Қозонда «Жаннат оналар оёғи остида» номли мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«6 март куни Қозон шаҳрида мусулмон хотин-қизларнинг «Жаннат оналар оёғи остида» номли учрашуви бўлиб ўтди», деб хабар беради Россия Ислом Университети матбуот хизмати.

Ушбу давра суҳбати Татаристон Республикаси Ислом Маданияти Маркази ва Татаристон Мусулмон Аёллари Иттифоқи томонидан Россия Ислом Университетининг бевосита кўмаги остида ташкил қилинди. Учрашув мусулмон хотин-қизларнинг ўзаро ҳамкорликда бўлишлари, ёшларни анъанавий Ислом маданияти қадриятларига ошно қилиш каби мавзуларни муҳокама қилиш учун бутун жаҳон миқёсида замин яратиш ғояларини олдинга қўйди. Давра суҳбати давомида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди: «Оналарга муносабат», «Қариялар уйида ота-оналар», «Қайнота-қайноналарга муносабат», «Ота-онаси тирик етимлар». Тадбирда Макка шаҳрининг Уммул-Қуро Университети профессори Аҳлам Баҳандам хоним (Саудия Арабистони), Эрон, Кувайт ва бошқа мамлакатлар вакиллари Қозон шаҳрининг хотин-қизлар ташкилотлари фаоллари, Россия Ислом Университети ва бошқа ўқув юртлари талаба қизлари қатнашдилар. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, доктор Баҳандам хоним Қозонга Россия Ислом Университети таклифига биноан ташриф буюрган. Бу ерда Баҳандам хоним Россия Ислом Университети қизлари учун очилган араб тили бўйича қишки оромгоҳ ишларида ҳам қатнашади.

«Islam.ru» дан олинди. Муслима Робиъа таржима қилди.

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонда Умранинг баҳорги мавсуми ва 2015 йилдаги Макка ва Мадина шаҳарларида ўтказиладиган Рамазон давоми...

14:47 / 31.01.2017 4342
БОЛАНИНГ ЮРАГИ УРМАЯПТИ Саккизинчи мактуб Қололмас жаҳон ичра мангу киши, Фақат қолғуси яхши ному давоми...

13:18 / 27.03.2017 4046
Муборак Рамазон ойининг кечаларидан бир кеча. Бомдод намозидан олдин Холиднинг онаси саҳарлик тайёрлашга давоми...

19:22 / 25.12.2016 4188
embedhttpswww.youtube.comwatchvKIXmv3sVkxMembed

18:41 / 13.08.2018 3803