Muslimaat.uz да Мавлиди шариф муносабати билан танлов
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!»

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога ҳамд, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салом-салавотлар бўлсин! Ассалому алайкум, азиз мухлислар! Севимли сайтингиз «muslimaat.uz» яқинлашиб келаётган Мавлиди шариф муносабати билан муборакбод этган ҳолда, ҳар йилги анъанавий танловни эълон қилади. Бу сафар танловимиз бироз бошқачароқ, ноодатийроқ, ўзига хосроқ тарзда ўтади. Мақсадимиз, унда иштирок этадиганлар доирасини кенгайтириш ва эркин ижодий фикрлашни рағбатлантиришдир. Танловимиз Рабиъул аввалнинг 20 кунигача қуйидаги 3 мавзуда бўлиб ўтади.
  1. وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ «Ва албатта сен улкан хулқдасан»  (Қалам сураси  4 оят)  
«Ва албатта сен улкан хулқдасан», деган хитоб билан Аллоҳ таоло ўзининг маҳбуб Пайғамбарининг нақадар  чиройли ахлоқ эгаси эканликларини таъкидламоқда.  Бу оят тафсирини шарҳлаб имом Аҳмад ибн Ҳанбал шундай ривоят қиладилар: Оиша онамиз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам на қўл остидаги ходимни  ва на хотинни урмаганлар. Жиҳоддан бошқа жойда ҳеч нарсани қўллари билан урмаганлар. Икки ишдан бирини танлайдиган бўлсалар, гуноҳ бўлмаса, албатта осонини танлардилар. Агар гуноҳ иш бўлса ундан узоқда бўлардилар. Ўзлари учун ҳеч қачон интиқом (ўч) олмаганлар. Агар Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар содир қилинсагина Аллоҳ учун интиқом олганлар», деганлар.  (Ушбу ояти кариманинг тафсирини  ўқиб,  кўпи билан 100 та сўздан ошмаган шарҳ ёзинг).
  1. Расуллуллоҳни севишимизга 10 та сабаб (Сабабларни келтиринг ва уларга бир ёки икки гапдан иборат изоҳ ёзинг).
  2. Оиламизда Мавлуд (кўпи билан 300 сўздан иборат матнда оилангизда, қариндошларингиз орасида мавжуд бўлган Мавлуд ойига доир анъаналар, одатлар, ўзига хос амаллар ҳақида ҳикоя қилиб беринг)
Мухлисаларимиз юқорида келтирилган йўналишлардан бирида ёки ҳаммасида иштирок этишлари мумкин. Танлов ғолиблари икки усул билан аниқланади:
  1. Ҳайъат аъзолари томонидан (материаллар таҳририятда махсус ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва ғолиблар аниқланади)
  2. Жамоатчилик танлови асосида (ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан қўйилган “лайк” ва ёзилган “шарҳ”лар сонига қараб)
Ҳар икки усулда 3 тадан ғолиб аниқланади. Шунингдек, қимматли вақтларини аямасдан ҳам илм, ҳам савоб умидида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, холис ҳакамлик қилган иштирокчилар ҳам сайт маъмуриятининг махсус совға-мукофотлари билан тақдирланадилар.            Танловда иштирок этинг, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига ҳаёт бахш этиш билан нафақат ғолибликка, балки савобга эришинг, қалб аҳли бўлинг! Манзил:  muslimaat@islom.uz  
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvUy7HOoayBcembed Ассалому алайкум Бугун сизлар билан янгича ток дўлмасини тайёрлаймиз. Керакли давоми...

19:07 / 21.03.2017 78074
Қуръони Каримда бир буюк оят борки, бизга дунёда муваффақиятга эришиш ва охиратда нажот топишнинг тўртта давоми...

21:06 / 05.07.2023 1439
Савол Қачон мисвок қилинади Жавоб Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздиларида ҳар намоздан аввал давоми...

19:26 / 21.03.2017 4206