«Блогерлик – Россия Федерациясидаги ижтимоий фойдали ва ватанпарварлик руҳидаги ишларнинг бир йўналиши» мавзусига бағишланган аёллар амалий конференциясининг якуний резолюцияси (қарори)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

«Блогерлик – Россия Федерациясидаги ижтимоий фойдали ва ватанпарварлик руҳидаги ишларнинг бир йўналиши» мавзусига бағишланган аёллар амалий конференциясининг якуний резолюцияси (қарори)

                        Россия, Москва, «Альфа» меҳмонхонаси, 20 июль 2018 йил

22 июль 2018 йилда Москва шаҳрида «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар ташкилотларининг олтинчи умумроссия съезди доирасида «Блогерлик – Россия Федерациясидаги ижтимоий фойдали ва ватанпарварлик руҳидаги ишларнинг бир йўналиши» мавзуси остида аёлларнинг амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Россиянинг 34 та регионидан ҳамда қўшни мамлакатлар: Астрахань минтақаси, Владимир минтақаси, Кемерово минтақаси, Краснояр ўлкаси, Санкт-Петербург ва Ленинград минтақаси, Липецк минтақаси, Москва шаҳри, Москва минтақаси, Мурманск минтақаси, Нижегородск минтақаси, Омск минтақаси, Оренбург минтақаси, Пензенск минтақаси, Пермь ўлкаси, Ростов-на-Дону, Рязанск минтақаси, Саратов минтақаси, Свердловск минтақаси, Ставрополь ўлкаси, Челябинск минтақаси, Адыгея Республикаси, Башкортостан Республикаси, Доғистон Республикаси, Ингушетия Республикаси, Крым Республикаси, Мордовия Республикаси, Шимолий Осетия-Алания Республикаси, Татаристон Республикаси, Карелия Республикаси, Кабардино-Балкар Республикаси, Карачаево-Черкес Республикаси, Чеченистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаларидан  муслима аёллар ташкилотларининг раҳбарлари ва вакиллари иштирок этдилар.

Аёлларнинг амалий конференцияси доирасида оммавий ахборот воситалари ва интернет ресурслари ёрдамида муслима аёлнинг ижодий сиймосини яратиш, муслима-блогернинг мусулмонларда руҳий-ахлоқий ҳуқуқларни ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдаги таъсир қилиш имкониятлари, шунингдек, блогернинг кўтараётган мавзуси мазмунига нисбатан масъулияти каби масалалар муҳокама қилинди.

Аёлларнинг амалий конференцияси исломий мавзуларда иш олиб борувчи блогерларга русийзабон мусулмонлар муҳити (қатлами) билан ижобий иш тажрибасини ўртоқлашиш, Ислом дини, мусулмонларнинг ҳаёти ва фаолияти, уларнинг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган жабҳалардаги ютуқлари билан таништиришда ижтимоий тармоқларнинг имкониятлари ҳақида сўзлаб беришга ёрдам берди.

Ахборот майдонларида блогларнинг фойдаси ҳақида фикрлар билдирилди, тараққиётнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди, шунингдек, «блогерлик» Ислом дини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари нуқтаи назаридан таҳлил қилинди.

Юқорида келтирилганларга асосланган ҳолда «Блогерлик – Россия Федерациясидаги ижтимоий фойдали ва ватанпарварлик руҳидаги ишларнинг бир йўналиши» мавзусига бағишланган аёллар амалий конференциясининг якуний резолюциясига (қарор) киритиш учун қуйидаги таклифлар берилди:

  1. Исломий блогерлар бугунги кун жамиятининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муаммоларини ёритиб беришлари, умматнинг ижтимоий манфаати тараққиётига, шунингдек, мусулмонларнинг руҳий, диний, маданий, ахлоқий ривожига ҳисса қўшишлари даркор.
  2. Исломий блогерлар ҳамда диний ташкилотлар ҳамжиҳатликда ишлаб, жойларда ўтказилаётган диний-маърифий тадбирларни ёритиш ва уларда қатнашиш ҳақида жамоатчиликни бохабар этишлари лозим.
  3. Исломий блогерлар ёритаётган мавзуларини тубанлик ҳамда ғийбатга йўғрилган йўл билан эмас, балки фақатгина ишончли, жамият ва мамлакатга фойда берадиган хабарларни етказишга ҳаракат қилишлари мақсадга мувофиқдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.

  1. Исломий блогерлар юқори маънавий матнлар, рус (она) тилининг софлиги ҳамда махсус исломий ва журналистик таълимни ҳисобга олган ҳолда мавзу мазмунини ёритишга бағишланган тадбирлар ўтказишлари зарур.
  2. Россиянинг бош Диний идораларини «Блогерлик – Россия Федерациясидаги ижтимоий фойдали ва ватанпарварлик руҳидаги ишларнинг бир йўналиши» мавзусига бағишланган аёллар амалий конференциясининг якуний резолюцияси (қарор) билан таништириш.
  3. Конференциянинг барча иштирокчилари номидан «Ислом маданияти, фан ва маорифини қўллаб-қувватлаш Фонди» ва «Ал-васатия – мўътадиллик» илмий-маърифий марказига ҳар тарафлама кўрсатган ёрдамлари учун чуқур ташаккурлар билдириш. Шунингдек, конференцияда қатнашган спикерлар, ташкилотлар, Россия муслима аёлининг ижобий сиймосини ҳимоя қилишда кўмаклашган муслима аёллар ташкилотларининг вакилаларига миннатдорчилик билдириш.

Оламлар Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

22 июль 2018 йил

Мавзуга оид мақолалар
Биз рўмол ўраб, юзини беркитиб юрган аёлларни «руҳонийлар» деб аташга ўрганиб қолганмиз. Эшитишимча, давоми...

14:28 / 29.11.2016 3955
.Машааллоҳ,, .Иншааллоҳ,, .Субҳаналлоҳ,...Бу сўзларнинг маъносини биламизмиКелинг, уларнинг маъноси билан давоми...

14:39 / 03.04.2023 10788
Сиз ноёбсиз Бутун дунёдан қидирилганида ҳам худди сиздек инсон топилмайди. Чунки сизни Аллоҳ таоло алоҳида давоми...

11:47 / 01.05.2019 3970
Тунда смартфондан фойдаланиш семизликни келтириб чиқарадиРоссиянинг Тюмень тиббиёт университети олимлари давоми...

02:12 / 06-fevral 4452