Енгиллаштирингиз, оғирлаштирмангиз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Нававийнинг «ҚИРҚ ҲАДИС» асарига доктор Мустафо ал-Буғо ва шайх Муҳиддин Мистулар томонидан ёзилган шарҳи

Енгиллаштирингиз, оғирлаштирмангиз!

Итоат ва ҳалимлик нажотга бошлайди

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ صَخْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "مَا نَهَيْتُكُمْ عَنْهُ فَاجْتَنِبُوهُ، وَمَا أَمَرْتُكُمْ بِهِ فَأْتُوا مِنْهُ مَا اسْتَطَعْتُمْ، فَإِنَّمَا أَهْلَكَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ كَثْرَةُ مَسَائِلِهِمْ وَاخْتِلافُهُمْ عَلَى أَنْبِيَائِهِمْ. (رواه البخاري ومسلم).

Абу Ҳурайра Абдурраҳмон ибн Сахр разияллоҳу анҳудан ривоят: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитдим: «Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, ундан йироқ бўлинглар. Нимага буюрган бўлсам, имкон қадар ўша нарсани бажаринглар. Сизлардан аввал ўтган қавмларни халок қилган нарса уларнинг ўз пайғамбарларига кўп савол бераверишлари ва кўрсатмаларига хилоф иш қилишлари бўлган». (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Ҳадиснинг аҳамияти ҳақида

Уламолар мазкур ҳадиснинг аҳамияти ва чуқур маънолари ҳақида кўп гапиришган. Бинобарин, ушбу саҳиҳ ривоят ўрганиш ва ёд олишга жуда муносибдир. Имом Нававий ёзадилар: «Бу ҳадис Исломнинг муҳим асосларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга берилмиш «жавомеул калим» – қисқа сўзларда кўп маъноларни ифодалаш мўъжизаси ўз ифодасини топган мазкур ривоят ичига сон-саноқсиз шаръий ҳукмлар кириб кетади».

Ибн Ҳажар Ҳайтамий айтадилар: «Бу улуғ ҳадис дин асосларидан, Ислом арконларидан саналади. Уни ёд олиб, чуқур ўрганмоқ лозим». Ушбу ҳадис ҳақида яна бир қанча олимларнинг таърифларини келтириш мумкин. Аллоҳ таолонинг шариатига, Китобу Суннатда баён этилган буйруқ ва қайтариқларга ҳеч қандай қўшимча ва қисқартиришсиз тўла-тўкис амал қилиш лозимлиги биз ўқиётган саҳиҳ ривоятда жуда чиройли суратда ифодаланган. Ҳадис маънолари устида тафаккур юритиш, уни чуқурроқ ўрганиш давомида уламоларнинг мазкур ривоят хусусида айтган гапларининг нақадар рост эканига яна бир бор амин бўласиз.

Ҳадиснинг ворид бўлиш сабаби

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилиб, дедилар: — Эй одамлар! Аллоҳ таоло сизларга ҳажни фарз этди. Ҳаж қилингиз! Бир киши сўради: — Ё Расулуллоҳ! Ҳар йилими? – Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бермадилар. Ҳалиги киши юқоридаги саволини уч маротаба берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: — Агар «Ҳа!» деганимда ҳар йили ҳаж қилиш фарз бўлиб қоларди. Сизларнинг эса бунга кучларингиз етмасди. Модомики, тўхтаган эканман, мени тинч қўйингиз. Сизлардан олдингилар кўп савол беришлари ва пайғамбарларига қарши чиқишлари сабабли ҳалок бўлганлар. Агар бир нарсага буюрсам, имкониятингиз даражасида уни бажаринглар. Нимадан қайтарсам, уни тарк этинглар». (Муслим ривоятлари).

Бошқа ривоятларда зикр этилишича, савол берувчи Ақраъ ибн Ҳобис разияллоҳу анҳу бўлган. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят: «Ақраъ ибн Ҳобис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: — Ё Расулуллоҳ! Ҳаж қилиш ҳар йили фарзми ёки фақат бир марта? — Бир маротаба, – деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам,– қурби етган киши ихтиёрий равишда яна ҳаж қилиши мумкин». (Ибн Можа ривоятлари). Абу Довуд ва Ҳоким ривоятида ҳам иккинчи марта ҳаж қилиш ихтиёрий эканлиги айтилган. Баъзи олимлар баҳсимиз мавзуи бўлган ҳадисни видолашув ҳажида айтилган дейишган. Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга Исломнинг фарз ва рукнларини ўргатиб хутба қилишлари асносида мазкур ҳадисни айтганлар. Валлоҳу аълам.

давоми бор..

Мавзуга оид мақолалар
Керакли маҳсулотлар 3 та тухум 1 литр сут 2 коса майиз 1 чой қошиқ чой содасиуксусда ўлдирилган 2 пиёла давоми...

19:27 / 09.12.2016 4707
Ҳақиқатда, болалар жамиятнинг ойнасидир. Уларда оталарининг ҳилқатларию, ҳулқлари намоён бўлади. Фарзанд давоми...

20:28 / 29.12.2016 3096
Янги зеландиялик Трейси хоним Саудия Арабистонида Қирол Салмоннинг меҳмони бўлди. Трейси хоним Саудия давоми...

12:46 / 09.08.2019 3116
embedhttpswww.youtube.comwatchv36jeLn96Kekfeatureyoutu.beembed

21:04 / 14.06.2017 3687