Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси Малайзияда чоп этилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзияда жойлашган дунёнинг иккинчи энг йирик Қуръони Карим босмахонаси - «Nasyrul Quran» маърифий мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


«Nasyrul Quran» маърифий мажмуаси 2017 йилда таъсис этилган бўлиб, Қуръони Каримни нашр этиш бўйича Мадинадаги Қирол Фаҳд номидаги мажмуадан кейинги дунёдаги иккинчи энг йирик босмахона ҳисобланади. Мажмуада Қуръон хаттотлиги галереяси, босмахона фаолиятини кузатиш нуқтаси ва анжуман хоналари фаолият кўрсатади. Муассаса нашриёт ишидан ташқари, ислом хаттотлик санъати ва меъморчилигини ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш, Қуръон қўлёзмаларининг янги дизайнини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Ташриф давомида мажмуа директори Абдуллатиф Мираса билан учрашув ўтказилди. Малайзия томонига республикада турли жабҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, диний-маърифий соҳада ва зиёрат туризмини ривожлаштириш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Абдуллатиф Мираса Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва бетакрор маданий мероси ва  буюк алломаларининг ислом цивилизация ривожига қўшган ғоят катта илмий, маданий ва маънавий ҳиссасини алоҳида таъкидлади. Шу ўринда, ислом цивилизацияси бой меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш бўйича республикада амалга оширилаётган сиёсатни юқори баҳолади.

Суҳбатдош хаттотлик Ўзбекистонда фан даражасига кўтарилган бебаҳо санъатлигини инобатга олган ҳолда, ушбу йўналишда тажриба алмашишни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.

Учрашув давомида Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби томонидан тақдим этилган Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги таржимаси ва 6 жилдлик «Тафсири ирфон» (Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси ва тафсири) Малайзия томонига беғараз тақдим қилинди.

Мулоқот якунида Малайзия томони ва Самарқанддаги Ҳадис илми мактаби ҳамкорлигида Қуръоннинг ўзбек тилидаги таржимасини Малайзияда нашр қилиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, хаттотлик санъати бўйича илғор тажриба алмашиш мақсадида Малайзия вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилиш, ташкилот раҳбари бошчилигидаги делегациянинг навбатдаги «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги»да иштирок этиш режалари белгиланди.

Бундан ташқари, ҳамкорликда ислом хаттотлиги бўйича кўргазма ташкил этиш, қўшма семинар ва тренинглар, Ўзбекистоннинг зиёрат туризмини тарғиб қилиш бўйича бошқа маърифий дастурларни амалга ошириш тўғрисида келишиб  олинди.

Учрашувдан сўнг «Nasyrul Quran» маърифий мажмуаси директори Абдуллатиф Мираса  «Дунё» АА учун берган интервьюсида Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихи ва бетакрор маданий меросини  эътироф этди.

"Бугун маърифий мажмуамиз фаолияти билан танишган ҳолда, Ўзбекистон муассасалари билан ҳамкорлик режаларимизни келишиб олдик, - деди у. - Ислом цивилизацияси бой меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш бўйича республикада амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолаймиз. Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихи ва бетакрор маданий меросига ҳурматимиз чексиз. Ўзбекистон заминида яшаган тарихий шахслар ислом цивилизацияси ривожига ғоят катта илмий, маданий ва маънавий ҳисса қўшган. Хусусан, Имом Бухорийнинг ҳадис илми тараққиётидаги муҳим ўрни Малайзияда яхши танилган. Биламизки, хаттотлик Ўзбекистонда фан даражасига кўтарилган бебаҳо санъат ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ушбу йўналишда, тажриба алмашишни йўлга қўйишга катта қизиқишимиз бор. Ундан ташқари дунёнинг иккинчи энг йирик Қуръони Карим босмахонасида Қуръоннинг ўзбек тилидаги таржимаси чоп этилиши бўйича келишувга эришдик.

Умуман олганда, бизнинг ҳамкорлигимиз Ислом динининг тинчликпарварлик моҳиятини кенг тарғиб қилиш, маданият ва санъат соҳасидаги лойиҳаларни жадаллаштиришга ҳисса қўшишига ишончим комил".


Манба: "Dunyo" AA

Манба
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.be6HYQZO2xcioembed

17:30 / 16.10.2017 3203
       ГУНОҲЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАЙЛИК ДЕСАК  ТАҲОРАТ «Поклик» асли араб тилида «таҳорат» маъносини билдиради, давоми...

17:46 / 25.02.2017 3681
Айюб Сабри Пошо quotМиръотул Ҳарамайнquot китобида Шайх Аҳмад Духонийдан ўша пайтда Маккаи Мукаррамада давоми...

06:13 / 07.12.2020 5893
Учинчи шубҳа Бу шубҳа тарафдорлари, умматнинг машҳур аёлларидан баъзилари турли ижтимоий тоифадаги давоми...

15:24 / 24.01.2017 2793