Нозик хилқатлар заволи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нозик хилқатлар заволи Аёл гўзаллик, садоқат ва меҳр-муҳаббат тимсоли ҳисобланади. Аёл бу- меҳрибон она, суюкли ёр, оқибатли опа ёки сингил, суюкли бувижон. Аёлга қанча таъриф берсак ҳам кам. Шунинг учун ҳам ўзбек халқида она ватан, она юрт, она табиат, она тилим деган тушунчалар мавжуд. Аллоҳга шукроналар айтишимиз керакки, юртимиз тинч, осойишта. Инсонлар учун барча шарт-шароитлар етарли. Айниқса ҳозирда аёлларга яратилиб берилаётган имкониятлар кўзга яққол ташланмоқда. Бугунги кун аёллари фарзандлари тарбияси, оила ишларидан вақт ажратиб хусусий тадбиркорлик, турли хунармандчилик ишлари билан жамият ишларида ҳам пешқадам бўлмоқдалар. Аёлнинг ҳаётдаги асосий вазифаси фарзандни дунёга келтириб, унга ҳар томонлама гўзал тарбия беришдир. Фарзанд эса инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабининг давомчиси, оиланинг мустаҳкам занжири ҳисобланади. Она ҳусни ҳулқли, одобли бўлиши келажакда фарзандларини ҳам комил, етук маънавиятли инсон бўлиб улғайишида ёрдам беради. Аёл миллат тарбиячиси ҳисобланади. Шундай экан уларнинг маънавияти, диний ва дунёвий илмларини ҳам мустаҳкамлаб бориш зарур. Ҳозирги глобаллашув даврида ҳаётга қизиқишсиз, ўз ҳаётига маъсулиятсиз ва эътиборсизлик билан муносабатда бўладиган аёлларни баъзи қўштирноқ ичидаги одамлар уларнинг мутаассиблигидан фойдаланиб улардан турли йўлларда фойдаланмоқдалар. Ҳозирги террор оламида ҳудкушлик, террорчи-камикадзе, ўзини портлатиш орқали қурбон қилиш, шаҳид каби иборалар кундалик ҳаётимизга кириб келмоқда ва бу ибораларнинг амалиёти ислом ниқобидаги ташкилотлар тажрибасида аёлларга нисбатан ишлатилмоқда. Ғаразли мақсаддаги бир қанча ташкилотлар ўз ғояларини, мақсадларини аёллар орқали амалга оширмоқдалар. Бундан ташқари аёлларнинг “шаҳид”ликни амалга оширишлари, сафдош эркакларни жанговар руҳини кўтаришга хизмат қилишларини ҳам айтиб ўтиш жоиз. ХХ-асрнинг 70-80-йилларида Лотин Амрикаси ва Европа террорчи ташкилотларининг асосий қисмини Германия “Қизил армия фраксияси” ташкилоти ва бир нечта ҳаракатларнинг учдан бир қисмини аёллар ташкил этган. Аммо улар улар ўзларини портлатишмаган. Шри Ланкада узоқ йиллар давомида фаолият кўрсатиб келаётган “Тамил-Иламни озод этиш йўлбарслари” ташкилоти биринчилар қаторида аёлларнинг эркаклар билан бир қаторда туриб жанг қилишлари тарафдорлари бўлганлар ва ўзларининг 70% бузғунчилик амалиётларида аёллардан фойдаланган бўлсалар, ХХ асрнинг 40-йилларига Ҳиндистонда Британия мустамлакачиларига қарши қўзғолончилари бўйинларига портловчи снарядлар қилинган аёлларни ҳарбий қўшин томон жўнатиб, улар ёрдамида душмондан қутилишга интилганлар. 1980-йилларга келиб эса аёллар томонидан якка тартибда террор ҳаракатлари амалга оширилган. 1985-йилдаги Исроил ҳарбий машиналари ёнида ўзини портлатган 17 ёш қиз ўз-ўзини “шаҳид қилиши” портлатишнинг янги босқичини бошлаб берди, десак тўғри бўлади. Террорчилар ўзларининг тўрига илинтириш учун илимсиз, ўз ҳаётига эътиборсиз, илимсиз, енгилтак аёлларни танлаб оладилар. Сўнгра уларнинг онгини заҳарлай бошлашади. Аввало аёлларга ўзларининг ишларини амалга оширишдан аввал Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларни ўзларига мослаб талқин қиладилар, натижада аёлларнинг онгини эгаллаб олишади. Ўзини портлатиш орқали ўзини қурбон қилаётган аёлга ташкилот ва ҳарбий фаолият сирларини сақлашни ўргатиб ҳам ўтиришмайди. Чунки улардан бир марталик арзон қурол сифатида фойдаланадилар. Ўзини портлатишга рози бўлишдан мақсад: Оғир касаллик, оғриқ ва аламлардан қутилиш, оиласига моддий жиҳатдан ёрдам бериш ёки пул ишлаш. Ҳозирда “ўзини порлатиш орқали қурбон қилиш” амалиётини қилаётан экстремистик оқимлар, ҳусусан “ал-Қоида” ҳаракати “бутунжаҳон ислом манфаатлари” йўлида ўзи ва яқинларини ўлдиришга изн берувчи фатво чиқартирган. Бундан ташқари порталатишга ҳам болаларни жалб қилишмоқда. Ҳизбут-таҳрир таълимотига кўра эса, аёллар эркаклар билан бир қаторда “жиҳод”да иштрок этишлари керак болса, ўз жонларидан ҳам воз кечишлари лозим экани уқтирилади. Мутахассислар ўзини портлатувчи аёлларни бир неча гуруҳга бўлиб чиқишган: 1. Экзистенсиал террорчи аёллар - яъни ҳаётининг ҳеч қандай қадри йўқлигини исботлашга ҳаракат қилувчи аёллар. 2. Психопот террорчи аёллар - бу туркумдаги аёллар ўз ўлимларига энг қуйи туйғулари асосида рози бўладилар. 3. Ўз жонига қасд қилувчи террорчи аёллар - Бу туркумдаги аёллар мақсади, ҳаёт қадри қолмаган даражадаги кучли депрессия ҳолатидаги аёллар. 4. Инфатил террорчи аёллар - яъни ўқиш ва билишга лаёқати йўқ ўқувсиз аёллар. 5. Зомби террорчи аёллар - бу турдаги аёлларга сунъий равишда овқатларига тизимли ёки узоқ муддат давомида наркотик ҳамда психотропик моддалар қўшиб боориш орқали унинг мийясига таъсир этилади. 6. Бева террорчи аёллар - бу аёллар турмуш ўртоғи вафотидан руҳий тушкунликка тушган аёллар киради. 7. Ҳамфикр террорчи аёллар - бу аёллар ўзидан аввал шаҳидлик камарини белига боғлаган, гўёки жаннатга йўл олганларнинг изидан боришимиз керак дейишади. 8. Мажбурланган террорчи аёллар - бу гуруҳ аёллари эса мақсадли равишда нишонга олинишади. Ўз жонига қасд қилиш шаҳидлик ҳисобланмайди, аксинча оғир гуноҳ ҳисобланади. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ (с.а.в) бундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилади: “Бандам ўзини ўлдириб, Менинг унга берган умримга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”. Ислом оламида аёл киши, айниқса аёл кишига алоҳида иззат-ҳурматга лойиқ инсон деб қаралади. Шу сабабдан ҳам ҳадисларда “Жаннат оналар оёғи остида” деб такидланган. Суқрот “Дунёдаги барча адашишларнинг асосий сабабчиси илмсизликдир”, деган бўлса, буюк бобомиз Имом Бухорий эса “Нажот фақат илмдадир” деганлар. Шундай экан, барча нозик хилқат бўлмиш аёлларимиз илм ўрганиши, бекрочиликдан сақланиши ҳамда ўз оиласи, шаъни, қадр-қимматини юксак баҳолаши лозимдир. Хадичаи Кубро аёл-қизлар билим юрти 2-курс талабаси Эргашева Моҳларой
Мавзуга оид мақолалар
Йигирма тўртинчи кун... Ассалому алайкум. Бугун йигирма тўртинчи кун. Кеча дадам ўз хоналарида ўтирган давоми...

21:21 / 19.06.2017 5992
Жумани мақтади Расулуллоҳ, Жумани мақтади Каломуллоҳ. Ҳажга тенглаштирди жумани Аллоҳ, Сизга давоми...

15:06 / 25.01.2017 4469
   Ҳазратимнинг сўнгги Ҳаж зиёратлари ҳақида Оминахон Муҳаммад Юсуф тайёрлаган фоторепортаж ҳамда сафар давоми...

18:02 / 14.02.2017 6434
    Бизда зиёрат деб савоб бўладиган ишларга айтилади. Масалан, бемор кўриш, олим ва улуғ инсонларни зиёрат давоми...

12:31 / 01.02.2017 6423