Ҳар бир ишда ҳикмат бор
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб сўради:

– Эй Набий! Роббингиз золим зотми ёки адолатлими?

Довуд алайҳиссалом:

– Шўринг қурисин, эй аёл! У зулм қилмайдиган Зотдир. Нима рўй берди? – дедилар.

Аёл деди:

– Мен бева бир аёлман. Учта қизим бор. Уларни тўқувчилик қилиб боқаман. Кеча қизил рангли мато тўқидим. Уни бозорга бориб сотмоқчи ва фарзандларимга егулик олиб келмоқчи эдим. Бир қуш менга ҳамла қилиб, мато ва ипларимни олиб қочди. Тушкунликка тушиб қолдим, сабаби қизларим учун олиб борадиган ҳеч вақоим қолмади.

Аёл Довуд алайҳиссалом билан суҳбатлашаётган вақтда эшик тақиллади ва киришга изн сўрашди. Улар ўнта тижоратчи бўлиб, ҳар бирининг қўлида юз динордан маблағ бор эди. Улар дедилар:

– Эй Аллоҳнинг набийси, буларни ҳақдорларга бериб юборсангиз.

Довуд алайҳиссалом тижоратчилардан сўрадилар:

– Нима учун садақа қилмоқдасиз?

– Биз кемада эдик. Устимизга шамол кўтарилди. Ғарқ бўлишимизга оз қолди. Тўсатдан бир қуш бизга қизил мато ташлаб кетди, ёнида ип ҳам бор эди. У билан кемамизнинг камчилигини тўғриладик. Шамол ҳам тинди. Шунда ҳар биримиз юз динордан садақа беришни ният қилдик. Бу маблағни кимга хоҳласангиз, бериб юборинг!

Довуд алайҳиссалом аёлга юзланиб дедилар:

– Аллоҳ сен билан сувда-ю қуруқликда тижорат қилса-да, сен Уни золимга чиқарсанг! У Зот сенга минг динор берди, буларни фарзандларингга инфоқ қил.

Араб тилидан Зиёда Мираҳматова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Мактаб муслималарнинг неча ёшдан бошлаб ҳижоб ўраши ва рўза тутишини мумкинлигини белгилади Буюк давоми...

20:07 / 16.01.2018 4898
.Машойихларимизнинг исмларини зикр қилиш баракага ва раҳматнинг жалб бўлишига сабаб бўлади. Чунки Суфён ибн давоми...

21:48 / 29.09.2023 1547
Севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни хақоратловчи карикатурик расм чиқарган давоми...

10:07 / 02.12.2016 3575
6 февраль куни Москванинг  «Каро 11 Октябрь»  кинотеатрида Эрон тарихида энг қиммат деб тан олинган давоми...

20:23 / 27.02.2017 4942