилда муҳтожларни озиқ-овқат, сув ва тиббий дори-дармонлар билан таъминлаш мақсадида “Пеннй Эппеал” компаниясини ишга туширган эди. Сўнгги ўн йилликда у Осиё, Яқин Шарқ ва Aфрика давлатларидаги муҳтож инсонларга сувсизлик муаммоларини ҳал этиш, оммавий овқатланишни ташкил этиш, етимларга ғамхўрлик қилиш ва шошилинч озиқ-овқат ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш орқали хизмат қилиб келмоқда.

Оиша таржимаси

Манба: “Aboutislam” нашри

Шу ўринда муслимаат.уз ҳам "Балоғат бекати" саҳифаси орқали ўсмир қизларимизга яқиндан ёрдам беришни бошлаганини эслатиб ўтамиз.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
2013 йил 14 март куни Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний идораси, араб ёзуви  хаттотлиги бўйича танлов давоми...

19:11 / 21.12.2016 5058
Тасаввур қилинг ниҳоятда гўзал, серфайз, ҳар томонида боғу роғ бўлган бир шаҳар бор. Сиз бу шаҳарга давоми...

14:30 / 08.12.2016 4747
Излай излай топганим. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолога ўзининг ададича, фазлича, давоми...

11:16 / 08.04.2019 5460
Ҳайз бемор бўлмаган ва ҳайз ёшидан ўтмаган болиғ аёлнинг раҳми чиқарадиган қондир. Ҳайзнинг ози уч кечаю уч давоми...

21:02 / 12.11.2016 20061