ЖАННАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ТИЛОВАТ ҚИЛИШИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

ЖАННАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ТИЛОВАТ  ҚИЛИШИ

Жаннатда Довуд алайҳиссалом Қуръон тиловат қилганларидан кейин беҳишт аҳли икки юз йил ўзидан кетар даражада завқланган ҳолда бўлади. Улар ўзларига келганларидан сўнг Аллоҳ таоло: «Эй бандаларим, бундан ҳам яхшироқ овозни эшитганмисиз?» деб сурайди. Бандалар: «Бундан чиройлироқ овозни эшитмаганмиз!» дейишади. Аллоҳ: «Сизларга бундан-да гўзалроғини эшиттираман», дейди. Сўнг Муҳаммад алайҳиссаломга: «Эй менинг маҳбубим, бу бандаларимга Тоҳа ва Ясин сураларини тиловат қилиб беринг», деб буюради. Ҳадиси шарифда келадики, Набий алайҳиссаломга Довуд алайҳиссаломникидан ҳам яхшироқ хушовоз берилади. Ва Аллоҳнинг маҳбуби бу гўзал овоз билан Қуръон тиловат қиладилар. Жаннат аҳли бу тиловатдан беш юз йил завқланган ҳолда бўлади. Ўзларига келганларидан сўнг Аллоҳ таоло улардан сўрайди: «Эй Менинг бандаларим, бундан ҳам гўзал овозни эшитганмисиз?» Бандалар: «Эй Роббимиз! Бундан ҳам ортиқ гўзал овоз бўладими?! Биз эшитмаганмиз!» дейишади. Аллоҳ айтадики: «Мен сизларга эшиттираман». Сўнг Аллоҳ таолонинг Ўзи «Ар-Роҳман» сурасини тиловат қилиб беради. Субҳаналлоҳ! Қандай ҳам улуғ саодатки, Аллоҳнинг Ўзи тиловат қилса-ю, жаннат аҳли эшитса! Наҳот Аллоҳ жаннатийларга тиловат қилиб эшиттирса!.. Кейин Аллоҳ: «Эй бандаларим! Сизлар тунлари Мени ёд этиб бедор бўлардингиз. Кундузлари Менинг муҳаббатим учун яхши амаллар қилардингиз. Сизларни ёмонликка чақиришса, Мен учун улардан сақланардингиз. Сизларнинг нигоҳларингиз фаҳш ва ёмонликлардан юз ўгирган эди. Сизлар ўз нафсоний хоҳишларингизни Менинг розилигимни истаб жиловлаб олгандингиз. Ва қалбларингизда Менинг дийдоримнинг шавқи бўлган эди. Мен билан учрашишга муштоқ бўлардингиз. Бугун сизларга Ўз дийдоримни кўрсатаман!» деб ҳижоб-пардаларни кўтаради ва жамолини намоён этади. Бу дийдор шубҳасиз ва мислсиз бўлади. (Шунда) жаннатда нур ёмғири ёғилади, бу ёмғир жаннат аҳлининг либослари-ю чеҳраларига ҳам тегади ва уларнинг ҳусни янада ортади. Аллоҳ: «Эй бандаларим! Бу сизларга Менинг биринчи бор дийдор кўрсатишимдир. Энди вақти-вақти билан дийдорлашиб турамиз», дейди. Аҳли жаннатнинг баъзиларига ҳар жума куни, баъзиларига бир йилда бир, баъзиларига эса ҳар куни дийдор насиб этади. Жаннатда иззат ёки икром ё мартаба Аллоҳнинг дийдори сабабидан бўлади. Бандага қанча дийдор насиб бўлишига қараб, шунча ҳурматланади.   Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий, “Аёллар учун тарбиявий мақолалар” китобидан, 269-бет.  
Мавзуга оид мақолалар
Динимиз таълимотлари одамни ёлғон гапирмасликка, ростгўй бўлишга ўргатади, лекин ўрни келганда, баъзан давоми...

00:02 / 09.11.2020 2930
САВОЛ Аллоҳни қанча кўп зикр қилсак, шунча яхши экан. Биз, аёллар, уй юмушлари билан банд пайтимизда, яъни кир давоми...

17:30 / 16.10.2016 3304
gallery linkfile sizelarge ids11589,11590,11591,11592,11593,11594,11595,11596,11597,11598

16:40 / 11.08.2017 23397
embedhttpswww.youtube.comwatchvsc2ZLCJk0featureyoutu.beembed

18:55 / 29.12.2017 3035