Марокаш қуймоқлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зираворли қуймоқ Тухумлар косага чақилади, устидан зираворлар, туз, майда тўғралган пиёз ва кўкатлар солиниб яхшилаб аралаштирилади. Сариёғ ва ўсимлик ёғи қизиб турган товага солинади, товага тухум аралашмаси қуйилиб, 10 дақиқа қовурилади. 10 та тухум, кўкатлар, ўсимлик ёғи, сариёғ, зираворлар, пиёз, туз.

Қаттиқ хамирдан тайёрланган бриклар Унга тухум, сут ва туз солиб хамир тайёрланади. Озгина сув қуйиб 25 дақиқа муштланади ва обдон пишитилади. Хамир қўлга ёпишиб қолмаслиги учун вақти-вақти билан қўл унга ботириб олинади. Хамир тайёр бўлгач, 30 дақиқа тиндириб қўйилади. Кейин хамир тўртга бўлиниб, юпқа қилиб ёйилади ва узунлиги 25 см, кенглиги 10 см. ли тасмалар кесиб олинади. Тасмалар орасига ун сепилиб, устма-уст тахланади. Тухум сариғи оқидан ажратилади, товада 3-4 дақиқа қовуриб олинади. Кесилган тасманинг бурчагига пишган тухумдан қўйиб, устига оқи сурилади ва хамир учбурчак қилиб ўралади. Тайёр бриклар қизиб турган ёғда иккала томони қизаргунча пиширилади. Салат барглари ликопчага қўйилиб устига бриклар тахланади. 4 та тухум, ёғ, туз. Хамир учун: 400 г ун, бир стакан сут, 1 та тухум, туз. Гўштли бриуатлар Гўшт қиймаси майда тўғралган пиёз, ошкўклар, туз, зира ва мурч билан яхшилаб аралаштирилади. Бироз олиб қўйилади. Кейин у сариёғда тинмасдан айлантириб қовурилади. Гўштнинг суви тамом буғланиб кетгандан сўнг, устига ийланган тухум қуйилади, долчин сепилади ва 2 дақиқа арлаштирилгандан сўнг оловдан олинади. Ярка қотирмаси олиниб, бир қошиқ начинка солинади ва томонлари 3 см қайтарилиб ўралади. Бриклар яхши қиздирилган ёғда қизартириб пиширилади ва иссиқлигида истеъмол қилинади. 16 дона Ярка қотирмаси, 500 г қийма, пиёз, ошкўклар, зираворлар, 100 г сариёғ, 6 та тухум, 2 қошиқдолчин, ўсимлик ёғи, туз, зира. Нўхатли биссара Ивитилган нўхат дуршлагда сузиб олинади. Қозон паст оловга қўйилади ва ёғ солинади, сўнг пиёз қовурилади. Қовурма устига бир стакан иссиқ сув, гўшт бульони қуйилиб, олов баландлатилади. Қайнаб чиққач, 1,5 л қайноқ сув ва нўхат солинади. Зираворлар қўшилиб, яна ярим соат қайнатилади. Таом иссиғида устига сариёғ солиниб дастурхонга тортилади. 500 г нўхат, бир бош пиёз, гўшт бульони, 4 қошиқ ёғ, 50 г сариёғ, зираворлар, туз.
Мавзуга оид мақолалар
  Фидойи аёллар  ИСЛОМ ОЛАМИДАГИ ОЛИМАЛАР  Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиqм   Аллоҳ таолога ҳамд, Расулуллоҳ давоми...

13:29 / 20.03.2017 4923
Ҳазратим, сиздан айрилиқ алами ҳали ҳам унутилмаган Ҳар кимнинг алами ҳар хил. Меники ҳам ўзгача. Сизга давоми...

10:32 / 08.04.2019 7520
Тил инсоният учун Аллоҳ таоло томонидан берилган улкан неъматлардан биридир. Тил орқали қалбимиздаги давоми...

19:07 / 17.03.2017 5997
Ўзни олим эмас толиб биларди, Ҳар вақт бардавом илм оларди. Илмга амални ошно қиларди, Толибларга ўрнак давоми...

19:05 / 04.02.2017 6943