Оилами ёки иш...?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кейинги ўн йилликларда ишлаётган аёлларга бўлган муносабат сезиларли равишда ўзгарди: уй бекаси мақомини маъқул кўрадиганлар сони камайди. Масалан, турли йилларда АҚШда ўтказилган сўров натижаларидан маълум бўлишича, 1974 йили аёлларнинг 60 фоизи уйда ўтиришни, 35 фоизи ишлашни хоҳлаган бўлса, 1980 йилга келиб 51 фоиз аёл уй бекаси бўлишни, 46 фоизи эса ишлашни маъқул кўрган. 1985 йили эса бу рақамлар тегишли тарзда 45 ва 51 фоизни ташкил этган. Бу ҳолат тўқсонинчи йиллар бошида ҳам сақланиб қолди. Ҳозир АҚШда эрлар меҳнат қилиб, аёллар рўзғор ишлари ва бола тарбияси билан шуғулланаётган оилалар жуда кам: 7 фоиз атрофида. Мана шундай ташвишли статистика!

Кўпинча аёл оила қурар экан, хонадонига бутунлай боғланиб қолади. Бошда, айниқса, болали бўлганида уни ишлашга, қандайдир бошқа юмушлар билан шуғулланишга, умуман, вақти бўлмайди. Иш билан оилани баравар эплайдиган аёллар ҳам бор. Мана  икки фарзанднинг онаси, мусулмон аёллар кийими дўкони директори Алсу Калимуллоҳ қизи бундай дейди: «Кенжа ўғлим икки ёш бўлганида дўконимни очдим. Ҳамиша фаол аёллардан бўлганман: олдин мактабда, кейин дорилфунунда турли тадбирларда қатнашардим. Турмушга чиққач, уйда етти йил ўтириб қолдим, қарасам, кун сайин сўлиб боряпман. Уч йилдан буён дўконни юргизяпман. Уйдагиларни ҳам эътиборсиз қолдираётганим йўқ. Ҳозирча ҳаммаси кўнгилдагидек боряпти, лекин табиийки, буларга ота-онам ва эримнинг ёрдами билангина эришяпман. Эрим барча ишларимда менга ёрдам бериб туради».

Васила 22 ёшда, боласи энди бир ёшга кирди. У мусулмон аёлларнинг уйларига бориб, сартарошлик хизмати кўрсатади. У бундай дейди: «Мактабдаёқ сартарошлик курсига қатнагандим. Исломга киргач, муслима дугоналаримнинг сочларини турмаклай бошладим. Ҳозир муслималарнинг уйларига бориб, сочларини турмаклайман, уларни никоҳ маросимига тайёрлайман. Оила ва ишни баравар тутиш менга мушкул эмас, чунки олдиндан буюртма олиб, мижоз билан келишган ҳолда ишлайман. Севган ишингни рўзғор юмушлари билан баравар олиб бориш кишига завқ бағишлар экан».

Агар муслима ишлашни хоҳлар экан, ишлашига ҳеч қандай монеълик йўқ. Фақат бу оила аъзолари манфаатига зарар етказмаслиги даркор. Чунки ҳар бир аёл ҳаётида оила ҳамиша энг биринчи ўринда туради.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Рамазон ойи Қуръон ойидир. Ислом уммати ушбу ойда Каломуллоҳга янада яқинроқ давоми...

11:50 / 02.05.2019 2593
2011 йили БМТнинг ЮНЕСКО Бош конференцияси ўзининг 36сессиясида 13 феврални Халқаро радио куни деб эълон қилди. давоми...

14:29 / 13.02.2019 4848
Истиғфор мағфират сўраш калимаси Маъноси Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман, давоми...

10:48 / 27.04.2017 15571
Олий ҳулқ эгаси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Азиз давоми...

15:37 / 11.12.2017 3146