«muslimaat.uz» форуми янгиланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Манзил: http://muslimaat.uz/forum/index.php

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муҳтарама опа-сингиллар! Сизларга мамнуният билан «muslimaat.uz» сайтининг форуми янгиланган ҳолда ишга туширилганини эълон қилмоқчимиз. Эндиликда форумимизнинг имкониятлари кенгайди, хусусан, мобил алоқа (қўл телефони) орқали фойдаланишга қулайроқ кўринишга келди.

Аввалгиси каби форум фақат аёл-қизлар учун бўлиб, унда динимизга оид билимларимизни оширамиз, фарзанд тарбияси, уй бекаларига хос масалалар, пазандачилик, тикувчилик ҳамда тўқувчилик, умуман, аёллар суҳбатлашадиган барча мавзуларда фикр алмашамиз, тажрибаларимизни ўртоқлашамиз ва, албатта, янги дугоналар орттирамиз.

Шунингдек, устозамиз Одинахон Муҳаммад Юсуф ташаббуслари билан оилавий масалаларда аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида очилган «Кўмак» онлайн вақфи ҳам фаолият олиб бормоқда. Мазкур бўлимда аёллар устозамиздан, руҳшунос, педагог мутахассислардан ҳамда форумимизнинг тажрибали аъзоларидан зарур масалаларда маслаҳатлар олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалги форумнинг аъзолари ҳам қайта рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.

Форум маъмурияти

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvx662cm0J8yofeatureshareembed

05:03 / 23.01.2015 6515
Ривоятларда айтиладики, ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом бир куни ўғиллари ҳазрати Исмоил алайҳиссаломни давоми...

21:00 / 24.12.2019 4754
Эрининг ошнонини пиширади, дастурхонини тузайди, меҳмонини кутади. Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, давоми...

21:56 / 08.06.2023 3282
У Зот сени ағёрлар қўлидан тортиб олиш ва асарлар қуллигидан озод қилиш учун сенга воридни давоми...

21:51 / 09.12.2018 5354