Барчага гўзал ўрнак
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



و لَقَدْ  كَانَ  لَكُمْ فِي رَسُولِ اللهِ أُسْوَةٌ  حَسَنَةٌ لِمَنْ كَان يَرْجوا  اللهَ و الْيَوْمَ الْأخِرَ وَ ذَكَرَ  اللهَ كَثِرًا

"Батаҳқиқ, сизлар учун  Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун  Расулуллоҳда гўзал ўрнак бордир..."

(Аҳзоб сураси, 21-оят)


Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳаётнинг ҳар саҳифасида гўзаллик ва мукаммалликни мужассам қилган шахсдирлар. Энг кичикдан каттага қадар,  энг хосдан оммавийга қадар бутунлик у зотдадир. Шундайки,  ҳар инсон Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафли ҳаётлари ва суннати санийяларидан ўзи учун ўрнак оладиган ҳолатларининг энг гўзалини ва мукаммалини топиши мумкин.

Зеро,  у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам даъватчи,  ҳам ҳоким,  ҳам муаллим, ҳам  тожир,  ҳам ота,  ҳам  дўст  сифатида бутун моддий ва маънавий йўллари ила инсониятга ўрнак бўладиган одобни мерос қолдирдилар.

Пайғамбарлар  юборилишининг ҳикмати ҳам ўрнак бўла оладиган  шахсларга инсоният доимо эҳтиёж сезишидир. Ҳаётлари етимлик ила бошланиб, ҳаётнинг турли  тўлқинларидан кечиб, қудрат ва салоҳият нуқтаи назаридан энг юқори мақомгача, яъни пайғамбарлик ва давлат бошлиғи вазифасига қадар юксалтирилган. Шундай экан, ҳаётининг ҳар бир нуқтасида у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан қобилияти ва имконият ўлчовида тобе бўлишлари учун у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббат ва тақлид  этиб,  у зотнинг руҳониятларидан насиба олишлари мумкин.☑️ Агар бойлик,  мол-дунё соҳиби бўлсангиз, бутун Арабистонга ҳоким бўлган ва араб улуғларини муҳаббат билан  ўзига боғлаган у буюк пайғамбарнинг тавозеси ва сахавотидан ўрнак олинг.

Агар ҳақсизликка учраб, туҳмат ва бўҳтонлар орасида қолган  бўлсангиз,  Маккада золим мушрикларнинг бошқаруви  остида  13 йил яшаган пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ўрнак олинг.

Агар мағлубиятга юз тутиб,  сизни умидсизлик ўраб олган бўлса,  Тоифда тош бўрон қилинган Пайғамбаримиз алайҳиссаломни эсланг.

Агар муаллим бўлсангиз,  масжидда суффа аҳлига хассос кўнглидан  ихлос билан илоҳий амрларни ўргатган мухлис Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ўрнак олинг.

Агар талаба бўлсангиз, ваҳийни олиб тушган Жаброил алайҳиссаломнинг рўпарасида тиз чўкиб,  бошини қуйи солиб ўтирган Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ўрнак олинг.

Агар сабрингиз тугаб,  кучсизланиб қолиб:  "Ҳеч кимим йўқ..." деб сиқилаётган бўлсангиз,   ота-онасидан  эрта етим қолиб, машаққатларга сабрли бўлган Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ўрнак олинг.

Агар вояга етган ўсмир бўлсангиз,  ўзини иффатини ва ҳаётини пок сақлаган Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ўрнак олинг.

Агар бахт остонасида турган келин ёки куёв бўлсангиз,  уйининг пойдеворини тақво,  ғиштларини ўзаро ҳурмат, шифтини ўзаро шафқат билан қурган Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг оилавий ҳаётларидан ўрнак олинг.

Агар ота ёки она бўлсангиз,  Фотима розияллоҳу анҳанинг отаси, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумонинг бобоси бўлган Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ўрнак олинг.

1400 йиллик тарих  биргина китоб Қуръони  Карим ва биргина шахс  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни изоҳ этаётган бўлса,  сиз ким бўлишингиздан қатъи назар ҳаётингизнинг ҳар жабҳасида у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзингиз учун ўрнак, ибрат топишингиз мумкин.


Нозима Валиева

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бухоролик олим муҳаддис, фақиҳ Абдуллоҳ Субазмуний ваф. 340952 й. ўзининг «Кашф алосор фи маноқиб Аби Ҳанифа» давоми...

21:00 / 28.12.2019 2958
    Бугун 13 феврал куни Тошкент шаҳрининг Мумтоз ресторанида Қуръон мусобақаси жуда юқори шукуҳ билан давоми...

12:32 / 13.02.2018 3378
Болаларни алдаманг Тилимизга ўрнашиб қолган, ўзимиз билмаган ҳолда ишлатиб, фарзандларимизни ёлғончилик давоми...

14:37 / 29.10.2017 8922