Машҳур француз қўшиқчиси Шарл Азнавурнинг қизи Исломни қабул қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Бутун дунёга машҳур бўлган, келиб чиқиши арман миллатига мансуб, француз қўшиқчиси Шарл Азнавурнинг қизи Исломни қабул қилди», деб ёзади Word You

Йиллар давомида таблоидлар француз қиз Катя Азнавур ва унинг эри марокколик мусулмон Рашиднинг шахсий ҳаётини кузатиб келдилар. Уларнинг никоҳларини 2006 йили, тўй кунидан бошлабоқ «бузилиб кетиши мумкин» дея башорат қила бошладилар.

Лекин Катя яқинда, журналистларга уларнинг ҳужумлари асоссиз эканлигини, ўзининг никоҳини эса мустаҳкамлигини исботлади ва Исломни қабул қилди.

Улар фавқулодда ҳолатда танишдилар. Катя Париж кўчаларида бемалол сайр қилиб юрганида, унга уч нафар алжирлик безорилар ҳужум қилишиб, сумкасини тортиб олишди, қўлларидан тортқилаб, қаршилик кўрсатмаслигини талаб қилишди.

Яқиндан ўтиб кетаётган Рашид бунга тоқат қилмади ва безориларни қувиб юборди. «Шунда мен ҳақиқий эркакни учратганимни тушундим», деб айтади Катя журналистларга. Танишганларидан бир неча ҳафта ўтгач, у ўйлаб ҳам ўтирмади, Рашидга турмушга чиқишга розилик берди. Катянинг отаси, афсонавий француз қўшиқчиси Шарл Азнавур, қизининг мусулмонга турмушга чиқишига қаршилик қилмади. У қизининг қандай қарор қабул қилишидан қатъи назар, қўллаб-қувватлашга ваъда берди. У ҳозир ҳам бу гапидан қайтгани йўқ. Катянинг Исломни қабул қилгани ҳақидаги янгиликдан сўнг «Mass media» акулалари(улкан ахборот воситалари) оилавий жанжаллар ва ўзаро келишмовчиликлар юзага келишини кутишган эди. Лекин Шарл Азнавур файласуфона ва оқилона мушоҳада қилди. Бундай ҳолни юқори даражадаги бағрикенглик ва бошқа динларга нисбатан ҳурмат деб баҳолаш керак. Хўш, бунга нима дейсиз?

«Ислам для всех»дан олинди.

Муслима Робиъа таржима қилди.

Мавзуга оид мақолалар
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:29 / 17.05.2023 2441
embedhttpswww.youtube.comwatchvlRGElBaE2Ufeatureyoutu.beembed

10:09 / 30.11.2017 3985
Мажлис оиладаги қўполлик ва унинг муолажаси масаласини ва унга бағишланган илмий тадқиқотларни кўриб чиқди давоми...

17:55 / 16.10.2016 3692
Биргина зилзила бизнинг қаршимизда ҳайҳотдек қад ростлаган юзлаб биноларни сонияларда ер билан яксон давоми...

03:33 / 11.02.2023 2713