Никоҳ Аллоҳ таолодан бўлган улуғ неъматдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У билан дунё ва охират ишларининг тўғри бўлишига ёрдам беради. У кўп манфаатларни ва улуғ ҳикматларни ўз ичига олган бўлиб, улардан энг муҳимлари қуйидагилардир:


 Жинсий ғаризани ҳалол билан қондириш, нафсни иффатли тутиш ва уни ҳаромдан сақлаш.

Жамиятнинг бошланғич бир бўғини бўлмиш оилани бино қилиш. Эр меҳнат қилади, касб қилади, нафақа қилади ва бошпана тайёрлайди. Хотин манзил тадбирларини кўради, яшашни низомга солади, фарзандларни тарбиялайди.

Солиҳ мусулмон зурриётни дунёга келтириш, наслни кўпайтириш, ўзаро танишиш, ёрдамлашиш ва кўмаклашиш, насабларни муҳофаза қилиш.

 Никоҳ ахлоқларнинг пасайиши ва таназзулга юз тутишидан сақлаш йўлидир. Чунки зинода разолат ва ахлоқларнинг бузилиши, оилаларнинг хароб бўлиши, шаънларни булғаш, касалликларнинг тарқалиши, жонларнинг ва руҳларнинг безовта бўлиши бор.

 Фарзандларнинг вужуди билан ўсадиган оталик ва оналик эҳтиёжини қондириш бор, бу билан меҳр-муҳаббат ҳам ўсади.

 Никоҳ билан нафсий сокинлик, руҳий барқарорлик рўёбга чиқади, у билан эр-хотин орасида улфат ва муҳаббат ҳосил бўлади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:


"Муяссар фиқҳ" китобидан


Манба
Мавзуга оид мақолалар
АЁЛЛАР ФИҚҲИ Савол Таҳорат аъзоларини уч маротабадан кўп ювишнинг ҳукми нима Жавоб Бепарволик туфайли уч давоми...

13:43 / 18.05.2017 5178
Масаллиқ 56 киши учун ун 600 г, маргарин 100 г, ўсимлик мойи 200 г, пиёз 200 г, туз таъбга кўра. Тузли илиқ давоми...

13:05 / 29.11.2016 3174
embedhttpswww.youtube.comwatchvLsoX5LVNlSAembed

16:31 / 11.08.2017 4123