ҚУРЪОН ЁДЛАШ ДИҚҚАТНИ ЖАМЛАШ ҚОБИЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Охирги марта қачон бирор ишга қаттиқ берилиб кетганингиздан вақт ҳисобини ҳам унутиб қўйиб, соатлар ўтиб кетганини сезмай қолгансиз? Охирги марта қачон бирор иш устида ҳеч бир чалғишсиз 45 дақиқа ўтирдингиз?

Бирор нарсага чуқур эътибор билан киришган ҳолда диққатни жамлаш қобилияти ўзаро алоқалар шиддат билан ривожланаётган бугунги дунёмизда тобора йўқолиб бораётган қобилиятлардан биридир. Баъзи тадқиқотларга кўра, катталар ўртача ҳисобда телефонларини кунига 150 маротаба текширадилар. Агар биз буни киши ухламаётган соатларга бўлсак, соатига 10 марта бўлиб чиқади! Диққатимизни жамлаш нима учун бунчалар қийин бўлиб кетаётганига ажабланмасак ҳам бўлар экан.

Ҳар қандай омадли инсондан сўрасангиз, муваффақиятнинг калити узоқ муддатли ва қисқа муддатли режалар тузиб, чалғимасдан муҳим кунлик вазифаларни амалга ошириш эканини айтади. Мен диққатни жамлаш деганда фақат ишни назарда тутмаяпман. Биз, шунингдек, руҳиятимизда, жисмоний саломатлигимизда, оиламизда ва ижтимоий алоқаларимизда муваффақиятли бўлишга интиламиз. Диққатимиз қанча тарқоқ ва бўлинган бўлса, биз ўз вазифамизни шунча ёмон адо этамиз.

Диққатни жамлашнинг руҳиятга қандай алоқаси бор?

Кал Ньюпортнинг «Чалғитувчи дунёда муваффақиятга диққатни жамлаш қоидалари» китобида қизиқарли тадқиқотлар ва диққатни яхшилашга кўмаклашадиган амалий кўрсатмалар берилган. Унинг бир бобида келтирилган тажрибага кўра, ибодатли яҳудий сифатида Талмудни ҳар куни эрталаб қолдирмай, мунтазам равишда ўқийди ва бу унинг кунлик иш фаолиятини яхшилашга катта ёрдам беради.

Мен буни ўқирканман, мусулмонларнинг кундалик тиловат одатларини эсладим. Айниқса, ҳар куни эрталаб бомдоддан кейин чалғимай, дунё ишларини эсламаган ҳолда тиловатга диққатни жамлаб, 30-45 дақиқа Қуръон ўқиш, мунтазам Аллоҳнинг каломини ёдлаш амалиёти бизнинг шиддатли замонимиздан кучли парҳез манбаи бўлиши мумкин. Бу бизга муваффақият учун зарурий бўлган диққатимизни ривожлантиришга кўмак беради. Чунки илоҳий Китобга эътиборни тўла жамлаш, бориб телефонимизни текшириш ёки бошқа чалғитувчи ишлардан ўзимизни тийиш бизнинг миямизнинг диққатни жамлаш вазифасини яхшилайди, бу эса бардавом равишда бўлганда иш фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Диққатни жамлашни машқ қилиш учун тавсиялар

Қуръон ўқишни мунтазам ҳар куни эрталаб одат қилиш мумкинми?

Холис бўлинг

Ёдда тутингки, сиз Қуръонни миянгизнинг диққат қобилиятини машқ қилиш учун ўқимаяпсиз, балки сиз айни пайтда Аллоҳ таолога ибодат қилмоқдасиз. Бу ҳаётингиздаги бирламчи мақсадларингиздан биридир.

Хос вақт белгилаб олинг

Бунинг учун энг яхши вақт бомдоддан кейинги вақтдир. Қуръонни ёдлаш ёки тиловат қилиш учун камида 30-45 дақиқани мақсад қилинг. Керак бўлса, вазифаларингизни махсус дафтарчага қайд қилиб, бажарилганларини белгилаб боринг.

Атрофингизда чалғитувчи нарсалар бўлмасин

Телефонингизни узоқда сақланг. Ёки қўлингиз етадиган жойда турмасин.

Фикрингизни назорат қилинг

Агар тиловат пайтида хаёлингиз бошқа жойга кетса, фикрингизни яна Қуръонга жамлашга урининг. Агар ўйлаган нарсам кейин ёдимдан чиқиб қолади, деган фикрда бўлсангиз, қўлингизга қоғоз ва ручка олиб ўтиринг. Хаёлингизга келган нарсани ёзиб қўясиз, дарсингизни тугатгач, ўша фикрга қайтишингиз мумкин бўлади.

Тиловат пайтида тафаккур ва тадаббур қилинг

Қуръон тиловат қилганда ёки ёдлаганда барча имкониятларингизни ишга солишга ҳаракат қилинг. Агар кўриб эслаб қолиш қобилиятингиз яхши бўлса, кўпроқ ўқинг, эшитиб эслаб қолиш қобилиятингиз яхши бўлса, эшитинг, ҳиссий хотира эгаси бўлсангиз, қўлингизда мусҳафни тутинг. Имкон бўлса, ёнингизга Қуръоннинг маънолар таржимасини ҳам қўйиб олинг. Қуръонни тиловат қилиш пайтида унинг маъноларини фикр қилиш миянгизни «онлайн» режимда сақлайди.

Агар ҳаётингиз маъноли ва самарали бўлишини истасангиз, диққатни жамлаш қобилиятини ривожлантириш бу йўлда сиз учун бир омил бўлиши лозим. Бунинг учун кунни Аллоҳнинг Каломини тиловат қилишдан бошлаш энг баракали, самарали ва яхши машқдир.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile sizemedium ids9528,9529,9530,9531,9532,9533,9534,9535

13:41 / 10.11.2016 22369
Ассалому алайкум, азиз опасингиллар Муслимат.уз сайти кичик бўлсада, моҳи Рамазонга муносиб туҳфа бўла давоми...

15:16 / 31.05.2017 8435
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларни мўътадил равишда зийнатланиб, атирупалар билан лозим давоми...

14:25 / 15.11.2016 8664