Масжидул Ақсо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масжидул Ақсо – биринчи икки қибланинг бири, уч ҳаромнинг биттаси, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Исро қилган, асрлар давомида Ислом илмлари ва маърифат маркази бўлиб келган муқаддас байт.

Масжидул Ақсо ер юзидаги Масжидул Ҳаромдан кейинги иккинчи қурилган масжиддир. Бунинг далили Имом Бухорий Абу Зарр розияллоҳу анҳудан қилган  ривоятдадир:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ер юзида қурилган энг аввалги масжид ҳақида сўрадим. У зот:

«Масжидул Ҳаром», дедилар.

«Сўнгра қайси?» дедим.

«Масжидул Ақсо», дедилар.

«Ораларида қанча (вақт) бор?» дедим.

«Қирқ йил», дедилар.

Сўнгра: «Ер сенинг учун масжиддир. Намоз вақти сенга қаерда етса, ўқи», дедилар».

Масжидул Ақсони биринчи қурган инсон Одам алайҳиссаломдир. У зот Байтул Ҳаромни тиклаганларидан сўнг Аллоҳнинг амри билан қирқ йилдан кейин уни қурдилар. Улардан олдин ер юзида канисалар ҳам, ибодатхоналар ҳам бўлмаган. Масжидул Ақсонинг қайта тикланиши, ўзгартирилиши Масжидул Ҳаром билан бирга олиб борилган. Иброҳим алайҳиссалом милоддан аввалги 2000 йилда Масжидул Ақсони таъмирлашни бошладилар. Кейин бу ишни фарзандлари Исҳоқ ва Яъқуб алайҳимуссаломларга топширдилар. Улардан сўнг Сулаймон алайҳиссалом милоддан аввалги 1000 йилларда унинг биносини янгиладилар.

Биринчи Ислом фатҳида 15 ҳижрий (636 милодий) йилда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Мадинаи Мунавварадан Байтул Мақдисга бордилар ва аҳлига салом бердилар. Бу ҳодиса «Умар аҳди» номи билан машҳур бўлган. Ўзлари Сохротул Мушаррафнинг ва Ақсонинг юзини тозаладилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мерожга чиққан жойларида кичкина масжид қурдилар.

Умар розияллоҳу анҳу билан бир қанча саҳобалар ҳам келишган. Улардан Абу Абида Амир ибн Жарроҳ, Саъд ибн Абу Ваққос, Холид ибн Валид ва Абу Зарр Ғифорий.

Масжидул Ақсо исми Қуддуси шариф ва унинг иншоотларига боғлиқдир. Иншоотларнинг энг аҳамиятлиси Қуббатул Сахро бўлиб, қайсики уни Абдулмалик ибн Марвон 72 ҳижрий (691 милодий) йилда Масжидул Ақсо билан бирга қурдирган. У Ислом меъморчилигининг аъло ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Сўнгра халифа Валид ибн Абдулмалик буйруғига биноан 86-96 ҳижрий йиллар орасида унинг қурилиши тугалланди.

Масжиднинг ҳозирги кўриниши Умавийлар давридаги кўриниши билан фарқ қилади. Масжид йиллар давомида зилзилалар оқибатида қайта қурилиши натижасида ҳозирги ҳолатига келган. Биринчи талофат етказган зилзила Умавийлар даврида (130 ҳижрий йил) бўлган. Кейин 425 ҳижрий йилда Фотимийлар давридаги зилзилада ҳам анча талофат кўрган. 

aljazeera.net сайтидан Назокат таржимаси

 
Мавзуга оид мақолалар
 Сиз бошқаларга ҳасад қилаётганингизни Аллоҳдан бошқа ҳеч кимса билмайди. Чунки у сизнинг қалбингизда давоми...

16:49 / 17.10.2018 3501
Муслима олийгоҳнинг энг яхши талабаси  Нигерия штатларидан бири Осундан келган муслима Харьковдаги давоми...

16:13 / 14.06.2017 11053
смартфонларга қарамликbull Сиз ҳар тонгда уйқудан уйғонибоқ телефонингизни қидирасизмиАгар шундай бўлса, давоми...

21:39 / 19-yanvar 4758
Юртимиз кўп йиллик тарихи билан машҳур ҳисобланади. Қадимги масжид, мадрасалар, карвонсаройлар бирбиридан давоми...

15:30 / 26.03.2019 4390