Таҳоратни синдирмайдиган нарсалар.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

  1. Олд тарафдан чиққан ел таҳоратни кетказмайди, чунки у ҳақиқий ел эмас.
  1. Икки йўлдан бошқа жойлардан чиққан нарса ўзи нажас бўлса ҳам, пок жойга оқмаса ёки чиққан нарса нажас бўлмаса, таҳорат кетмайди.
  1. Тишланганда қолган қон изи ёки мисвокдан кейин қолган қон изи таҳоратни кетказмайди. Шунингдек, кўз, қулоқ, кўкрак бези ва киндик ичидаги ярадан ташқарига қон оқмаса таҳорат кетмайди.
  1. Икки йўлдан бошқа жойдан чиққан нарса нажас бўлмаса, таҳорат кетмайди. Мисол учун, кўз ёши, тупук, мишиқ, сўлак, тер каби нарсалар таҳоратни кетказмайди.
  1. Қон бурундан бир нуқта, икки нуқта оқса таҳорат кетмайди.
  1. Қуюқ қонли қусуқ оғизни тўлдирадиган даражада бўлмаса, кетмайди.
  1. Орқасини ерга босиб (яъни ўтириб) ёки улов устида ухласа, таҳорат кетмайди.
  1. Намоздаги ҳолатлардан бирида ухлаб қолса, таҳорат кетмайди. Бунда намозда бўлиш ёки бўлмасликнинг фарқи йўқ.
  1. Ўтирган ҳолида ухлаётган одам йиқилиб кетса, ёнбоши ерга теккунча ўзини ўнглаб олса, таҳорати синмайди.
  1. Қўлини ерга тираб ухласа ҳам таҳорати синмайди.
  1. Орқасини ерга, бошини тиззасига қўйиб ухлаган одамнинг таҳорати ҳам синмайди. 
  1. Балғам бошдан бўладими ёки қориндан бўладими, фарқи йўқ. Бунда балғамга таом аралашмаган бўлса таҳорат синмайди.
  1. Ёнбошлаб ётиб, енгил мудраб қолиб атрофидаги одамларнинг гапларини эшитса ва тушунадиган бўлса, таҳорати синмайди.
  1. Жаноза намозида қаҳқаҳа отиб кулган кишининг таҳорати синмайди.
  1. Кулганда овозни ўзи эшитиб, бошқа эшитмаса, «зеҳк» дейилади ва бундай кулги ила намоз бузилади-ю, таҳорат бузилмайди.
  1. Ҳеч кимга эшитилмайдиган, овозсиз кулги табассум дейилади. Табассум ила таҳорат ҳам, намоз ҳам бузилмайди.
  1. Аёлни ва закарни ушлаш ила таҳорат синмайди.

(Бу жумлани келтиришдан мақсад, бошқа мазҳабларга раддия маъносидадир. Шофеъий мазҳабида эр кишининг қўли номаҳрам аёлга тегса ёки закарини ушласа, таҳорат кетади).

Мавзуга оид мақолалар
Бир фараз қилинг, биз Қуръони Каримга қўл телефонига қизиққанчалик қизиқсак, шунчалик эътибор берсак, давоми...

19:34 / 24.12.2016 4074
    gallery linkfile sizemedium ids14553,14545,14546,14551,14552,14547,14544,14548,14549,14550,14557,14556,14555     23 февраль куни «Hilolnashr» муҳаррирлари давоми...

08:29 / 29.03.2017 5965
«Дард бергувчи ҳам...» Хасталик, дард кўпчилик назарида гўё Яратганнинг ғазабига учраганлик белгиси давоми...

11:07 / 29.11.2016 6067