Суварак нимага керак?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қумурсқалар орасида энг обрўси пасти айнан сувараклар бўлса керак. Уларни биз чиқиндилар билан таомланадиган, ҳар қандай шароитда яшаб кетаверадиган ва ҳаттоки жуда хавфли бўлган радиацияни ҳам писанд қилмайдиган манфур ҳашаротлар, дея қабул қиламиз. Аслида эса Ер юзида суваракларнинг деярли 5 минг хил тури мавжуд бўлиб, улардан фақат 30 хилигина одамзотга зиён етказиши мумкин. Бу эса 1 фоизидан кам, дегани. Фақат мана шу 1 фоизгина суваракларни деб қолган 99 фоизига ҳам ёмон муносабатда бўлишимиз нотўғри. Келинг, уларни яхшилаб ўрганамиз. Суваракларга дунёнинг деярли барча бурчакларида дуч келишингиз мумкин. Улар Антарктидадан бошқа барча қитъаларда яшайди. Уларни тропик ўрмонларда ҳам, чўлларда ҳам учратиш мумкин. Яна бу ҳашаротлар яшаш шароити қийин бўлган жойларни ҳам макон қилар экан. Масалан, суваракнинг бир тури денгиз сатҳидан 5000 метр юқорида, Эверест тоғида ҳам яшаркан. Сувараклар турфа шакл, ранг ва ўлчамга эга бўлади. Масалан, бизга маълум суварак турлари орасида энг миттиси Шимолий Америкада тарқалган техас суварагидир. Баргкесар чумолиларнинг инида яшайдиган мазкур суваракларнинг ўлчами бир неча миллиметрнигина ташкил этади, бу эса мазкур сувараклар ўзи яшайдиган ин эгаларидан, яъни чумолилардан ҳам митти дегани. Мазкур миттивойлар олдида қанотларини ёзганда узунлиги 18 сантиметрга етадиган суварак эса катта китдек бир гап. Бу йирик суваракни кўриб, ойижонингиз ҳам қўрқиб кетишлари аниқ. Ундан кичикроқ бўлган суварак – носорогнинг танаси 8 сантиметрга етса-да, оғирлиги тахминан 35 граммни ташкил қилади, бу эса чумчуқ оғирлиги билан бир хил. Кафтдек келадиган суварак – носорог хавфли кўринса ҳам, аммо сизу биз билан умуман иши йўқ. Ушбу суварак дарахт пўстлоғи ва тўкилган барглар билан озиқланади. Мана, энди "Суварак нега керак?" деган саволнинг жавобига яқин келдик. Барглар сингари чиришни бошлаган органик маҳсулотлар такрибида азот кўп бўлади. Сувараклар эса бу чириндиларни ейди. Сўнгра улардаги азот суварак ахлати билан тупроққа тушади. Демак, суварак чириндилар ичидаги азотни озод қилиб, тупроққа ўтказиб беради, азот учун кўприк вазифасини бажаради. Тупроққа тушган бу азот эса ўсимликлар учун табиий ўғит бўлади. Сувараклар йўқ бўлиб кетса, ўрмонлар хавф остида қолади. Демак, бу ўрмонларда яшайдиган ҳайвонлар тақдирига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Яна сувараклар кўплаб қушлар, шунингдек, сичқон ва каламушлар сингари майда ҳайвонлар учун озуқа вазифасини бажаради. Бу жониворлар эса бошқа йирик йиртқичларга озуқа бўлади. Демак, йиртқичлар ҳаёти ҳам суваракларга боғлиқ, деб айта оламиз. Сувараклар, албатта, озуқа бўлишни истамасдан ўзини ҳимоя қилади. Масалан, баъзилари хавф туғилганда танасини йиғиб, думалоқ шарга айланиб олади. Банан сувараклари эса яшил рангда бўлиб, дов-дарахтлар, майсалар орасида осонгина яширинади. Суваракларнинг яна бир тури ўзини ҳимоя қилиш учун хонқизи ниқобини кийган бўлади, яъни уларнинг қизил танасида қора холлари бор. Суварак узунчоқ, хонқизи эса думалоқ-ку, дерсиз. Буни қарангки, мазкур сувараклар думалоқ кўриниш учун қанотлари билан ўзини зонт каби ўраб олар экан. Яшаш учун курашишини кўрдингизми? Аммо кўпчилик ишонадиган, сувараклар ядро портлашидан сўнг ҳам тирик қолади, деган гап афсона экан. Суварак инсон учун хавфли бўлган радиациянинг ярмига ҳам дош бера олмай, нобуд бўлар экан. Ана шунақа!
Табиатда ҳар бир жониворнинг ўз вазифаси бор, ҳатто суваракларнинг ҳам!

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Халқаро ҳалол истеъмол моллари кўргазмаси бўлиб ўтади Жорий йилнинг  11 апрелнинг  куни Покистоннинг Лахор давоми...

12:22 / 28.03.2017 3822
1 , . . . Биринчи ҳадис Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

10:30 / 13.12.2018 4083
Отангиз... Онангиз... Улар қарилик йўлидаги кишилардир. Худо умр берса, мен ҳам, сиз ҳам уларнинг ортидан давоми...

21:31 / 10.05.2023 2118
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Охирги ва мукаммал, қиёматгача боқий қолувчи, барча замон ҳамда маконларга давоми...

14:25 / 06.12.2016 3327