5. Охират кунига иймон.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

5. Охират кунига иймон. Охиратга, яъни қиёмат кунига ишониш иймоннинг яна бир шартидир. Бу ҳақиқатни тасдиқ қилмаган инсон мўмин бўла олмайди. Охиратга ишониш Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда охират ҳақида келган барча нарсаларга: қабрда икки фариштанинг савол қилишига, қабр азоби ва неъматига, охират куни олдидан бўладиган аломатларга, қайта тирилишга ва ҳамманинг тўпланишига (ҳашрга), номаи аъмолларнинг берилишига, кишининг савоб ва гуноҳлари ҳисоб қилинишига, мезонга (тарозуга), ҳавзга, сиротга, шафоатга, жаннат ва дўзахга, уларнинг аҳлларига ҳозирланган неъмат ва азобларга ишониш, демакдир. Қиёмат Исрофил алайҳиссаломнинг биринчи сур тортишлари билан бошланади ва дунё ҳаёти тугайди. Қиёмат кунига иймон келтирмаган киши бу дунёга нимага келганини билмай, ҳайвон каби яшаб ўтади. Чунки бу дунёда яшашдан мақсад нималигини билмай ўтади. Шунинг учун у гоҳ мол-дунё тўплайди, гоҳ шаҳватларга берилади, ҳаётини бемақсад совуради. Қиёмат кунига иймони бор киши эса дунё ҳаёти инсонларнинг охиратдаги абадий ҳаётининг муқаддимаси эканини яхши билади. Шунинг учун бу дунёда охирати учун тайёргарлик кўради, ҳаётини солиҳ амаллар ва эзгу ишлар билан безайди.

Мавзуга оид мақолалар
 Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги эди, ифторлик вақтига борйўғи 10 дақиқа қолган эди. Пишай деб қолган давоми...

11:27 / 01.12.2016 4636
Одамдан, отдан ва ҳар бир гўштини еб бўладигандан ортиб қолган сув покдир. Йиртқич ҳайвонларники нажасдир. давоми...

13:59 / 08.11.2016 6899
Катта йўл бўйида Тошкент Гулистон тош йўлида озиқовқат маҳсулотларини сотар эдим. Аллоҳим ҳидоят давоми...

14:56 / 01.12.2016 4822
embedhttpswww.youtube.comwatchvRlp07NX2Fykembed

14:28 / 07.04.2017 4425