«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловига келган 7- мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўмин мўминнинг ойнасидир

   «Ва албатта, сен улкан хулқдасан» (Қалам сураси, 4-оят).   

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Мўмин мўминнинг ойнасидир”. Инсонийлигимизни кўрсатиб турадиган омил – ҳусни хулқ ҳамда одоб-ахлоқдир. Агар биз Расулуллоҳнинг сийратларини яхшилаб ўргансак, у зотнинг нақадар буюк хулқ эгаси эканини кўрамиз. У зот фақат ўзларини эмас, келажак умматнинг ғамида бўлдилар. Нимаики иш қилган бўлсалар, уммати обрўи учун, бизларга намуна бўлиш учун қилдилар. Мен ўзим ҳарчанд уринмай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини ҳатто хоҳлаганимча тасаввур ҳам қила олмайман. Пайғамбар алайҳиссалоти васаллам барча ёвузлигу жоҳилликни яхшилик ила енгиш мумкинлигини билгандилар. Юқоридаги тафсирга қўшимча шуни айтмоқчиманки, Сарвари коинот инсонийликнинг энг юқори намунасини кўрсата билганлар. Ҳимматнинг энг юкори нуқтасини. Инсоннинг дини гўзал бўлса-ю, ҳусни хулқ, одоб бўлмаса, инсонга фойдаси бўлмайди. Биз барчамиз турмуш тарзимизда ҳар сониямизда қўлимиз, тилимиз бирор ишга бораётса, бир оз тўхтаб, кўз олдимизга Расулуллоҳ алайҳиссаломни келтирайлик, гарчи кўрмаган бўлсак ҳам. Иймонимиз бақувват бўлса, ана шу ҳис-туйғу ва севгимиз биз учун икки дунё соадатига эришиш учун етарли бўлади, иншааллоҳ.

Акмал Уралов

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг Ўзи ва фаришталар салавот айтадир ҳамда Аллоҳ давоми...

21:34 / 20.01.2017 4952
Билиббилмай қилган гуноҳларим, хатоларим ўчиб турсин деган инсон бевабечораларга, фақирфуқароларга, давоми...

22:01 / 11.02.2023 3134
 манба httpwww.anazahra.comwomensocietytourismphoto Араб тилидан Муслима таржимаси Тайландда илк Исломий меҳмонхона давоми...

16:04 / 12.03.2017 3948
embedhttpswww.youtube.comwatchvapQ5k3SdKQwembed

16:37 / 08.04.2017 82551