Қуръонга мактуб
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ҚУРЪОНГА МАКТУБ

   Қуръоним менинг… Сени ҳамма нарсадан ортиқроқ севаман. Чунки Сен оламлар Яратувчисининг Каломисан. Ҳар доим сени қўлга олганимда мадҳига барча калималар ожизлик қиладиган хушбўй мушк ифорига тўяман. Сени тунда қучиб ётсам ҳам тонг отиши, кўз очишим билан қаттиқ соғиниб қоламан. Эй, ҳаётим мазмуни бўлган Қуръоним – сени ҳар куни тиловат қилмоқни севаман. Бу эса менинг ҳаёти дунёдаги энг улкан бахтим, энг олий саодатимдир. Ахир мен бутун борлиқ Яратувчисининг сўзларини қироат қилмоқдаман. ...Аслида менинг гуноҳкор бу забоним Сенинг бир ҳарфингни-да ўқимоққа лойиқ эмас... Эй, мен учун дунёнинг барча гўзалликларидан-да гўзал бўлган Қуръоним! Сени маъсият кирликлари ила кирланган забонимда тиловат қилаётганимдан жуда қаттиқ уятдаман. Аммо шу гуноҳкор забонимни, балки бутун вужудимни покламоқ учун ҳам тиловат қилавераман. Сен эса менинг қалбим томон йўл ол. Унга ўрнаш ва унинг баҳорига айлан. Агар Сен бу қалбга кирсанг, кузу қишлар, жазирама ёзлар Сени “Марҳабо” дея қарши олур: МАРҲАБО ЭЙ БИЗНИНГ НАЖОТИМИЗ, МАРҲАБО…

БУХОРИЙЯ

Мавзуга оид мақолалар
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1408 ҳ.с. 2428 сафар 1987 йил, 1721 октябрь кунлари давоми...

10:35 / 14.11.2016 3705
embedhttpswww.youtube.comwatchvRF0x3RT0osfeatureyoutu.beembed

12:08 / 05.06.2018 4140
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фарзанди аржуманди давоми...

23:04 / 02.02.2017 10134
gallery linkfile sizemedium ids11213,11214,11216,11217,11220,11219 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Очиқ хат»  китоби давоми...

17:14 / 20.02.2017 4601