Жаннат тўшаклари сендан майинроқ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

       Жаннат тўшаклари сендан майинроқ

«Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг» (Оли Имрон сураси, 133-оят ).

Неъматга неъмат билан эришилмайди. Ким бу дунё роҳатини ўйласа, охират роҳатидан бебаҳра қолади. Машаққатларни гўзал сабр ва шукр ила енгиб, фароғатга етилади. Ғами йўққа хурсандчилик йўқ, сабри йўққа лаззат йўқ, машаққат чекмаганга роҳат йўқ!

 Агар охират саодатига эришишни истасанг, бу дунёда тиним билма, намоз, рўза ва шу каби бошқа ибодатларда серғайрат бўл! Бунинг самарасига Раҳмоннинг жаннатида эришасан.

Дунё аҳлига назар солсанг, уларнинг мол-дунё дардида елиб-югурганини кўрасан. Сен эса кенглиги осмонлару ерга тенг бўлган жаннат учун елиб югур!

Салафи солиҳларимиз таҳажжуд намозини уйқуларидан устун қўйганлар. Кечалари кўзларини уйқу элитса, сесканиб туриб: “Тўшагим, сен майинсан, лекин жаннатнинг тўшаклари сендан майинроқ”, деб тунларни ибодатда бедор ўтказар эканлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ҳар кеча туннинг биринчи учдан бири ўтганида дунё осмонига тушиб: «Подшоҳ Менман! Подшоҳ Менман! Ким Менга дуо қилади, унга ижобат қилсам? Ким Мендан сўрайди, унга берсам? Ким Мендан мағфират сўрайди, уни мағфират қилсам?» дейди. Тонг ёришгунча шундай бўлаверади», деганлар.

Дунёдаги ҳаётинг мажбурий тўрт сафардан иборатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг умри олтмиш билан етмиш ўртасида», деганлар. Шундай экан, сенинг фоний ҳаётингдаги сафаринг олтмиш билан етмиш йил орасида, агар бундан кам бўлмаса, албатта.

Иккинчи сафаринг эса дунёдан қабрга бўлиб, унда минглаб йиллардан кўп ёки кам бўласан, бунинг илми ёлғиз Аллоҳга аён.

Қабрдан кейин сафаринг маҳшаргоҳга бўлади. Унда Қуръони Каримда таъкидланганидек, эллик минг йил турасан.

Сўнгги сафаринг эса мангулик диёри жаннат ёки дўзахгадир. Назар солсанг, дунёдаги сафаринг – бу рихлатлар ичида энг қисқасидир. Лекин қолган манзилларингда сени кутаётган бахтлиликни ёки бахтсизликни айнан у белгилайди.

Мўмин банда ўлими олдидан илк кўрадиган нарсаси жаннатнинг фаришталари ва кафанлари бўлади. Шунда унинг жаннатга иштиёқи ортади. Қабрга қўйилганида эса унинг жаннат равзаларидан бир равзалигини кўриб, иштиёқи янада зиёда бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, дунё охират (олдида) сизлардан бирингиз бармоғини денгизга солганига ўхшайди, қарасин-чи, нима билан қайтибди?!» деганлар.

Шундай экан, ҳушёр бўлинг, биродарим! Дунё ҳой-ҳавасларига алданиб қолманг. Ўткинчи лаззатларни деб абадий роҳатни қўлдан чиқарманг. Ёдингизда бўлсинки, абадий азоб ҳам бор... 

 

Мавзуга оид мақолалар
                                  4  О, сўз очмоқ оғир, ҳаёт имтиҳон, Шайх олис юртларда юрди бир замон.   Бироқ давоми...

09:21 / 09.02.2017 4073
Ҳаммом ювиниш, тозаланиш, покланиш, енгилланиш маскани. Шу билан бирга, ҳаммом бир қанча ички, ташқи давоми...

11:40 / 25.11.2016 4360
«muslimaat.uz» жамоаси «Ҳилолнашр» нашриёти ходимлари Мансуржон Абдулқайюм ҳамда Фозилжон Абдулқайюм, давоми...

17:47 / 15.02.2019 2136
  gallery columns2 linkfile sizemedium ids15424,15426,15427,15428 orderbyrand Керакли маҳсулотлар 4та тухум Турли хил кўкатлар Пишлоқ Оқ ва давоми...

11:59 / 04.03.2017 5452