Татаристонда араб ёзуви хаттотлик санъати бўйича танлов бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2013 йил 14 март куни Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний идораси, араб ёзуви  хаттотлиги бўйича танлов ўтказди. Тадбир ҳайъати аъзолари – машҳур хаттот Нажиб Наққош ва Россия Ислом Олийгоҳи ҳузуридаги Хаттотлик маркази раҳбари Рамил Насибуллов.

Тадбирнинг мақсади – мазкур бадиий ижод турини оммалаштириш, ҳамда араб хаттотлиги маданиятини тарғиб қилишдан иборат.

Танлов уч қисмга бўлинади:

Биринчи қисм – ёзувнинг турли кўринишларида намуна ёзиш.

Иккинчи қисм – ихтиёрий хаттотлик композициясини ижро қилиш.

Учинчи қисм – хаттотлик композициясини англай олиш.

Шунингдек, ҳайъат эътиборига иштирокчиларнинг танловга аввалдан юборган ишлари тақдим қилинди.

Тадбир сўнгида мутахассис хаттотлар томонидан махсус дарс (мастер-класс) ўтказилади.

islam.ru сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага давоми...

21:57 / 26.07.2023 2334
Қалбда қасоват бўлиб, уни Аллоҳ таолонинг зикригина эритади. Шунинг учун банда қалбининг қасоватини Аллоҳ давоми...

21:56 / 20.03.2023 2780
embedhttpswww.youtube.comwatchvpsT8rjWvsn8featureyoutu.beembed

01:01 / 11.10.2017 6090
Оиша РАШОД  СЕҲРЛИ РЎЙХАТ  Оила саодати учун Рамазондан келган сеҳрли рўйхат  Араб дунёсига ўз давоми...

11:12 / 01.06.2017 10824