Умидсизлик ва ўзни ҳақир санаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умидсизлик ва ўзни ҳақир санаш ҳам талаби илмга тўсиқ бўлади.

Эй толиби илм, сиз ҳам, мен ҳам, Бухорию Ғаззолий ҳам, барча уламолар ҳам Аллоҳ таолонинг ушбу сўзида иштирок этамиз: «Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолингизда чиқарди ва сизларга қулоқ, кўзлар ва диллар берди. Шоядки, шукр қилсангиз». (Наҳл сураси, 78 оят)

Ушбу оят барчага, Аллоҳ азза ва жалла танлаб олган анбиё ва расулларга ҳам, яхшиликларда биринчи бўлган саҳобаларга ҳам баробардир. Ушбу оят ҳаммамизни жам қилади. Шундай экан, ўзингизни ҳақир санаманг. Умидсизлик ва ўзига ишонмаслик таҳсил олмасликнинг асосий сабабларидан биридир. Инсон ўзига Аллоҳ таоло неъмат қилиб берган саломат аъзоларнинг, толиби илм муҳтож бўладиган воситаларнинг муҳайёлигини кўриб туриб ҳам умидсизлик қилса, ўзини яроқсиз ҳисобласа, Аллоҳнинг ҳужжати унинг зиддига қоим бўлади. Агар ёд олишга заиф бўлсангиз, ёки фаҳмингиз заиф бўлс,а ёки секин ўқийдиган бўлсангиз, ёки тез унутадиган бўлсангиз ҳам, ўзингизни камситманг. Агар ниятни яхши қилсангиз, сабабларни таъминласангиз, бу касаллик ва иллатларнинг барчаси бартараф бўлади. Имом Аскарий ўзи ҳақда: «Ёд олишни бошлаганимда бу иш менга қийин бўлар эди. Сўнгра ўзимни ўргата бордим. Ҳатто Руъбанинг «Қанчадан қанча қоронғу, бепоён даштлар борки, белгилари чалкаш, сароблари жилвадор», деган қасидасини бир кечада ёдладим. У эса икки юзга яқин байт эди», дейди. Бундай натижа давомли уринишдан кейин ҳосил бўлганида шубҳа йўқ. Шунинг учун ўзингизни паст санашдан ҳазир бўлинг. Аллоҳ учун ниятингизни холис қилиб, уринаверинг. Вақтингиздан унумли фойдаланинг. Тез орада талаби илм ва таҳсилга сарфламай ўтказган вақтларингизга надомат қиладиган даражада яхшиликка эришасиз. Абу Ҳилол Аскарий айтган гапини ўқинг: «Менга баъзи машойихлардан ривоят қилишларича, у: «Набтнинг баъзи қишлоқларида лаҳжаси фасоҳатли, баёни гўзал бир йигитни кўрдим. Шунда ундан қишлоқ аҳли шевада гапирса ҳам, бунчалик фасоҳатининг сабабини сўраган эдим, у: «Ҳар куни Жоҳизнинг китобларидан эллик бетини олиб, овозимни кўтариб ўқирдим. Кўп ўтмай сен кўриб турган ҳолга келдим», деди. Имом Бухорийдан: «Унутишнинг давоси нима?» деб сўралганда у киши: «Китобларга давомли назар солиш», деб жавоб берганлар. Ёд олишга ёрдам берадиган энг буюк сабаблардан бир маъсиятларни тарк қилиш эканлигида шубҳа йўқ. Бу ҳақида Шофеъийнинг гўзал сўзлари бор: Зеҳнимдан шикоят айладим Вакиъга, Деди: «Тарк эт гуноҳни, бўлса ҳам майда, Чунки илм бир нурдир, шубҳасиз, айтчи, Аллоҳнинг нури бўлур осийга қайда?»

Одинахон Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Ҳамма аёл ҳам кўзни қамаштирадиган таббасум билан мақтана олмайди. Йиллар ўтиши билан тишлардаги эмал давоми...

09:26 / 22.01.2019 4537
Бу кyн биздa quotёлғoн apaфaquot, apaбчaдa эca quotтapвия кyниquot дeйилади.Зиёратчи юртдошларимиз Mинoдa тоату ибодатда давоми...

19:26 / 26.06.2023 911
Жидда аэропортида 11 та илк авиадиспетчер аёллар иш бошлади. Уларнинг барчаси олдиндан махсус тайёргарлик давоми...

10:14 / 09.04.2019 2493
Сафийя онамизнинг оталари исми Ҳуяй ибн Ахтаб ибн Саъяҳ ибн Саълаба ибн Убайд ибн Каъб ибн Хазраж ибн Абу давоми...

13:45 / 16.03.2017 6416