Катта кутубхона
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Катта кутубхона. Жудаям кўп китоблар иккита бўлимга ажратиб қўйилган. Чап тарафдагиси каттагина, ўнгдагиси эса кичкина. Тепасида ёзувлар ҳам бор. «Яхши амаллар… » Қизиқ, қанақа кутубхона бўлди бу… Йўқ, бу ердагилар дафтарларга ўхшайди. «Намозлар» жудаям кичик бўлимча экан. Бу ўзимнинг ёзувим-ку… Наҳотки… Буларни қачон ёздим… Тушунгандайман… Бу менинг амалларим. Лекин бу ерга қаердан келиб қолдим?
Ҳа, менинг намозларим, улар анчагина. Бу бўлимчадаги дафтарлар жуда ҳам чиройли ва оғир. Лекин бошқаларига қараганда анча кам… Мана, ёдлаган Қуръон сураларим, ҳадисларим, ўқиган китобларим. Ҳамма ҳаммаси шу ерда. Нафл ибодатларим бунча оз бўлмаса. Ўҳҳў… Бу ерда сўзлаган ҳар бир сўзим, ҳаётимнинг ҳар бир лаҳзаси ёзилганга ўхшайди. Тавба, кечаги мушукчага берган бир бўлак нонимгача ёзилибди. Айтганча, нариги катта тарафга ўтайчи, у ерда нималар бор экан. «Ёмон амаллар…» Ё Аллоҳ, бу ер бунча катта, наҳотки ҳаммаси меники… Оёқларим бўшашиб, ич-ичимдан қалтироқ босаётганга ўхшайди, назаримда… Бу ерда бўлимлар катта-катта, ҳар бири яна бўлимларга бўлиниб кетибди, уларда эса сон-саноқсиз дафтарлар. Мана , исроф – исроф қилинган вақтлар, исроф қилинган пуллар, исроф қилинган таомлар, исроф қилинган кийим-кечаклар… Бунча кўп бўлмаса булар, лекин булар ҳаммаси рост. Қандай қилиб бунча кўп исрофни пайқамадим экан. Риё… Ахир бу ерга намозларим, тиловатларим, тутган рўзаларим ҳам қўшилиб кетибди-ку?! Наҳотки, мен бу риёларни сезмадим. Даҳшатга тушишни бошлаяпман… Тил билан қилинган гуноҳларим – ёлғонлар, ғийбатлар, қўпол гапларим… Йўқ, буни очишни ҳам истамайман. Буларнинг барини ўқиб чиқиш учун 10 йил ҳам етмаса керак. Миям ишламай қолди. Оёғимнинг ости юмшаб кетди, қулаб кетяпман… Мен буларни тўғрилайман, мен буларни тўғрилайман. Фақат менга вақт керак. Бир имкон бер, ё Аллоҳ… Қандайдир овоз эшитилди. Кўзимни очдим, кўзим тўла ёш. Алҳамдулиллаҳ. Ўзингга беҳисоб шукрлар бўлсин. Қандай қилиб кўзимни ғафлат босиб қолаётганини сезмай қолибман. Таҳажжуд, нафл намозларим ўрнини уйқу эгаллаётганини, Қуръон тиловати, китоб мутолаасига кетаётган вақтимни телевизордаги бемаъни клиплару сериаллар олаётганини, ҳаттоки ибодатларим ҳам риё учун бўлиб қолаётганини пайқамабман. Эй мағфиратли Зот! Гуноҳларимни мағфират қил.
Мавзуга оид мақолалар
     1. Мусулмон бўлиши шарт. Мусулмон бўлмаган одамга закот фарз бўлмайди. Мусулмон бўлмаган одамдан закот давоми...

13:54 / 04.06.2017 3150
Оиламизда Мавлид айёми        Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бизларни уммати Муҳаммадия бўлишдек бахтга давоми...

13:21 / 12.12.2017 2980
Шу кунларда Британия муфтийси, етук муҳаддис, фақиҳ, шайх Шаббир ибн Аҳмад ибн Исмоилнинг завжалари Фотима давоми...

11:13 / 01.05.2019 2519
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Сен «Эй одамлар, сизга Роббингиздан ҳақ келди. Бас, ким ҳидоятга юрса, ўзи учун давоми...

15:56 / 24.02.2017 3290