Буюклик сирини ўқиб.....
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Фотима ҳожи аяжонимиз билан ўтказилган «Буюклик сири» номли бу суҳбатни ўқиб чиқиб, нафақат Шайх Ҳазратларига, балки у кишининг ота-оналари ва қайнона-қайноталарига бутун оила аъзоларига чексиз ҳурмат эҳтиром ва ҳавас билан ихлосимиз янада зиёда бўлди.
Азиз устозим!
Бу суҳбат жумлаи аҳли мўмин-мусулмон умматига бирдек илм ўргатишга олий тарғиб ва буюклар оиласидаги олий тарбиядан тортиб, энг нозик сир-асрорларигача ўргатибгина қолмай, буюк инсон сифатида камол топишимиз учун ўзига хос дастурил амал бўлади десам, ҳеч муболаға бўлмайди. Аллоҳ таолонинг инояти билан ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига масъулият билан ёндашишлари лозимлиги натижасини, сизнинг падари бузрукворингиз ва волидаи муҳтарамангиз мисолида кўришга мушарраф бўлдик. Фотима онамизнинг эътирофга лойиқ ҳаёт йўлларини кузатар эканмиз, унда онамизнинг жуфти ҳалоллари Шайх Ҳазратларига бўлган муносабатларида шариат, Қуръони карим ва суннат асосида мўмина аёлларнинг эрлари олдидаги бажаришлари лозим бўлган бурчларини амалдаги исботининг гувоҳи бўлдик. Иншааллоҳ, Фотима ҳожи аямизни ушбу суҳбатлари биз, кўплаб мўмин мусулмонларнинг фарзандларимизни буюк инсонлар бўлиб етишишдаги орзуларимизни амалга оширишимизга муҳим сабаб бўлиб хизмат қилади. Ҳа, ана шу ўринда Фотима аямиз ҳақларида икки оғиз қуйидаги фикрларимни айтиб ўтишни ўзимнинг муслима аёллик бурчим деб биламан. Мен Шайх Ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 25-«Нубувват хонадони хонимлари» номли жузъида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари ва азвожи мутоҳҳараларида бўлган кўплаб фазилатларидан бир қанчасини, масалан саййида Хадича розияллоҳу анҳо онамиздаги масъулиятни ўз зиммаларига олишликлари,ташаббускор ва тадбиркорликлари, саййида Ойша розияллоҳу анҳо онамиздаги зукко ва доноликлари, саййида Фотимаи захро розияллоҳу анҳо онамиздаги сабр-бардошлилик, камтаринлик ва жонкуярлик фазилатларини Фотима аямизнинг сиймолари мисолида такрор намойишини кўра олдим. Ҳар нарсани азалда аниқ ўлчам ва тенгсиз мусаввирлик билан яратган Аллоҳим бу фазилатлар билан Фотима аямизни неъматлантирар экан, келажакда у кишини ўз даврининг саййидаларидан бири қилишни ирода қилган бўлса, не ажаб! Олим отанинг фарзанди, олиму алломалар буюги Фазилатли Шайх Ҳазратларининг севимли рафиқаси ва олиму олима фарзандларнинг меҳрибон волидаси бўлишликларини ўзи ҳам бу сўзларимни тасдиқлайди, деб ўйлайман. Мен Фотима аямизни биринчи бор бундан уч йил олдин аэропорт кутиш залида кўрганимда, ҳали у киши ҳақида умуман билмаган, танимаган бир ҳолатимдаёқ ўша кутиш залида қанчадан-қанча одамлар орасида у кишига кўзим тушиши билан, Аллоҳ назари тушган бир аёл эканликларини қалбимдан ҳис қилгандим. Ўзларига хос бошқача бир фазилатлари ва нур юзлари билан алоҳида ажралиб турардилар, бир қараган кишида яхши таассурот қолдирадиган даражада десам, тушунарлироқ бўлади. Бундай дейишимга сабаб, мен ўша пайтларда яқиндагина бошимдан оғир мусибатни ўтказиб, қалбим маҳзунлик билан кўзларимдан тўхтамай оқаётган ёшларим сабабли кўзларим хиралашган, ён атрофимда ўз яқинларим юрсалар ҳам, уларни танимайдиган, сезмайдиган даражага тушиб қолгандим. Ҳа, ўша ҳолатимда ҳам бир қарашимдаёқ мени ўзларига ром этган бу мўмина аёл миллионлаб инсонларни қалбларини илм нури билан мунаввар қилган буюк Аллома устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг рафиқалари эди. Фотима ҳожи аямиз билан ўтказилган ушбу биргина суҳбатни ўқиган минглаб Ҳазратимнинг шогирдлари, иншааллоҳ, ҳаётларини янада шариат аҳкомларига риоя қилиб сиз каби Қуръон ва суннатга амал қиладиган бахтиёр оила бўлиб саодат сари интилишларига сабаб бўлади, деб умид қиламиз. Шунинг ўзи ҳам Ҳазратимнинг сизга «Сиз қилаётган барча ишлар илмга хизмат, ибодат» деган сўзларини, иншааллоҳ, яна бир бор исботлайди.

Сизларга Аллоҳдан узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб, энг мухлис шогирдларингиздан Мехрини.

Мавзуга оид мақолалар
Суннатни тирилтирмоқ савобдир, билсанг Гар бошласанг хайрли, яхши ишни, «Бисмиллаҳ»сиз бошламагин бул давоми...

19:53 / 20.03.2017 3753
Aёлингиз учун чиройли кийининг, ҳaр дoим тoзa вa ҳушбўйлaнгaн ҳoлдa бўлинг. Эр aёлини ҳaр дoим чирoйли кўринишини давоми...

19:10 / 18.02.2017 6421