Халқаро светофор куни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  1914 йилда содир бўлган воқеа шарафига 5 август «Халқаро светафор куни» деб нишонланади. Ушбу кунда Америка шаҳри Кливлендда илк бор замонавий ускуна пайдо бўлган. Ускунада қизил ва яшил фонарлар бўлган, шу билан бирга, ранглар ўзгарганда ўзидан товуш чиқарган. Биринчи светофорни XIX асрда Британиялик Жей Найт яратган. Бу қурилма 1868 йил Лондон парламентининг қаршисида ўрнатилган. 3 йил ўтгандан сўнг унинг фонари портлайди ва мелиционерни жароҳатлайди. Бу ҳодисадан сўнг биринчи 2 та рангли фонарли автомат светофор ишлаб чиқилгунга қадар  светофор ҳақида 50 йил унутилди, 1910 йилгача 3 рангдаги светофорни 1920 йилда илк марта Детёрд ва Ню-Йорк шаҳрида истиқомат қилувчи инсонлар кўришган. Замонавий қурилма Америка ва Европада машҳур бўла бошлади. Россияда Ленинград шаҳридаги Невский ва Литейний катта кўчасининг бурчагида илк маротаба 1930 йил пайдо бўлган. Декабрь ойида худди шу йили Москвадаги Петровка ва Кузнец мостида ҳам ушбу қурилмани ўрнатишди. Россиянинг учинчи шаҳри ҳисобланган Растовна-Донда ҳам светофор ишга туширилган. Новосибирскда 2010 йилда Светофор учун хотира ҳайкалининг очилиши «Халқаро светофор» кунида бўлган. Светофорнинг хотира ҳайкали, бундан ташқари, Новосибирск ва Пенза шаҳрида ҳам бор.

Светофор ҳаракатдаги механик қурилмаларни бошқариш, транспорт, йўл қурилмаларидан фойдаланувчи ҳамда йўл ҳаракатларида қатнашувчи бошқа  шахсларга ҳам мўлжалланган.  Темир йўлларида ҳам светофордан фойдаланилади. Россияда ушбу байрам «Йўл ҳаракати бош бошқармаси» томонидан нишонланади.

 
Мавзуга оид мақолалар
Расулимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборган Аллоҳ таолога давоми...

19:49 / 06.12.2016 4363
Бирор нарсанинг мазасини татиб кўриш ёки чайнаш макруҳдир. Фақатгина, ёш болага овқат чайнаб бериш, зарурат давоми...

15:05 / 18.11.2016 5154
Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига бир киши келиб Эй имом Менинг бир қизим бор, кечаю кундуз йиғлайверганидан давоми...

21:00 / 17.10.2019 4043
Меҳмон мибари Дилфуза КОМИЛ РУҲАН НОҚИСЛИК ФОЖЕАСИ ёхуд «АҲМОҚ ПУМА» СИНДРОМИ Ҳаётимизни, давоми...

21:00 / 27.11.2019 3381