Газли ичимликлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй, яқинларининг ва ўзининг саломатлиги учун ўзини посбон деб билган оқила бека! Аҳли оилангиз сиҳати сиз учун муҳим экан, хонадонингизга газли ичимликлар киришига имкон қадар йўл қўйманг! Афсуски, бундай ичимликларнинг инсон танасига бир қанча зарарлари бўлишини билатуриб, кўпчилик уларни истеъмол қилишдан ўзларини тиёлмайдилар, хусусан, ёз мавсумида. Шифокорлар эса газли ичимликлардан, иложи борича, узоқлашишни, ҳеч бўлмаганда меъёрида истеъмол қилишни маслаҳат берадилар. Диетолог шифокор Рабоб Мунжид газли ичимликлар истеъмол қилиш хатарлари ва унинг инсон жисмига таъсири хусусида қуйидагиларни баён этади:
  • Газли ичимликларни истеъмол қилиш ошқозонни ҳазм жараёнида зарур бўлган сўлак ферментларидан маҳрум қилади.
  • Унинг таркибида кафеин миқдори юқорилиги туфайли юрак уриши тезлашади.
  • Газли ичимлик таркибидаги юқори миқдордаги фосфор тузлари суяк емирилишини келтириб чиқаради.
  • Ҳаддан ташқари истеъмол қилиш хотира сусайиши ва жигар зарарланишига олиб келади.
  • Газли ичимликлар истеъмол қилишдан инсон танасига ҳеч қандай фойда йўқ, балки унинг таркибида саломатликка хавф солувчи сунъий ранглар ҳамда сақловчи моддалар мавжуд.
  • Газли ичимлик суяк учун зарур бўлган калций моддасининг сўрилишига сабаб бўлади.
  • Унинг таркибида шакар миқдори юқорилиги ҳамда физиологик калориялар сабаб вазн орттириб, семизликни юзага келтиради.
  • Таркибидаги кафеин инсон танасидаги темир моддасининг сўрилиб кетишини таъминлайди, натижада камқонлик касали келиб чиқади.
 

Ушбу тавсияларга амал қиласиз, деб ўйлаймиз.

Омон бўлинг!

интернет материаллари асосида тайёрланди

 
Мавзуга оид мақолалар
Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида қилиниши маҳбуб бўлган амаллар Фарз намозларини жамоат билан ўқишга ва давоми...

22:01 / 01.01.2017 4716
Кеча 20 июн куни 4курс талабаларининг битирув кечаси, яъни хатмонаси бўлиб ўтди. Тадбирга ҳурматли устозлар давоми...

18:26 / 21.06.2018 3932
Қора қорағат Смородинадан тайёрланадиган консервалар Қора қорағат меваси С, В1, РР витаминларига ва давоми...

13:14 / 29.11.2016 8143
Мўминнинг қалбини оғритиш Каъбани вайрон қилиш билан баробар. Бир мўмин қалбини хушнуд этиш эса Каъбани давоми...

15:00 / 04.06.2018 12600