Маҳбубият ҳам, мақбулият ҳам ризқдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Бу фоний дунёда баданга фойда етказадиган ризқ- еб-ичиш ва либос, тан соғлиги, аммо қалбларимизга нафи тегадиган ризқлар ҳам борки, уларга бепарвомиз. Аллоҳ таоло уларни қўл етар жойларга қўйиб қўйган бўлса-да, фойдаланмаймиз, олмаймиз. Олсак ҳам унумли фойдаланмаймиз, қадрига етмаймиз.


Қалб ризқи бу иймон, илм ва бошқа кўплаб маънавий ризқлардир. Ризқнинг бу тури моддий ризқдан чандон-чандон ортиқ ва устундир. Зеро, моддий ризқ мўминга ҳам, кофирга ҳам бирдек берилаверади. Аммо, қалб ризқининг энг олий намунаси бўлмиш иймон неъмати фақат мўминларга ато этилади.


Мўминлар ҳам қалб ризқлари борасида баробар эмаслар. Кимгадир илму ирфон, зеҳну заковат, фаросату ахлоқ ва тақво кўпроқ ато этилади. Шундай кишиларнинг гарчи, моддий ҳолатлари ҳавас қиларли даражада бўлмаса ҳам, аммо уларга ато этилга ризқ бу нарсалардан камроқ берилган давлатманд, бой одамларга берилган ризқдан устундир.


Ризқнинг бу турини танасида ҳис қилган, унинг мазасини тотиб кўрган ва ундан фойдаланадиган инсонлар бу устунликни ҳар қадамда сезиб яшайдилар. Тўғри, улар кўпинча истаганларидек яшай олмаслар, фарзандларига ҳам кийим-кечакларни бекаму кўст олиб бериб, озиқ-овқатни уйларида бадастир қилиб қўя олмаслар. Аммо шу ҳолатда ҳам уларни бировга тиш ёриб шикоят қилмасдан шукр ва зикрда, тоату ибодатда бардавом бўлишларини эгниларидаги иффат либосидан билиб оласиз.


Шундай экан, азиз диндошим, нега менинг ризқим тор, нега қўлим калта, дея асло ўкинманг. Ахир Аллоҳ таоло ўз марҳамати ва фазлу карами билан моддиятдан афзал бўлган анвойи ризқларни сизга тортиқ этмадими?.. Иймон, илм, ахлоқ, солиҳ жуфт, солиҳ фарзандлар бериб қўймадими?.. Одамлар қалбида сизга бўлган муҳаббат, эҳтиром ва ихлос туйғуларини ўстириб қўймадими?.. Билки, маҳбубият ҳам, мақбулият ҳам ризқдир.


Алишер Султонходжаев



Мавзуга оид мақолалар
Инсон туғилибдики, бу дунё қийинчиликмашаққатларини енгиб ўтишга ҳаракат қилади. Мурғак гўдак ҳам она давоми...

11:08 / 11.07.2017 4717
    Малайзиялик шифокор доктор Жамила Маҳмуд касбий фаолияти давомида кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолди. давоми...

15:18 / 30.09.2017 12650
embedhttpswww.youtube.comwatchvLObZz9Le0featureyoutu.beembed

17:33 / 01.05.2018 4151

10:33 / 24.01.2017 19027