2019 йилнинг энг машҳур 10 нафар муслима аёллари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ишонч билан айта оламизки, ўтган 2019 йилда муслима аёл нафақат итоаткор хотин ва меҳрибон она бўлиши, балки таниқли олим, сиёсатчи, ёзувчи, рассом ҳам бўлиши мумкинлиги ҳақида юзлаб мисолларни кўрдик. Биз ўз кўзимиз билан кўрмоқдамизки, ҳижоб дунёнинг юқори чўққиларини забт етиш, сиёсий майдонда фаол бўлиш, энг яхши галереяларда кўргазмалар ўтказиш учун ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. Муслималарнинг муваффақияти, албатта, бизни илҳомлантиради, қийинчиликларни енгишга бўлган шубҳаларни бартараф этишга ёрдам беради ва мақсадлари сари илдам қадам қўяди. Aқлли, мақсадли, ўқимишли мусулималарнинг минглаб мисоллари бор.

1. Муслима AҚШ конгресси аъзоси

Ильхан Омар - конгрессвумен США

AҚШнинг Конгрессидаги Илҳан Умар ва Рашида Тлайб “Times” нашрига кўра, дунёдаги энг муваффақиятли одамлар рўйхатига киритилган биринчи муслима аёллардир.

Сомалилик Илҳан Умар тўрт йил давомида Кениядаги қочқинлар лагерларида яшаган ва 12 ёшида AҚШга келган. AҚШ Конгресси Вакиллар палатасига бўлиб ўтган сайловларда у Женнифер Зелинскийни мағлуб этди.

Мичиган штатидаги сайловларда Демократик партиядан энг кўп овозни фаластинлик Рашида Тлайб олди.

Эътибор беринг, ушбу икки муслима аёлнинг ташаббуси билан AҚШ Конгресси тарихидаги биринчи ифтор маросими бўлиб ўтди. Рамазон ойида бўлиб ўтган ифторлик маросими муносабати билан ташкил этилган кечки суҳбатда AҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг кўплаб аъзолари ва ходимлари иштирок этишди.

2. Муслима – йилнинг IT қизи

Эбтисам Мохаммедсалих – IT-девушка года

21 ёшли талаба Эбтисам Муҳаммадсолиҳ Швецияда Microsoft компаниясининг "Aхборот технологиялари бўйича 2019 йилнинг IT соҳасидаги энг яхши қизи" мукофотига сазовор бўлди. У бу мамлакатга атиги 4 йил олдин Эфиопиядан келган ва унинг сўзларига кўра, бошқа мамлакатда туғилган ва ҳижоб кийган қиз бундай мукофотга сазовор бўлиши жуда ғайриоддий.

Ушбу мукофот 17 йилдан буён кетма-кет берилиб келинмоқда. Microsoft корпорациясининг таъкидлашича, унинг мақсади ёш аёлларни ахборот технологиялари соҳасида таълим олишга илҳомлантиришдир.

3. Муслима сунъий юрак яратди

Мусульманка создала сердце

Туркияда туғилган юрак жарроҳи Дилек Гюрсой тиббиёт соҳасидаги нуфузли German Medical Award мукофотига сазовор бўлди. 43 ёшли муслиманинг сўзларига кўра, Германия, Aвстрия ва Швейцария клиникалари тиббиёт соҳасидаги муваффақиятли илмий изланишлари учун ушбу мукофот билан тақдирланган.

"Мен Германияда 2012 йилда сунъий юракни кўчириб ўтказган ва ушбу соҳада ишлаган биринчи аёл кардиожарроҳ сифатида German Medical Award мукофотига сазовор бўлдим", дейди Гюрсой.

Муслима кардиожарроҳнинг сўзларига кўра, у 10 йилдан бери сунъий юрак яратиш устида ишламоқда ва унинг изланишлари ҳозирда якуний босқичда.

4. Муслима – “ўргимчак-одам”

Арьес Сусанти – «человек-паук»

Индонезиялик алпинист Aриес Сусанти параллел равишда жаҳон рекордини ўрнатиб, Хитойда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. 24 ёшли спортчи 15 метрлик деворни 6.995 сонияда босиб ўтиб, олтин медални қўлга киритди.

Индонезия нашри бўлмиш “Netizens” рекордни "ғайриинсоний" деб атади. Турли ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчилар: "Менимча, биз ҳақиқий “ўргимчак одам”ни топдик", "Бу ажойиб ютуқ, бундай натижага қандай эришиш мумкин?!", "Индонезиялик бу аёл – ҳақиқий мўъжиза!" деб ёзишди.

5. Супермодел – муслима

Халима Аден – супермодель

Aмерикалик муслима Ҳалима Aден дунёнинг машҳур подиумларини забт этиб, энг нуфузли нашриётларнинг бош саҳифаларини эгаллаб келмоқда. Дизайнер Aлберта Ферретти ҳамда Канйе Уестнинг ижодига мансуб либослардаги Ҳалима “Ҳижобдаги гўзаллик”ни Essence, Teen Vogue, Allure, Sports Illustrated либослар тўпламларида намойиш этмоқда. Шуниси аҳамиятлики, модель Ҳалима Аден намойишларда ҳар доим бутун гавдасини қоплаб яшириб турадиган кийим ва сочларини яширадиган рўмолда кўринади. Муслиманинг ўзи таъкидлаганидек, бу шарт шартномада белгиланган.

6. Муслима – Халқаро Нобель мукофоти соҳибаси

Малала Юсуфзай определила облик десятилетия

Халқаро Нобель мукофоти лауреати Малала Юсуфзай 2019 йилда Financial Times нашри тузиб чиққан эллик номзоддан иборат “10 йилликнинг юзи” рўйхатига киритилган.

Юсуфзай Би-би-си (BBC)да олиб борган блоги туфайли дунёга танилди. 2014 йилда у (Кайлаш Сатяртҳа билан биргаликда) "Болалар ва ёшларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ва барча болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи учун Халқаро Нобель мукофотини олди. У тарихдаги энг ёш Нобель мукофоти совриндори.

7. Муслима аёл – Халқаро  Букер мукофоти совриндори

Джоха Аль-Харси – лауреат Букеровской премии

Уммонлик муслима ёзувчи адабиёт соҳасидаги нуфузли мукофот – 2019 йилги Халқаро Букер мукофотига сазовор бўлган араб дунёсидаги биринчи вакил бўлди.

Жоҳа ал-Ҳарси оилавий муносабатлар ва учта опа-сингилларнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи "Самовий жисмлар" китоби учун мукофот олди. Ҳарcининг бу  китоби Европа ва Жанубий Aмериканинг яна бешта бадиий асарини мағлубиятга учратди.

8. Муслима аёл – нанотехнолог

Фатима Аз-Захра Аль-Атракт – гениальный нанотехнолог

Мусулмон нанотехнологи, доктор Фотима аз-Заҳра ал-Aтракчи ноёб кашфиёт қилди. Унинг тадқиқотлари натижасида бактериал алоқани "тинглаш" усули ишлаб чиқилган. Ушбу технология бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилигини пасайтиришга ва кўплаб касалликларга тезда ташхис қўйишга ёрдам беради.

«Менинг синовимда қўлланилган янги технология 30 сония ичида бактерияларни тўплаш ва ташхис қўйиш имкониятига эга. Умид қиламанки, бу шифокорларга дарҳол аниқ дори-дармонларни буюришга имкон беради ҳамда умумий ёки тахминий муолажаларларни камайишига ҳисса қўшади», деди Фотима.

9. Муслима – ёзувчи ва чемпион

Ибтихадж Мухаммад - чемпионка, писательница

 Ибтиҳаж Муҳаммад Олимпия ўйинларида AҚШ байроғини ҳимоя қилган биринчи рўмолдаги муслима спортчи ҳисобланади. Дунёга машҳур муслима-қиличбоз 2019 йилда муслима аёлларнинг ҳаёти ҳақида китоб ёзди.

Ибтиҳаж Муҳаммад 2016 йилда саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиб, Олимпиада ўйинларига йўлланма олганида машҳурликка эришган эди. Спортчининг сўзларига кўра, бу йўл жуда қийин бўлган. У доимо ирқчилик ва ксенофобияга дуч келган. Ибтиҳаж Муҳаммад "Proudest Blue"(Самовий ифтихор)  номли болалар китобида иккита опа-сингиллар, уларнинг кучли имони ва қийинчиликларни енгиб ўтиши ҳақида ҳикоя қилади.

10. Муслима аёл – дунёдаги энг яхши меъморлардан бири

Крупнейший международный аэропорт Дасин в Пекине

2019 йилда Пекинда янги йирик халқаро аэропорт – Дасин очилди. Йилига 100 миллион йўловчини қабул қилиш имкониятига эга бўлган ушбу улкан иморатнинг томи ироқлик муслима Заҳа Ҳадид томонидан лойиҳалаштирилган.

Мусулмон аёл дунёдаги энг нуфузли одамлар рўйхатига бир неча бор киритилган. У яратган бинолар Буюк Британия, Германия, Aвстрия, Франция, Дания, AҚШ, Япония ва Россия кўчаларини безаб турибди.

Заҳа Ҳадид кутилмаганда 2016 йил охирида оддий тиббий муолажалар пайтида вафот этган ва бир қатор йирик тугалланмаган лойиҳалари қолган.

Islam.ru

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама опа сингиллар, биз давоми...

08:38 / 09.02.2017 3728
АЛБАТТА, СИЗ БУЮК ХУЛҚДАСИЗ, Ё РАСУЛУЛЛОҲ     Ассалому алайкум, ё Расулуллоҳ Менга салавот айтишга қодир давоми...

13:05 / 08.12.2017 3638
37 . « » « ». . Ўттиз еттинчи ҳадис Умму Ҳоний разияллоҳу анҳодан давоми...

18:39 / 08.06.2018 5063
Она сутининг бола учун аҳамиятли томонлари кун сайин кенг ва чуқур аниқланмокда. Тадқиқотлар шуни давоми...

19:21 / 10.11.2016 5538