Изн сўраш одоби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон киши бошқа уйга изн сўрамасдан ва изн берилмасдан олдин кирмайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

“Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз.

Бас, агар у(уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча уларга кирманг. Агар сизга, қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир. Маскан бўлмаган, сиз учун фойда бор уйларга (изнсиз) киришингизда гуноҳ йўқдир. Аллоҳ нимани ошкор қилаётганингизни ва нимани яширин қилаётганингизни биладир(Нур сураси, 27-29-оятлар).

Мусулмон кишига изн сўралган уйга киришига изн берилса, аввало уй эгаларига салом бериши ва ширинсўз билан муомала қилиши лозим. Чунки бу шартлар кишилар орасини меҳр-муҳаббат ва тинчлик билан боғлайди.

Аллоҳ таоло изн сўрамасдан бировнинг уйига киришдан қайтарди. Изн сўраш ва омонлик тилаш кишилар орасидан шубҳаларни ўчиради ва ёмонликни қасд қилишдан тўсади. Шу билан бирга, меҳмонни муҳтарам, мукаррам ва обрўли қилади. Агар кириш учун изн сўраса-ю, изн берилмаса ёки жавоб бўлмаса, меҳмон ортига қайтиб кетиши лозим. Бунга уй соҳибининг ўша онда меҳмонни кутиб олишга шароити йўқ бўлиши ёки уйда эмаслиги сабаб бўлиши мумкин.

Мазкур оятлардан биз изн сўрашда қуйидаги ҳукм ва одобларни билиб оламиз:

1.Салом бериш изн сўрашнинг биринчи шартидир. Салом каломдан олдин берилади. Ҳадиси шарифда ҳам бу ҳақда шундай маънодаги сўз келган: “Каломдан аввал салом бор”. Бундан ташқари салом динимиз шиорларидан ҳисобланади.

2. Оятнинг зоҳири изн бир марта сўралишини ифодалайди. Лекин суннати набавийга кўра изн уч марта сўралади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:

“Изн уч мартадир: аввалгиси билан тинглайди, иккинчиси билан тўғриланади ва учинчи марта изн сўралганда, ё рухсат беради, ё рад қилади”.

3. Уй эгаларининг маҳрамлари ҳам уйга киришдан аввал изн сўрашлари керак.

4. Изн сўрашдаги шариат одобларидан яна бири шуки, меҳмон эшик олдида унга юзланган ҳолда турмаслиги керак. Ўнг ёки чап тарафга қараб туриши лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишини уйига борсалар, эшикка тик қараб турмасдилар. У зот ўнг ё чап тарафга юзланиб турар эдилар.

5. Изн сўрашда аёллар ва кўзи ожиз кишилар ҳам эркаклар ва кўзи кўрадиганлар билан тенгдирлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Албатта изн сўраш кўриш сабабидандир”.

6. Изн сўраш вояга етган эркак ва аёлларга хос ҳукм бўлиб,  ёш болалар бу шаръий таклиф учун мукаллаф эмаслар.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Қўлингизда мулк бўлганлар ва ўзингиздан балоғатга етмаганлар сиздан уч вақтда изн сўрасинлар: бомдод намозидан олдин, пешинда кийимларингизни ечадиган пайтингизда ва хуфтон намозидан сўнг. (Ушбу) уч вақт сиз учун авратдир. Улардан кейин сизга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ. (Улар) сизнинг атрофингизда айланувчидирлар, (сизлар ҳам) бир-бирингиз (атрофида айланувчидирсиз). Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Аллоҳ билувчидир, ҳакимдир” (Нур сураси, 58-оят). Мана шу оятга кўра болалар ҳам уч вақтда изн сўрашлари лозим. Бу уч вақт бомдод, пешин ва хуфтон намозидан кейинги муддатлардир.

“Рованул баён” китобидан

Адолат Ҳусанова таржимаси       

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Доллар курсининг ўзгариб туриши туфайли Саудия Арабистонининг муқаддас қадамжоларига йўл харажатлари давоми...

19:06 / 12.02.2017 4355
embedhttpswww.youtube.comwatchv36jeLn96Kekfeatureyoutu.beembed

21:04 / 14.06.2017 3687
Қалбларга юпанч бўлишга ҳарис бўлинглар. У инсонни муваффақият томон бошлайди. Мана, Эдисонни олайлик, олим давоми...

22:28 / 08.03.2023 2173
2ҳикояҲеч ҳам эсимдан чиқмайди. Мактаб даврларимда қачон дарс тайёрлагани ўтирсам, дадам ҳар хил давоми...

23:28 / 16-yanvar 3708