Гўдак тилидан (учинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Учинчи кун...

Ассалому алайкум! Учинчи кунга ҳам кириб келдик. Бугун ҳаво бир оз иссиқроқ.

Тонгда саҳарликдан кейин дадам билан бомдод намозини ўқиш учун масжидга йўл олдик. Йўлда кетаётганимизда ерда қимирлаётган бир нарсага кўзим тушди. Югуриб бориб қарасам, қушча экан. Қоронғуда қулаб тушганми, билмадим, учолмасдан ерда ётибди. Дадам ҳам кўриб, дарров қўлларига олдилар. Масжидга етиб борганимизда дадам қушчага сув бердилар. Кейин эса масжид қоровули Аҳмад амакига қушчани топширдилар. Намоздан кейин чиқсак, Аҳмад амаки қушчани кичкинагина қафасга солиб қўйган эканлар.

Дадамдан қушчани ўзимиз билан олиб кетишимиз ҳақида сўрадим. Рози бўлдилар. Уйга олиб бордик.

Уйга киришимиз билан ойим қушчани кўриб, дарҳол қўлимиздан олдилар-да, каттароқ қафасга кўчирдилар. Сўнг қанотларига малҳам суртиб, сув ва дон бердилар. Ўлиб қолмасайди, дея роса қўрқдим. Дадам қушча тез орада яхши бўлиб қолишини айтдилар.

Маҳалламиздаги Арслон исмли бир бола яқинда бир қушни тутиб олган эди. Унга кўп озор берди. Роса қийнади. Охири ўлиб қолди.

Дадамга бу ҳақда айтсам, у киши: «Ҳеч бир жонзотга озор бериб бўлмайди, уларни ҳам Аллоҳ сен ва мени яратганидек яратган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қушларга озор беришдан қайтарганлар», дедилар.

Мен ҳам жонзотларга асло озор бермайман! Тўғри, анча олдин бир марта билмасдан чумолини босиб қўйган эдим. Кўрмай қолгандим-да. Энди ҳеч қачон чумолиларни босиб олмасликка ҳаракат қиламан.

Энди қушчадан хабар олиб келай-чи. Сизлар билан эртага яна гаплашамиз.

Мавзуга оид мақолалар
Сарлавҳани ўқиб, ҳайрон бўлгандирсиза Муслимаат.уз сайти ходималари Андижон вилоятидаги Қуръон қироати давоми...

10:10 / 06.02.2018 2688
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Расулини юбориб, у зотга энг гўзал ва ҳикматли амалларни суннат қилиб берган давоми...

21:00 / 28.10.2019 3728
Кеча 20 июн куни 4курс талабаларининг битирув кечаси, яъни хатмонаси бўлиб ўтди. Тадбирга ҳурматли устозлар давоми...

18:26 / 21.06.2018 3806
 Афалинаделфинлари Аллоҳ таоло яратган  ноёб жонивордир. Делфинлар нафақат ақли ва дўстоналиги, балки давоми...

21:04 / 02.02.2017 7081