«Qur´on.uz» сайтининг 10 йиллигига бағишланган танлов
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсониятни Ўзининг ҳақ каломига мушарраф қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин! Роббининг каломини умматига етказиб, унга амал қилишда намуна бўлган ҳазрати Муҳаммад Мустафога дуруду саловатларимиз бўлсин! Муҳтарам азизлар! Маълумингизким, ҳижрий 1434 йилда севимли «Ислом.уз» порталимизнинг иш бошлаганига ўн йил тўлганини кенг нишонлаган эдик. Шундан буён порталимиз таркибига кирувчи қатор сайтлар фаолиятининг ўн йиллигини кетма-кет нишонлашда давом этмоқдамиз. Муқаддас динимизни ўрганиш ва ўргатишдек бу хайрли ишда фаолият кўрсата бошлаганига бу ўн йил тўлган сайтларимиздан бири «Қуръон.уз» сайтидир. Мана, ўн йилдирки, бу сайтимиз ўзбекзабон интернет сарҳадларида Аллоҳ таолонинг муборак каломини ўрганиш борасидаги илғор сайтлардан бўлиб келмоқда. Шу муносабат билан «Ислом.уз» портали «Қуръон.уз» сайти фаолиятининг 10 йиллигига бағишланган танлов эълон қилади.

«Қуръон.уз» сайтининг 10 йиллигига бағишланган танлов шартлари

«Қуръон.уз» сайтининг 10 йиллигига бағишланган танловдан мақсад, жаннатмакон юртимизнинг улуғ фарзандлари – солиҳ аждодларимиз, улуғ алломаларимизнинг Қуръони Каримни ўрганиш ва ўргатиш борасидаги анъаналарини давом эттириш, Каломи шарифни ўрганиш ва унинг таълимотларини халқаро ахборот тармоқларида, ўзбекзабон интернет сарҳадларида тарғиб қилиш, халқимизнинг Қуръон нури ила йўғрилган маънавий, миллий, маданий ва диний меросини авайлаб-асраш ва келгуси авлодларимизга омонат етказишдан иборатдир.

Мазкур танловда Қуръони Карим мавзусига оид илмий-маърифий, насрий ва назмий адабий асарлар, тасвирий санъат асарлари, ҳамда рақамли дастурлар билан иштирок этишингиз мумкин.

Иштирокчиларнинг яшаш жойи, миллати, дини, жинси, ёши, савия ва малакаси, шунингдек, танловга юбориладиган асарларни тайёрлаш воситалари чегараланмайди (асарлар анъанавий ва электрон тасвир воситаларида тайёрланиши мумкин). Юборилган асарлар рўйхати «islom.uz» ва «қуръон.уз» сайтида маълум қилиб борилади. Тақдим қилинган асарларга ҳакамлар ҳайъати, ҳамда интернет фойдаланувчилари томонидан баҳо берилади. Энг юқори баҳо берилган асарлар ўз мезонлари бўйича танлов ғолиблари деб топилади. Диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим қилинади. Танлов 2014 йилнинг 20 ноябрига қадар давом этади.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

«www.islom.uz» портали маъмурияти

Танлов учун тақдим қилинмоқчи бўлган материаллар admin@islom.uz электрон почтасига юборилади

Мавзуга оид мақолалар
Реалитишоу муслималар ҳақидаги нотўғри қарашларни синдиради Американинг Хюстон шаҳрида яшовчи ёш давоми...

13:37 / 01.01.2018 5345
Маҳалий тилда билиш, беляш деб эшитганларимизни устозларимиз миллий таомлар жамланган китобларда балиш давоми...

12:47 / 29.11.2016 6240
18 декабрь 2018 йил санасида Grandtalim ўқув марказида халқаро араб тили куни муносабати билан ажойиб тадбир бўлиб давоми...

15:01 / 19.12.2018 3402
Масаллиқлар 200 гр морожний 200 гр сут пишмаган 150 гр қулупнай 1 ошқошиқ қаймоқ 150 гр давоми...

09:55 / 09.05.2017 79822