Афғонистонлик ихтирочи қизлар жаҳонни лол қолдирмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Афғонистонлик ихтирочи қизлар жаҳонни лол қолдирмоқда

Афғонистонлик бир гуруҳ қизлар Таллинда бўлиб ўтган Robotex роботехника фестивалида ғалаба қозондилар. Аввалроқ улар Вашингтонда бўлиб ўтган шундай танловда кумуш медал соҳиби бўлгандилар.

Ҳиротлик 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган бир гуруҳ қизлар илк бора ўтган йилнинг ёзида ўзларига эътиборни тортган эдилар: ўшанда уларга Вашингтондаги танловга боришлари учун Америка визаси берилмагани катта шов-шувларга сабаб бўлган, аммо кейин қизлар танловда барибир қатнашиб, совриндор бўлгандилар.

Ноябрь ойида Таллинда бўлиб ўтган мусобақага эса гуруҳдаги 12 қиздан 3 нафари келишди. Улардан истеъмолчиларнинг қизиқишига сабаб бўладиган ва аниқ бир вазифани ечишга қодир роботни намойиш этиш талаб қилинганди. Қуёш батареяларида ишлайдиган ва фермерларга ёрдам берадиган робот уларга ғалаба келтирди.

Қизларни танловга олиб келган Афғонистон аёлларининг имкониятларини кенгайтириш бўйича “Фуқаролик рақамли фонди” (Digital Citizen Fund) раҳбари Рўйя Маҳбуб ёш ихтирочиларнинг ушбу ғалабасидан ғоят завқланганини яшириб ўтирмади.

“Мен бу жамоа билан фахрланаман. Бу техник таълим олган ва ўз мамлакатини халқаро майдонга муносиб тарзда олиб чиқаётган янги афғон қизлари авлодидир”, – деди Маҳбуб.

Манба: islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Рамазоннинг охирги кечаси мағфират кечасидир.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади .Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

21:09 / 17.04.2023 2967
Ҳозиргача закотнинг фарзлиги, уни адо этишнинг фазилати ва адо этмасликнинг зарарли оқибатлари ҳақида сўз давоми...

20:03 / 06.10.2016 4752
Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом зоҳир бўлган пайтда инсоният жаҳолат ботқоғига ботган ҳолда давоми...

13:44 / 22.11.2016 7879
Австралиялик машҳур киноактёр Рашод Стрикка йиллар давомида Ҳолливуддан бош роль учун таклифлар келган ва давоми...

21:00 / 30.12.2019 3196